Х. С. Асатуллаев, Б. О. Турсунов, М. А. Маманазаров к


Инвестицияларнинг мазмуни, турлари ва жалб қилишнинг



Download 4,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/207
Sana24.02.2022
Hajmi4,8 Mb.
#213613
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   207
Bog'liq
Korxonani rivoj strate

 
15.1. Инвестицияларнинг мазмуни, турлари ва жалб қилишнинг 
назарий асослари 
15.2. Корхоналарга инвестицияларни жалб қилишнинг объектив 
зарурлиги ва бошқариш усуллари
15.3.Корхоналарга хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг 
йўллари
15.4. Корхоналарга хорижий инвестицияларни жалб этиш ва уларни 
бошқариш 
самарадорлиги
15.5. Корхоналарга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва 
бошқаришнинг замонавий усуллари
 
15.1. Инвестицияларнинг мазмуни, турлари ва жалб қилишнинг 
назарий асослари 
Иқтисодиётни модернизациялашнинг асосий иқтисодий тушунчалари 
сифатида инвестициялар тушунчасининг бугунги хаётимизга кенг ва тез 


352 
кириб келишининг ўзи унинг моҳияти ва аҳамияти, зарурлигини кўрсатиб, 
уни очиб беришга бўлган заруриятни келтириб чиқаради. Бу тушунча ўзи 
билан бирга инвестиция лойиҳалари тушунчаси, инвестиция лойиҳаларини 
амалга ошириш ва молиялаштириш, уларнинг техник иқтисодий асосланиши 
ва экспертизаси, лойиҳавий таҳлил, лойиҳаларнинг самарадорлигини 
бахолаш ва мониторинги каби бир қатор янги кўплаб тушунча ва иқтисодий 
билимларни кашф этиши уларнинг бугунги иқтисодий ҳаётимизда нақадар 
муҳимлигини англаб олишимизга сабаб бўлмоқда. 
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қулай инвестиция иқлими 
шаклланмасдан ва хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга фаол 
жалб этмасдан туриб, бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатлар жаҳон 
иқтисодий хамжамиятига муваффақиятли интеграциялаша олмайди.
Иқтисодий адабиётларда ва амалиётда "инвестиция" нисбатан аниқ ва 
кенг қўлланилаётган атама ҳисобланса-да, иккинчи томондан, унинг кўп 
қирралиги ва зиддиятлилиги нафақат мамлакатимиз, балки хорижий 
иқтисодий адабиётларига ҳам хос. 
“Инвестиция” 
атамасининг 
моҳиятини 
аниқлашни 
иқтисодий 
адабиётларда кенг қўлланиладиган таърифларни таҳлил етишдан бошлаш 
мақсадга мувофиқ. 
“Инвестиция” тушунчаси бир қатор маъноларга ега бўлиб, бу қисқача 
қўйилма деган маънони билдиради. Ёки буни фойда олиш мақсадида акция, 
облигация сотиб олиш, товар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган реал 
активларни сотиб олиш ва ишлаб чиқариш ҳамда интелектуал ва бошқа 
моддий бойликлар учун сарфланиши тушунилади, яъни инвестициялар ҳар 
қандай восита бўлиб, пулнинг қийматини сақлайди, унинг қийматини 
кўпайтиради, ва ижобий даромад олишни таъминлайди.Демак, инвестиция 
сўзи кенгроқ маънони англатиб, бунга қўшимча равишда ўзлаштирмоқ деган 
маънони ҳам берар екан"
43

Инвестиция ҳуқуқи соҳасида илмий изланишлар олиб борган рус олими 
43
Каримов Н.Ғ., Хожиматов Р.Х. Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш". Дарслик. - ТДИУ, 2011-452 б. 


353 
А.Г.Богатирев ҳам юқоридаги нуқтаи назарга яқин позицияни егаллайди.
44
Айнан харажатларнинг ишлаб чиқаришга хослиги ва узоқ муддатлилиги кўп 
ҳолларда муаллифлар томонидан инвестициялар ва капитал қўйилмалар 
ўртасида тенглик ишорасини қўйилишига сабаб бўлади. 
Шуни таъкидлаш лозимки, Европача услуб "инвестиция" атамасини 
қимматли қоғозларга киртилган узоқ муддатли қўйилмаларга нисбатан ҳам 
қўлланилишига йўл қўяди. Аммо "фақат корпорацияни бошқариш 
имкониятини ўзида акс еттирган ҳолатдагина бундай капитал қўйиш 
инвестиция бўлиши мумкин".
45
Американча услуб ҳам "инвестиция" ва "капитал қўйилмалар" атамалари 
ўртасида тенглик ишорасини қўяди ва унинг иқтисодий мазмунида кўчмас 
мулкка қилинган қўйилмаларга устуворлик беради.
Инвестиция атамаси тўғрисида сўз юритганда МДҲ мамлакатлари 
иқтисодий адабиётларида кенг қўлланиладиган бир қатор таърифларни кўриб 
чиқиш мақсадга мувофиқ. Масалан, рус иқтисодчи-олими Ковалев В.В. - 
фикрига кўра, "инвестициялар — халқ хўжалигининг турли тармоқларидаги 
корхоналарга узоқ муддатли капитал қўйишдир (мамлакат ичида ёки 
хорижда)"
46
. Кўриниб турибдики, ушбу таърифда инвестицияларнинг 
мақсади ва соҳалари ўз аксини топмаган. Шу билан бирга ушбу таърифда 
инвестициялар узоқ муддатли капитал қўйилмаларга тенглаштирилмоқда. 
Инвестициялар — асосий ва айланма капитални қайта тиклаш ва 
кўпайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини кенггайтиришга қилинган 
сарфларнинг пул шаклидаги кўринишидир. У пул маблағлари, банк 
кредитлари, акция ва бошқа қимматли қоғозлар кўринишида амалга 
оширилади. 
Лукинов В.А. юқоридаги таърифга нисбатан бир мунча тўлароқ ва 
аниқроқ таърифни келтиради: "инвестициялар — фойда олиш мақсадида 
мамлакат ичкарисида ёки хорижда халқ хўжалигининг турли тармоқларига 
44
Богатирев А.Г и другие. Инвестиционное право. М.: Российское право, 2014.-376 стр. 
45
Шарп У., Александер Г., Бейли Дж. Инвестиции: Пер. с англ. - М.ИНФРА-М, 2007. - с.28. 
46
Ковалев В.В. и другие. Методы оценки инвестиционных проектов.-- М.: Финансы и статистика, 2017. – 144 с. 


354 
давлат 
ва 
хусусий 
капиталининг 
узоқ 
муддатли 
молиявий 
қўйилмаларидир"
47
.
Мазкур таърифда инвестицияларнинг мақсади кўрсатилган бўлсада, 
унинг ижтимоий самарани таъминлашдаги роли кўрсатилмаган. Шунингдек, 
инвестициялар фақат молиявий қўйилмалар сифатида тавсифланган, холос. 
Ваҳоланки, машиналар, технологиялар, лицензиялар ҳам инвестициялар 
бўлиши мумкин. 
Россиялик иқтисодчилар А.Ю.Андрианов, С.В. Валдайцев ҳам 
инвестицияларга шунга яқин таъриф келтирадилар: "Инвестициялар – давлат 
капитали ва хусусий капиталнинг фойда олиш мақсадида мамлакат . 
ичкарисида ёки хорижий мамлакат иқтисодиётига узоқ муддатли молиявий 
қўйилмаларидир"
48
. Кўриниб турибдики, ушбу таърифда инвестицияларнинг 
таркиби келтирилмаган ва бу ерда ҳам инвестицияларни молиявий 
қўйилмалар сифатида таърифлаш устувор ўринга ега. 
"Инвестициялар фойда (даромад) олиш ёки ижтимоий ёхуд иқтисодий 
самарага еришиш мақсадида турли хил ишлаб чиқариш, тижорат, ижтимоий, 
илмий, маданий ва бошқа соҳа дастурлари ва лойиҳаларини амалга 
оширишга киритиладиган пул, мулк ва интеллектуал бойликлармажмуасидан 
иборат"
49
, - деб таъриф беради инвестициялар таҳлили соҳасида илмий 
изланишлар олиб борган россиялик иқтисодчи О.Синицин. 
Мазкур таъриф гарчи кенг қамровли бўлса-да, инвестицияларнинг 
моҳиятини тўлиқ ва аниқ очиб бера олмайди. Бунда инвестициялар турли хил 
дастурларни ва лойиҳаларни амалга ошириш учун сарфланадиган пул, мулк 
ва интеллектуал бойликлар мажмуасидан иборатлиги таъкидланади. 
Қимматли қоғозларга қилинадиган узоқ муддатли қўйилмалар, 
технологиялар сотиб олиш учун сарфланадиган маблағлар ва бошқа муҳим 
инвестиция турлари еътибордан четда қолган. 
Қуйидаги таърифда инвестициялар ва капитал қўйилмалар ўртасига 
47
Лукинов В.А. и другие. Проблемы стабилизации и развития инвестиционно-строительной сферы.-- М.: 2016. 172 стр. 
48
Инвестиции: учеб. /А.Ю. Андрианов, СВ. Валдайцев, П.В. Воробев и др.— 2-е изд., перераб. и доп. М.:ТК Велби, Изд-
во Проспект, 2008. — с58.
49
Синицин О. Инвестиционый анализ. Теория выбора // Инвестиции в России. № 1-2, 2015. 


355 
тенглик ишораси қўйилган: "Инвестициялар (капитал қўйилмалар) — халқ 
хўжалигининг барча тармоқларида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни 
таъминлашга йўналтирилган моддий, меҳнат ва пул ресурслари харажатлари 
йиғиндисидан иборат"
50

Бизнинг фикримизча, Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция 
фаолияти тўғрисида” ги қонунида келтирилган таъриф инвестицияларнинг 
иқтисодий-ҳуқуқий табиатини тўлиқ очиб беради: “инвестициялар - 
иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва 
(номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар; инвестиция фаолияти - 
инвестиция фаолияти субъектларининг инвестицияларни амалга ошириш 
билан боғлиқ ҳаракатлари мажмуи”
51
.Ушбу таъриф инвестицияларнинг ҳам 
реал ҳам молиявий турлари мазмунини қамраб олади. Инвестициялар 
қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин. 
Маблағларни киритиш объектига кўра инвестицияларни икки турга 
ажратиш мумкин: молиявий инвестициялар ва реал инвестициялар.
Молиявий инвестициялар - маблағларни молиявий активларга 
киритишдир. Молиявий инвестициялар акциялар, облигациялар ва бошқа 
қимматли қоғозлар шаклида қатнашиши мумкин.

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish