5-§. Колчедан куйдиришнинг оптимал шароити
Заводларда колчедан куйдиришни қандай шароитларда олиб бориш мақсадга
энг мувофиқ? Бунинг учун реакцион аппаратдан юқори унумда фойдаланиш
билан бирга, стехиометрикка яқин миқдорда олтингугурт (VI)- оксид олиш учун
хом ашѐдан иложи борича тўлиқ фойдаланнш керак. Реакцион аппаратнинг
унумдорлиги — бу мазкур аппаратда вақт бирлиги ичида, масалан, бир сутка
давомида олинган маҳсулот миқдоридир. (буни вақт бирлиги ичида қайта
ишланган хом ашѐ миқдори билан ҳам характерлаш мумкин. Реакция экзотермик
бўлганлиги сабабли, реакция иссиқлигидан фойдаланиш масаласини ҳал қилиш
зарур. Қўйилган мақсадларни амалга ошириш учун зарур бўлган шароитларни —
оптималь шароит дейилади — бу ҳозирги замон техникаси яратган
имкониятларни ҳисобга олганда энг қулай ҳисобланади. Заводларда кимѐвий
реакцияларни бошқаришнинг оптимизациялаш муаммоси энг муҳими
ҳисобланади ва кимѐвий кибернетика воситалари ѐрдамида жуда аниқ ҳал
этилади.
Колчеданни кундиришнинг оптималь шароитлари қандай: жараѐний қандай
ташкил қилиш, қандай хом атѐ танлаб олиш, уни куйдиришга қандай тайѐрлаш,
куйдириш учун нимадан танлаб олиш — ҳаво ѐки кислороддан процессни қандай
ҳароратда олиб бориш, реакция иссиқлигидан қандай фойдаланиш керак?
Ҳозирги замон ишлаб чиқариш жараѐнларини ташкил эгишнниг умумий
принципларини ҳиисобга олиб, куйдиришни узлуксиз ишлаб турадиган, катта
қувватга эга бўлган, механизациялашган ва автоматлашган (жараѐнни автоматик
текшириш ва бошқариш асбоблари билан таъминланган) установкаларда ўтказиш
лозим.
Хом ашѐ сифатида табиий эмас, балки флотацион колчедандан фойдаланган
маъқул. Унинг таркибида темир дисульфидининг миқдори иложи борича кўпроқ
бўлгани маъқул. Шу сабабли флотацион қолдиқлар иккинчи марта флотация
қилиниб, таркибида ўртача 45% олтингугурт (қуруқ колчедан ҳисобида) бўлган
157
маҳсулот олинади. Флотацион колчедан доначаларининг катталиги 1 мм дан кам
бўлади. У қайнаѐтган қатламда жуда тез, бир неча секунд ичида куяди. Демак,
колчеданни куйдириш учун қайнайдиган қатламли печларни танлаш мақсадга
мувофиқдир.
Ҳавога бир оз миқдорда кислород қўшилганда ҳам реакция жуда тезлашиб
кетади, лекин кислород баҳосинииг нисбаган юқорилиги туфайли ҳозиргача
ундан сульфат кислота ишлаб чиқаришда фойдаланиб бўлмаяпти. Аммо кейинги
йилларда ўтказилган ҳисоблашлар ва саноат тажрибалари шуни кўрсатдики
кислород концентрацияси 60% гача оширилганда, реакция иссиқлиги ҳисобига
олинадиган сув буғининг микдорини шунчалик оширадики (азотни қиздиришдаги
иссиқлик сарфи камаяди), бу сульфат кислота ишлаб чиқариш цехининг ва ундаги
ҳавони қисмларга ажратадиган қурилмани қўшиб ҳисоблаганда энергияга бўлган
талабни тўла қондиради. Шундай қилиб, мазкур ишлаб чиқаришда кислороддан
фойдаланиш имконияти яратилади.
Физик-кимѐвий маълумотлардан бевосита маълумки, жараѐннинг оптималь
ҳароратси 800°. Агар куйдириш реакция тенгламаси бўйича зарур бўлган
микдордаги ҳаво иштирокида олиб борилса, реакция зонасидаги ҳарорат 1400°С
гача кўтарилади.
Оптималь ҳарорат қандай сақлаб турилади
? Қайновчи қатлам ичидаги
заррачалар интенсив аралашиши туфайли бу қатламнинг бутун баландлигида
(худди қайнаѐтгаи сув қатламидаги каби) деярли бир хил ҳарорат сақланади.
Қатламнинг ичига буғ қозон трубаларини жойлаштириб системадан ортиқча
иссиқликни чиқариш мақсадга мувофиқдир. Куйдиришни ортиқчароқ миқдордаги
ҳаво иштирокида олиб борилади ва анча кўп —ҳажм бўйича 14,5% гача
олтингугурт (IV)-оксиди бўлган газ олинади.
Колчедан печининг чизмаси (5-расм) билан танишишдан олдин, сиз унинг
ташқи кўриниши ва асосий қисмларини схематик (деталларсиз) кўз олдингизга
келтириб кўринг. Қуйидаги саволларга жавоб беринг: печга колчедан ва ҳавони
қандай мосламалар ѐрдамида бериш, қайнаѐтган қатламни қандай ушлаб туриш,
куйдириш гази ва куюидини қандай чиқариш, қайси параметрларни ва қандай
158
асбоблар ѐрдамида текшириб туриш керак, қатламдаги ҳароратни керакли
чегараларда ушлаб турувчи автоматик қурилмани қандай принцип асосида йиғиш
ва печни қандай материаллардан кўриш керак? Аппарат схемасини чизинг ва уни
шу параграфда келтирилган расм билан таққосланг.
Печ гази
Do'stlaringiz bilan baham: |