Х. М. Комилов, Ф. О. Пўлатова


-§. Молекуляр азотдан азотли бирикмаларни ҳосил қилиш



Download 8,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/188
Sana26.02.2022
Hajmi8,43 Mb.
#466882
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   188
Bog'liq
53c7ad00e7d47

 
2-§. Молекуляр азотдан азотли бирикмаларни ҳосил қилиш
Сиз дастлаб азот билан кислород ўртасида борадиган реакцияни мисол 
келтирасиз, дейиш мумкин: 
N

+ О
2
= 2NО - Q 
Табиатда электр учқунлари таъсирида нитратлар ҳосил бўлиш процессининг 
бошланғич босқичидан иборат бу реакцияни Г.Кавендиш кашф этган бўлиб, у бу 
ҳақда 1785 йилда маълумот берган. Кейинчалик XIX аср мобайнида азот одатдаги 
ҳароратда литий билан юқори ҳароратда ишқорий ер металлар билан магний 


176 
ҳамда алюминий билан реакцияга кири-шиб нитридлар ҳосил қилиши 
аниқланган. 1000
0
С га яқин ҳароратда азот билан кальций карбид ўртасида 
реакция бориб, кальций цианамид ҳосил бўлади: 
N

+CaC
2
= CaCN
2
+ C + Q 
Кўпчилик тадқиқотчилар азотни водород билан бириктиришга—аммиак 
синтез қилишга ҳаракат қилдилар, аммо бу вазифани бутун XIX аср мобайнида 
ҳал қилиб бўлмади. Фақат ҳозирги асрнинг биринчи ўн йиллигида бу борада 
муваффақиятли тажрибалар ўтказилди. Айни вақтда атмосфера азотидан азотли 
ўғитлар ишлаб чиқариш саноатини ташкил этиш зарурати туғилди. Агар жуда 
қисқа муддат ичида бу масала ҳал этилмаса, инсоният очидан ўлади, ахир чили 
селитраси фақат қисқа муддаттагина етади-да, деган шов-шувлар эшитила 
бошлади. 
Сиз ўзингизни бундай саволга жавоб қайтарадигаи олимлар ўрнига қўйинг. 
Сиз азотни фиксациялашнинг қандай усулини танлар эдингиз? Жавобни асослаш 
керак бўлади.
Сиз, афтидан, биринчи навбатда азот билан кислороднинг реакциясига 
аҳамият бериш кераклигини айтар эдингиз, чунки бу реакция бутун бир аср 
давомида кимѐ дарсларида кўрсатиб келинган (NО ни электр ѐйда синтез қилиш 
ҳозирги вақтда ҳам мактаб кимѐ кабинетларида демонстрация қилинмоқда). 
Бунда хом ашѐ ҳаводир. Азот (II)-оксид NО дан, нитратлар ҳосил қилиш йўллари 
ҳам аѐн. Азотни фиксациялашнинг айнан шу усули саноатда XX асрнинг биринчи 
ўн йиллигида амалга оширилган. Булар билан бир қаторда кальций цианамид ҳам 
синтез қилинган; кальций цианамид бирмунча яхши азотли ўғитдир. Юқорида 
келтирилгаи реакция асосида ҳосил қилинган кальций цианамидда кўпи билан 
қанча миқдор азот бўлишини ҳисобланг. 
Саноатчилар аммиак синтез қилиш мумкинлиги ҳақида ўйлаганлари ҳам йўқ, 
фақат ўша замоннинг энг кўзга кўринган олимларигина бундай реакция устида 
текшириш ишлари олиб бориб, бу реакция келажакда азот саноатига асос 
бўлишини олдиндан айтдилар. Маълумки, бу умидлар тўла-тўкис рўѐбга чиқди. 
Ҳозирги вақтда аммиак синтез қилиш амалда атмосфера азоти боғланадиган ягона 


177 
реакциядир. Кальций цианамид жуда оз миқдорда ишлаб чиқарилади. Бир нечта 
заводда ташкил этилган азот (II)- оксид ҳосил қилиш 20-йилларнинг охирларига 
келиб аммиак синтез қилиш конкуренциясига бардош бера олмасдан тўхтаб 
қолади. Қуйида 10-жадвалда СНГ давлатларида аммиак ишлаб чиқаришнинг 
ўсиши тўғрисидаги маълумотлар келтирилган: 
10-жадвл 
Йиллар 
Бир йилда аммиак ишлаб чиқариш, минг тонна 
ҳисобида 
1961 
1970 
1384 
7638 
Таққослаш учун 1970 йилда АҚШ да 11 879, Японияда 3 220, ГФР да 2 220 
минг т аммиак ишлаб чиқарилганлигини келтирамиз. 
Кейинчалик биз аммиакнинг саноатда синтез қилиниши билан батафсил 
танишиб чиқамиз, аммо олдин азот (II)- оксид Nо нинг синтез қилинишига ҳам 
бир оз эътибор бериб ўтамиз, чунки у келажакда яна янгидан саноат аҳамиятига 
эга бўлиб қолиши мумкин. 

Download 8,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish