121
суғурталанган шахслар шахсий суғурта субъектларидир.
Шахсий суғурта, одатда, фуқароларни қуйидаги
хавф-хатарлардан
ҳимояланишини назарда тутади:
суғурталанувчининг ёки суғурталанган шахснинг вафот этиши;
меҳнат қобилиятини вақтинчалик йўқотиши;
нафақа ёшига етиши билан фуқаронинг фаол меҳнат фаолиятини
тугаши.
Юқорида қайд этилган ҳамма ҳолатларда суғурта ҳодисасини рўй
бериши суғурталанувчининг ёки суғурталанган
шахснинг даромадини
камайишига сабаб бўлади.
Илмий-иқтисодий
адабиётларда
шахсий
суғурта
турлича
таснифланади. Мутахассислар ўртасида кенг тарқалган фикрларга кўра,
шахсий суғурта 2 та кичик тармоққа бўлинади:
ҳаёт суғуртаси;
соғлиқни суғурталаш;
Соғлиқни суғурталаш, ўз навбатида, 2 та гуруҳга бўлинади:
бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш;
тиббий суғурта.
Шахсий суғуртани ҳаёт суғуртасига ва соғлиқни суғуртасига
бўлинишига
асосий
сабаб
суғурта
суммаларини
жамғарилиб
борилишидир.Ҳаёт суғуртаси узоқ муддатли бўлиб, унда шартнома бўйича
белгиланган суғурта суммаси ҳар йили жамғарилиб боради.
Фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталашда суғурта суммалари
жамғарилмайди, муддати 1 йилдан ошмайди.
2002 йилнинг 28 майидан эътиборан “Суғурта фаолияти тўғрисида”
қонуннинг қабул қилиниши билан суғурта 2 та тармоққа бўлинди:
ҳаёт суғуртаси;
умумий суғурта.
Қонунга асосан суғурталовчиларнинг фаолияти суғуртанинг қайси
тармоғига ихтисослашганлигига қараб алоҳида лицензияланадиган бўлди.
Ҳаёт суғуртасини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган
суғурталовчилар умумий суғурта турларини ўтказишга ҳақли эмас ёки
аксинча.
Шахсий суғурта ихтиёрий ва мажбурий шаклларда амалга оширилади.
Ихтиёрий шахсий суғурта турларига қуйидагилар киради:
ҳаёт суғуртаси;
фуқароларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш;
122
фуқароларнинг соғлиғини ва касалликлардан суғурталаш;
фуқарони маълум ёшгача етишиш суғуртаси;
вафот этиш ҳолатидан узоқ муддатли суғурта;
тиббий суғурта;
чет элга кетувчиларни касалликлардан суғурта;
мактаб ўқувчиларини бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш.
Мажбурий тарзда амалга ошириладиган шахсий суғурта турларига
қуйидагилар киради:
йўловчиларни бахтсиз ҳодисалардан мажбурий суғурталаш;
солиқ органлари ходимларини бахтсиз ҳодисалардан мажбурий
давлат суғуртаси;
Ўзбекистон
Республикаси Мудофаа Вазирлиги, Ички ишлар
вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларини бахтсиз ҳодисалардан
мажбурий давлат суғуртаси.
Мажбурий давлат суғуртасини 2003 йил 1
январдан бошлаб
“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ўтказиб
келмоқда. Ушбу суғурта турлари бўйича суғурта тарифи бир
суғурталанувчига бир йилга энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи
миқдорида белгиланган. 2005 йил 1 февраль ҳолатига бу сумма 1306 сўмни
ташкил этади (2004 йил 1 августдан энг кам иш ҳақи 6530,0 сўм миқдорида
белгиланган). Суғурта мукофотлари суғурталанувчи
учун республика
бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.
Ҳозирги пайтда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган суғурта
ташкилотлари, асосан, қуйидаги суғурта турларини амалга оширишади:
бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш;
ихтиёрий тиббий суғурта ва касал бўлиш ҳолатидан суғурта;
чет элга кетаётган шахсларни суғуртаси;
ҳаёт суғуртаси.
Юқорида қайд этилган суғурта турлари ичида бахтсиз ҳодисалардан
суғурталаш кенг тарқалган бўлиб, улар “Ўзбекинвест” ЭИМСК,
“Ўзагросуғурта” ва “Кафолат” давлат-акциядорлик суғурта компаниялари,
“Мадад” суғурта агентлиги каби бир қатор суғурта ташкилотлари
томонидан амалга оширилади.
2006 йил 1 январь ҳолатига мамлакатимизда 25 та суғурта ташкилоти
фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг аксарияти бахтсиз ҳодисалардан
суғурталаш, 9 таси ихтиёрий тиббий суғурта ва касал бўлиш ҳолатидан
123
суғурталаш, 9 таси чет элга чиқувчиларни суғуртаси ва фақат 2 таси ҳаёт
суғуртаси бўйича тегишли лицензияларга эга.
2003 йил якунлари бўйича шахсий суғурта бўйича келиб тушган жами
суғурта мукофотлари 1627,2 млн.сўмни ташкил этган ва бу ўтган йил
кўрсаткичларидан 25,4 млн.сўмга кўпдир. 2003 йилда шахсий суғурта
турлари бўйича жами 380,1 млн.сўм миқдорида суғурта қопламалари
тўланган. Бу кўрсаткич 2002 йилда 316,7 млн.сўмга тенг бўлган. 2003 йилда
шахсий суғурта турлари бўйича жами 2592992 дона суғурта шартномалари
тузилган бўлиб, у 2002 йилга нисбатан 695103 донага камдир.
Шуниси диққатга сазоворки, 2003 йилда Ўзбекистон бўйича тўпланган
жами суғурта мукофотлари 27062,6 млн.сўмни ташкил этган бўлиб,
уларнинг 1627,2 млн.сўми ёки атиги 6,0 фоизи шахсий суғурта ҳиссасига
тўғри келади. Бу кўрсаткич шахсий суғурта ҳали миллий суғурта бозорида
ўз ўрнини тўлиқ топмаганлигини ва келгусида уни ривожлантириш бўйича
катта имкониятлар борлигини кўрсатади. Агар бу ҳолатни
компаниялар
мисолида кўрадиган бўлсак, вазият турлича эканлигига гувоҳ бўлиш
мумкин. Масалан, “Ўзбекинвест” суғурта компаниясида 2003 йил якунлари
бўйича шахсий суғурта турларидан 229,5 млн.сўм суғурта мукофотлари
келиб тушган ва у компания бўйича йиғилган жами суғурта
мукофотларининг атиги 1,8 фоизини ташкил этган. “Кафолат” суғурта
компаниясида бу кўрсаткич - 18,7 фоизга тенг бўлган.
Шахсий суғуртанинг ихтиёрий турлари бўйича
тариф ставкалари
суғурта ташкилоти томонидан
бозордаги талаб ва таклиф, мижознинг
ёшини ҳисобга олган ҳолда актуар ҳисоб-китоблар асосида ишлаб
чиқилади. Шахсий суғуртанинг мажбурий турлари бўича тариф ставкалари
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳукумат томонидан белгиланади.
Суғурта бозорида мижозларни жалб этиш бўйича рақобат бўлганлиги
туфайли ихтиёрий шахсий суғурта турлари бўйича тариф ставкалари
турличадир. Масалан, “Ўзбекинвест” компаниясида 20-25 ёшлардаги
шахсларни 100,0 минг сўмга суғурталаш учун тариф ставкаси ана шу
суғурта суммасига нисбатан 1,125 фоизни, ёши 55-60 да бўлган фуқаролар
учун эса тариф ставкаси 1,575 фоизни ташкил этади. “Ўзагросуғурта”
суғурта компаниясида мактаб ўқувчиларини бахтсиз ҳодисалардан
ихтиёрий суғурталаш бўйича тариф ставкаси суғурта
суммасига нисбатан
0,2 фоиз миқдорида белгиланган.
“Кафолат” суғурта компаниясида талабаларни бахтсиз ҳодисалардан
ихтиёрий суғуртаси бўйича тариф ставкаси суғурта суммасига нисбатан