90
12-мавзу: Суғурта бозорида воситачилар фаолияти
1. Суғурта агенти, унинг асосий вазифалари.
2. Суғурта брокери ва унинг бозордаги ўрни.
Суғурта агенти, унинг асосий вазифалари. Мамлакатимизда суғурта
агентларининг фаолияти “Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта
фаолияти тўғрисида” қонуни ва ”Ўзбекистон Республикаси молия
вазирлигининг 2003 йил 28 январдаги 19-сон буйруғига асосан
тасдиқланган ҳамда 2003 йилнинг 1 февралида Ўзбекистон
Республикаси
Адлия вазирлигида 1213-сон билан рўйхатга олинган “Суғурта агентлари
тўғрисидаги Низом”га мувофиқ тартибга солинади. Суғурталовчининг
номидан ва унинг топшириғига мувофиқ суғурта шартномаларини тузиш
ҳамда унинг ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи
юридик ва жисмоний шахсларга суғурта агенти дейилади.
Суғурта агенти – суғурталовчи номидан ва унинг топшириғига кўра
берилган ваколатлар доирасида иш
юритувчи жисмоний ва юридик
шахслардир. Суғурта агенти ва суғурта ташкилоти ўртасидаги муносабатлар
агентлик битимига асосланади. Агентлик битими - томонларнинг хуқуқ ва
мажбуриятларини, жавобгарлигини ҳамда улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-
китоблар тартибини белгиловчи юридик ҳужжат.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда руйхатдан
ўтган ва ўз фаолиятини амалга оширувчи ҳар қандай юридик шахс ва
фуқаролик салоҳиятига эга бўлган жисмоний шахслар суғурта агенти
сифатида фаолият кўрсатишлари мумкин. Суғурта
агенти лавозимига
ишбилармонлик қобилиятига ва тегишли касбий маълумотга эга бўлган
жисмоний шахслар қабул қилинади. Суғурта агенти фуқаролар
билан
муомала қилиш кўникмасига эга бўлиши ва суғурта ишининг асосларини
билиши зарур. Суғурта агенти суғурта компаниясининг штатдаги ходими
бўлиши мумкин ёки суғурта агенти лавозимини ўриндошлик
асосида
компаниянинг ҳар қандай ходими амалга оширишлари мумкин. Бундай
ҳолатда суғурта агентининг функцияси, ҳуқуқи ва мажбуриятлари
суғурталовчининг лавозим йуриқномалари асосида белгиланади. Агар,
суғурта агенти штатдан ташқари ходим бўлса, унинг суғурталовчи билан
бўладиган ўзаро муносабати, улар ўртасида тузиладиган агентлик битими
билан белгиланади.
Суғурта агенти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
91
потенциал
суғурталанувчиларга
суғурталовчи
тўғрисидаги
маълумотларни тақдим этиш.
суғурталанувчилар билан суғурта шартномасини тузиш учун зарур
бўладиган
ҳужжатларни
(суғурта
қилиш
Қоидалари,
суғурта
операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида Йуриқномалар, шартномалар,
суғурта полислари ва ҳокоза) суғурталовчидан олиш.
суғурталовчи номидан суғурта полисларини ёзиш.
суғурталовчининг топшириғига мувофиқ, суғурта ҳодисалари
туфайли кўрилган зарарни аниқлаш.
суғурта қилинган мол-мулкни сақлаш ва ҳолатини назорат қилиш.
Суғурта қилинган мол-мулкни нобуд бўлиши ёхуд
зарарланишига олиб
келувчи омиллар аниқланган тақдирда, бу ҳақда тегишли чора кўриш учун
суғурталанувчига хабар қилиш.
Суғурта агентининг мажбуриятлари:
суғуртанинг моҳиятини ва суғурта шартномаларини тузиш
тартибини билиш.
Суғурта шартномасини тузиш чоғида ихтиёрий суғуртани тегишли
тури бўйича Қоидалар билан суғурталанувчини таништириш.
Қўшимча мижозларни жалб этиш юзасидан суғурта бозорининг
ҳолатини ўрганиш.
Суғурта қилиш имконияти тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадида
суғурта объектини кўрикдан ўтказиш.
Суғурта шартномаларини тўғри тузиш ва уни янги муддатга
расмийлаштириш, суғурта ҳужжатлари ва ундаги реквизитларни пишиқ ва
аниқ тўлдирган ҳолда, ушбу ҳужжатларда бўяш, ўчириб ёзиш ва
хатони
тўғрилаш ҳолатларига йўл қўймаслик.
белгиланган тартибдаги суғурта агентининг шахсий варақасини
паспорт нусхасини илова қилган холда расмийлаштириш.
Суғурта агентларига тўланадиган воситачилик ҳақи суғурталовчининг
ёки унинг филиалининг ҳисоб-китоб рақамига келиб тушган суммага
нисбатан фоизларда ҳисобланади. Суғурта агенти-жисмоний шахс бўлган
тақдирда, унга воситачилик ҳақи компания ёки унинг филиали кассасига
нақд пул шаклида топширилган суғурта мукофотига нисбатан фоизларда
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: