Х. М. Комилов, Ф. О. Пўлатова


-расм.  Ер остида газга айлантириш



Download 8,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/188
Sana26.02.2022
Hajmi8,43 Mb.
#466882
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   188
Bog'liq
53c7ad00e7d47

81-расм. 
Ер остида газга айлантириш 
схемаси:
Кўмир қатламидаги ѐриқлар ва ғоваклар орқали ўтаѐтган ҳаво кўмир билан 
реакцияга киришади, хосил бўлаѐтган ѐнувчи газ эса бошқа қудуқлар орқали 
юқорига чиқади. Кўмир қатлами ўт олдирилганда ѐниш маркази вужудга келади 
ва у бир қудуқдан иккинчи қудуқга ўтиб, туташтирувчи канал ҳосил қилади, 
Улкан ер ости газ генератори ана шундай пайдо бўлади. Ҳосил бўлаѐтган ѐнувчи 
газнинг таркиби ѐқилғининг сифатига, юборилаѐтган газнинг таркибига ва 
процесснинг режимига боғлиқ бўлади (17-жадвал).
Юқорида кўрсатилган усулларнинг исталган бири билан олинган газ 


232 
истеъмолчига берилгунга қадар бир неча ишловдан ўтади. Дастлаб у 
скрубберларда ювилиб, қўшимчалардан тозаланади. Шундан кейин газ 
совитилади; бунда баъзи моддаларнинг буғлари, шу жумладан сув 
конденсатланади ва чанг ҳамда қум заррачалари чўкади. Газни муаллақ 
заррачалардан яхшилаб тозалаш учун у электрофильтр, циклон—минора ва 
бошқа аппаратлардан ўтказилади. Сўнгра газ намни ютиб қолувчи суюқ 
(диэтиленгликоль ва бошқалар) ҳамда қаттиқ моддалар (СаС1
2
, МаОН, 
силикагель ва бошқалар) орқали ўтказиш йўли билан қуритилади. Кейинги 
операция-саноатда олинган газлардан аммиак ароматик углеводородлар (бензол, 
ксилол, нафталин) ва бошқа қимматли бирикмаларни ажратиш ҳамда йиғиб 
олишдир. 
17-жадвал 
Лекин шундан кейин ҳам газда водород сульфид (Н
2
5) ва бошқа 
олтингугуртли, цианли бирикмалар қолади; бу бирикмалар аппаратларни 
коррозиялайди ва ифлослантиради маҳсулотнинг сифатини пасайтиради ва 
катализаторларни заҳарлайди. Турмуш эҳтиѐжлари учун фойдаланиладиган 
газларда водород сульфиднинг микдори 0,0013%дан ортиб кетмаслиги керак. Газ 


233 
йиғиш тармоғидан ишлатиладиган жойгача диаметри 500—1400 мм ва ундан 
катта бўлган магистрал газ қувурлар ѐрдамида узатиб берилади. Газ ҳар хил 
вақтда турлича сарфлангани сабабли йирик шаҳарлар яқинида газ омборлари ва 
газ тақсимлаш станциялари барпо этилади. Бунинг учун газгольдерлар, ер ости 
газ омборлари қурилади, шунингдек, сиқилган газ запаслари ҳосил килинади. 
Газнинг катта запасларини сақлашнинг энг арзон ва хавфсиз усули уни ер остида 
сақлашдир, у газгольдер усулидан 200—250 марта арзонга тушади. Одатда, 
табиий ва йўлдош газларнинг ўзига хос ҳиди бўлмайди. Газ сизиб 
чиқаѐтганлигини ўз вақтида пайқаш учун газга ўткир ҳидли бирикмалар 
қўшилади. Ҳар 1000 м
3
газга 15 граммга яқин одорант (ўткир ҳидли модда, 
масалан этилмеркаптан С
в
Н
5
ЗН) қўшилади. Бунинг натижасида газнинг ҳаводаги 
концентрацияси портлашнинг пастки чегарасидан 5 марта кам бўлганда ҳам 
газнинг сизиб чиқаѐтганлигини пайқаш мумкин бўлади. 

Download 8,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish