Х. М. Комилов, Ф. О. Пўлатова


- расм. Флотация процесси



Download 8,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/188
Sana26.02.2022
Hajmi8,43 Mb.
#466882
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   188
Bog'liq
53c7ad00e7d47

65- расм. Флотация процесси

суюқликка кўпик ҳосил қилувчилар, масалан, қарағай мойи қўшилади. 
Ёнувчи қазилма бойликлар таркибига кирувчи олтингугуртдан сулъфат 
кислота ишлаб чиқаришда
фойдаланиш мумкинми
? Ёнувчи қазилма 
бойликларнинг 
кўпгина 
қисми 
иссиқлик 
электр 
станцияларида, 
теплоцентралларда, саноат печларида ѐқилғи сифатида ишлатилади. Ёниш 
маҳсулотларида жуда кўп миқдорда олтингугурт (IV-оксид) бўлади, лекин унинг 
концентрацияси жуда кам бўлганлигидан ажратиб олишнинг имкони 
бўлмаганлиги сабабли ҳавога чиқариб юборилади. Бу жуда муҳим муаммолардан 
бири бўлиб, ҳозир олимлар уни ҳал этиш устида ишламоқдалар. 
Ёқилғиларни кимѐвий қайта ишлашда ҳосил бўладиган олтингугуртни 
ажратиб олиш нисбатан осон. Тошкўмирни кокслашда олтингугуртнинг кўп 
қисми кокс гази таркибига, асосан водород сульфид ҳолида ўтади. Кокс газидан 
қандай мақсадларда — ѐқилғи ѐки кимѐвий хом ашѐ сифатида фойдаланишдан 
қатъий назар уни, албатта водород сульфиддан тозалаш керак. Заводларда 
қўлланиладиган тозалаш усули водород сульфиддан олтингугурт ѐки олтингугурт 
IV- оксид S0
2
олиш имконини беради. 
Кўпгина табиий ѐнувчи газлар таркибида ҳам водород сульфид бўлганлиги 
сабабли уларни ҳам бу газдан тозалаш керак. Бизнинг мамлакатимизда табиий газ 
қазиб чиқариш жуда тез суръатлар билан ўсиб бораѐтганлиги учун водород 
сульфид ҳам сульфат кислота хом ашѐси каби катта аҳамият касб этмоқда. 
Сульфат кислота ишлаб чиқаришнинг бу хом ашѐ асосида яна ҳам катта кўламда 
ривожланиши мумкинлигини қуйидаги рақамлардан кўриш мумкин: яқинда 
топилган катта қувватли Оренбург конидан чиқадиган табиий газни тозалаш 
йилига 1 млн. т дан кўп олтингугурт, Ьухоро кони — 0,5 млн. т га яқин 


153 
олтингугурт бериши мумкин. Катализаторни заҳарловчи (ишдан чиқарувчи) 
қўшилмалари бўлмаган водород сульфиддан сульфат кислота ишлаб чиқариш 
жараѐни, сульфид рудаларидан олишга қараганда анча осон. Ҳозирги вақтда 
водород сульфиддан олинадиган кислота энг арзон ҳисобланади. Шу сабабли 
ундан сульфат кислота ишлаб чиқаришда фойдаланиш даражаси тобора ортиб 
бормоқда. 
СНГ давлатларида 1990 йилда сульфат кислота ишлаб чиқариш саноатининг 
олтингугуртли хом ашѐлардан фойдаланиши қуйидагича эди: колчедан 55%, 
рангли металлургия печ газлари—33,4%, олтингугурт —31,5%, водород сульфид 
—9,6 % ва бошқа манбалардан — 1,9 %. 
Кимѐ саноати учун сульфат кислота ишлаб чиқариладиган хом ашѐ 
танлашнинг умумий принциплари қуйидагилар: 
1. Табиий ресурсларни комплекс қайта ишлаш билан бир вақтда
атмосферага чиқариладиган заҳарли моддаларни камайтириш масаласини ҳам 
ҳал этиш. 
2. Кимѐвий ишлаб чиқариш жуда ҳам ҳар томонламадир; булар одатда, 
ҳар хил хом ашѐ турларидан керакли маҳсулотлар олиш ва демак, айни 
шароитлар учун энг тежамли хом ашѐ танлаш мумкин бўлади. 

Download 8,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish