2
-§. Совунлар ҳамда синтетик ювиш воситалари
Юқори молекуляр алифатик кислоталарнинг асосан, пальмитин, стеарин,
олеин кислоталарнинг сувли эритмаларда кўпик ҳосил қиладиган ва яхши
ювиш хоссасига эга бўлган тузлари совунлар дейилади. Бу хоссалар асосан
таркибида углерод атоми 8 дан кам бўлмаган алифатик кислоталарнинг
ишқорий тузларига хосдир. Совунлар ѐғларни совунлаш, яъни юқори
молекуляр (С
16
—С
18
) ѐғ кислоталар глицеридларига ишқор таъсир эттириш
йўли билан олинади:
бунда R—стеарин (С
17
Н
35
) ѐки пальмитин кислотанинг радикали (С
15
Н
31
).
Юқори молекуляр тўйинган кислоталар (молекуласида углерод атомлари
С
22
гача бўлган кислоталар) билан натрий ва калий металларидан ҳосил бўлган
совунлар энг катта амалий аҳа-миятга эга. Молекуласида углерод атомлари
сони 22 ва ундан кўп бўлган кислоталарнинг тузлари сувда деярли эримайди.
Натрийли тузлар — каттиқ совунли, калийли тузлар — суюқ совунни ҳамда
кальцийли тузлар сувда эримайдиган совунларни ҳосил қилади.
Совунларнинг ювиш хусусияти
Узоқ вақтларгача совунли эритмаларнинг ювиш механизмини аниқ
тушунтириб беришга имкои бўлмадн. Коллоид кимѐ ривожлангандан кейингина
ювиш лроцессининг асослари чуқур ўрганилди. Ҳозирги вақтда бу процесснинг
механизми қуйидагича тушунтирилади. Совун эритмаларининг ювиш хусусияти
шу эритмаларнинг сирт активлигига ва икки фаза чегарасидаги адсорбцион
379
қаватлар мустаҳкамлигига боғлиқ бўлган физик-кимѐвий хусусиятлар
комплекси билан аниқланади. Қаттиқ ҳамда мойли заррачалар тўқималарга
ютилиб (адсорбиланиб), унда мустаҳкам жойлашиб қолади. Натижада тўқима
усти кирланади. Совун эритмалари сирт актив моддалар бўлганлиги ва икки
фаза чегарасида сирт тарангликни камайтирганлиги сабабли тўқимани яхши
қўллайди ва унинг субмикроскопик каналларига ҳамда кир заррачаларига чуқур
кириб боради. Улар тўқималар толасига ва кир заррачаларига адсорбиланган
ҳаво пуфакчаларини сиқиб чиқаради. Шундан кейин, совун эритмаси ѐғли
кирларни эмульсиялайди ҳамда қаттиқ заррачаларни пептизация қилади. У
чегара сиртга ютилиб мустаҳкам парда ҳосил қилади, бу парда эмульсия ҳамда
суспензияни барқарор ҳолатга келтиради. Совун парда билан ўралган майда
гидрофоб кир заррачалари гидрофиль хусусиятга эга бўлиб қолади ва совун
эритмаси билан бирга чиқиб кетади. Газламаларни ювиш процессида ишқалаш
улардан кир заррачаларининг чиқиб кетишини осонлаштиради, ювиш
процессида ҳосил бўлган кўпик-ларнинг сатҳи катта бўлгани учун кирни ҳам
кўп олиб чиқиб кетади.
Оддий совунларнинг ҳамма яхши хоссалари билан бирга уларнинг
ишлатилишини баъзан чеклаб қуядиган маълум камчиликлари ҳам бор.
Совуннинг сувли эритмаларида гидролиз реакцияси натижасида ишқор ҳосил
бўлгани учун ундан тўқнмачилик саноатида кўпинча фойдаланиб бўлмайди.
Баъзан совунларни ишлатиб бўлмаслигига уларнинг сувга қаттиқлик берадиган
моддалар билан эримайдиган кальцийли ва магнийли тузлар ҳосил қилиши
сабаб бўлади. Совуиларни кислотали муҳитида ҳам ишлатиб бўлмайди, чунки
кислота совунни парчалаб юборади.
Синтетик ювиш воситалари. Совунларнинг камчиликлари ҳамда озиқ-овқатга
ишлатиладиган ѐғларни совунга сарфлашни камайтириш йўлидаги ҳаракатлар
синтетик ювиш воситалари ишлаб чиқаришнинг ривожланишига сабаб бўлди;
уларни олишда дастлабки материал сифатида углеводородлар, углерод (II)
оксид хамда водород, яъни нефть-газ хом ашѐси ишлатилади. Иттифоқимизда
ҳар йили совун ишлаб чиқариш учун 300 минг тоннага яқин ўсимлик ва ҳайвои
380
ѐғлари сарфланади, бунинг қисми овқатга ишлатиладиган ўсимлик мойи
ҳисобига тўғри келадн. Бутун дунѐда ишлаб чиқариладиган ѐғларнинг 15% и (4
миллион тоннадан ортиғи) совун ишлаб чиқариш учун сарфланиб келмоқда.
Синтетик ювиш воситалари ѐғдан олинадиган совунларнинг оддий
алмаштирувчи моддалар бўлиб қолмасдан, балки сифатли янги маҳсулотлар бўлиб,
ўзининг физик-кимѐвий хоссаларн жиҳатидан совундан кескин фарқ қиладн.
Уларннг энг муҳим афзаллиги ювиш хусусиятининг айниқса қаттик сув ҳамда
денгиз сувларида кучлилигидир (совундан 2—3 марта ортиқ), таннархи эса
совунга нисбатан 2,5 марта арзон).
Синтетик ювиш воситалари қаерда ва кандай мақсадда ишлатилишига қараб
таркибида 18 дан 50% гача, сирт актив моддалар (алкилбензолсульфонатлар,
натрийалкилсульфатлар,
оксиэтилланган
алкилфеноллар
ва
бошқалар),
шуниигдек, анчагина миқдорда фойдали қўшимчалар (фосфат кислотанинг
тузлари, натрий сульфат, кальцинациланган сода, натрий метасиликат,
карбоксиметилцеллюлоза ва бошкалар) бўлади. Фойдали қўшилмалар ювйш
воснталарининг сифатини орттирибгина қолмай, балки сирт-актив моддаларга
нисбатан арзон бўлгани учун ишлаб чиқаришнинг иқтисодий кўрсаткичларини
яхшилайди.
Ювувчи моддалар анионактив, катионактив ҳамда ион ҳосил қилмайдиган
турларга бўлинади. Ювувчи моддалар сувда эритилганда уларнинг
молекулалари икки хил зарядланган заррачаларга — қарама-қарши зарядланган
ионларга ажралади. Анионактив моддаларда манфий зарядланган ион—анион,
катионактив моддаларда эса молекуланинг мусбат зарядланган қолдиғи — катиои
ювиш хусусиятига эга бўлади. Ион ҳосил қилмай-
диган ювиш воситалари сувда ионларга ажралмайди, уларнинг молекулалари
элетронейтралдир.
Аниоактив ювувчи моддалар кўп тарқалган бўлиб, ювиш хусусияти яхши, уларни
арзон хом ашѐдан ишлаб чиқариш мумкин, катионактив ювувчи моддалардан
арзон туради. Анионак-тив ювиш воситаларига бирламчи ва иккиламчи
алкилсульфатлар, алкилсульфонатлар хамда алкиларилсульфонатлар киради.
381
Алкиларилсульфонатлар энг яхши ювиш хусусиятига эга, улар нефть хом ашѐлари
— бензол ҳамда пропилен тетрамери асосида ишлаб чиқарилади:
Алкиларилсульфонатлар беизолни пропилен тетрамерк билан алкиллаш ва
сўнгра сульфат кислота билан сульфолаб, ўювчи натрийнинг сувдаги эритмаси
таъсирида нейтраллаш орқали олинади. Пропиленнинг тетрамери пропиленнинг
теломерланиш реакцияси (узилган полимерланиш) натижасида ҳосил бўлади. У
молекуласида углерод атомлари 9 дан 15 тагача бўлган олефинлардан таркиб
топган. Процесс натижасида ҳосил бўлган алкилбензолсульфонатлар таркибида
15% атрофида натрий сульфат (Nа
2
SО
4
) бўлиб улар шу группадаги энг яхши
ювиш
воситаларидан ҳисобланади:
Алкилловчи
агент
сифатида
пропилен
тетрамерини
ишлатиб
алкилбензолсульфонатлар олиш усули
хлорсиз усул
дейилади: хлорли усулда
алкилловчи агент сифатида хлорланган тўйинган углеводородлар ишлатилади.
Ҳозирги вақтда саноатда хлорли усул билан алкилбензолсульфонатлар ишлаб
чиқаришда алкилловчи агент сифатида 180—310°С оралиғида кайнайдиган
деароматланган керосн фракцияси ишлатилади. Керосин фракцияла-рини
деароматизация қилиш сульфат кислота билан тозалаш оркали олиб бориладн.
Хлорсиз усул билан алкилбензолсульфонат олишда пропилен тетрамерини
нефтдан олинадиган пара-финларни термик крекинг қилишдан ҳосил бўладиган
нормал тузилган
-олефинлар билан алмаштириш кўзда тутилади. Бунда фақат
сув манбаларини тозалаш масаласи ҳал қилиниб-гина қолмай, балки
алкиларилсульфонатнинг ювиш хусусияти ҳам анча кучаяди.
Катионактив ювиш воситаларига алкиламмонийли ѐки пиридинли узун
занжирли ҳосилалар киради. Уларнинг кўпчилигида ювиш хоссаларидан ташқари
дезинфекция хоссалари ҳам бўлади. Шунинг учун уларни махсус мақсадларда,
масалан, хирургия асбобларини совуқ стерилизация қилишда ҳам ишлатиш
382
мумкин.
Ион ҳосил қилмайдиган ювувчи моддалар сифатида этилен оксиднинг
спиртлар, аминлар ҳамда таркибида актив водород атомли группалари бор бошқа
бирикмалар
билан
ўзаро
таъсиридан
олинадиган
юқори
молекуляр
полиэтиленгликолларнинг оддий хамда мураккаб эфирлари ишлатилади. Этилен
оксиди асосида «перегаль» хамда «тетроник» деб аталадиган нейтрал ювувчи
моддалар ишлаб чикарилади. Улар тўқимачилик саноатида кенг ишлатилади.
Синтетик ювиш воситалари порошок, паста ҳамда суюқ ҳолда бўлади. Улар
тўғридан-тўғри ҳамда совун билан биргаликда ишлатилади. Кенг кўламда
ишлатилаѐтган ювиш порошоклари таркибидаги асосий компонентлардан ташқари
тўлдиргичлар (пирофосфат, тринатрийфосфат, перборатлар ва бошқалар) ҳам
киради, булар сувнинг қаттиқлигини камайтиради. Улар ювувчи моддаларнинг
таъсирини кучайтиради, газламага кирларни қайта ўтиришига йўл қўймайди
ҳамда сифатини пасайтирмай туриб, ювиш воситалари ишлаб чиқаришни анча
кўпайтиришга имкон беради. 40 алкилсульфатли 1 тонна ювиш порошоги, ювиш
хусусияти жиҳатдан таркибида 60% ѐғ кислоталар бўлган 1,66 тонна совунга
тенг, яъни 0,6 тонна ювиш порошоги 1 тонна совуннинг ўрнини босади.
Do'stlaringiz bilan baham: |