Х. М. Комилов, Ф. О. Пўлатова



Download 8,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/188
Sana26.02.2022
Hajmi8,43 Mb.
#466882
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   188
Bog'liq
53c7ad00e7d47

37- ж а д в а л
Турли конструкцион материалларнинг механик хоссалари 
21-расм. Жаҳон саноатида каучукка эҳтиѐжнинг ортиши. 
Каучук ишлатишнинг йил сайин кўпайиши (21-расм), унинг халқ хўжалигидаги 
ахамияти тобора ортаѐтганлигидан далолат беради. 
Табиий каучук — ўсимликдан олинадиган модда. У кўпгина ўсимликларда 
турли шаклда учрайди. Француз тадқиқотчиси Кандаминнинг 1735 йилда 
Жанубий Америкага қилган сафари ҳақидаги ҳисоботи европаликларни каучук 


341 
билан биринчи марта таништиради. Таниқли португалиялик денгиз сайѐҳи Ф. 
Магеллан XVI асрда каучук қалам изларини ўчиришини маълум қилди, шунинг 
учун у zndia rubber, яъни ҳинд ўчиргичи деб аталган. Англияда каучук ҳозирги 
вақтгача rubber — ўчирувчи деб» аталади. Каучукли ўсимликлар асосан экватор
атрофидаги тропик. зоналарда, яъни Жанубий Америка, Африка ва Малайя 
архипелагида ўсади. Каучук берадиган энг яхши дарахт бразилия гевеясидадир.
Бу баландлиги 45—50 м, айланаси 2,5—3 м бўлган чиройли дарахтдир. 
Гевеяда каучук унинг танасидаги сутга ўхшаш шарбатда бўлади, каучук деган 
ном ҳам шундан келиб чиққан (ҳинд тилидан) таржима қилинганда дарахтнинг 
кўз ѐши — као дарахт, о — чу — йиғлаш деган маънони билдиради. Гевеянинг 
сутга ўхшаш шираси каучук латекси деб аталади, унинг қандай ҳосил бўлиши 
ҳозирги кунгача батафсил аниқланмаган; бу шира дарахтнинг тилинган жойидан 
йиғиб олинади. 
1823 йилда англиялик фабрикачи (Глазго шаҳридан) К.. Макинтош газламага 
каучукнинг сольвент — нафтадаги эритмасини шимдириб, сувда бўкмайдиган 
газламалар ишлаб чиқаришни ташкил қилди. Бундай материаллардан тайѐрланган 
плашчлар ҳозиргача Макинтош номи билан аталади. 1824 йилдаѐқ каучук 
буюмлар, айниқса калишлар кенг тарқалади. Лекин ўша вақтдаги калишлар иссиқ 
ҳавода деярли тиззагача чўзиларди. Англиялик кашфиѐтчи Ч. Гудьир 1839 йилда 
каучукни олтингугурт билан аралаштириб ва қиздириб, мустаҳкам ҳамда чидамли 
резина олиш усулини кашф этди. Бунда эластик ѐпишмайдиган ва пишиқ резина 
ҳосил бўлди. Каучукни резинага айлантириш усули вулканизация (лотинча 
vulcanus-олов сўзидан олинган) деб аталди. Бу тарихий кашфиѐт резина буюмлар 
ишлаб чиқаришнинг ривожланишида кучли туртки бўлди. 1860 йилда 
Петербургда резина буюмлар ишлаб чиқарадиган биринчи корхона — 
«Треугольник» заводи ишга туширилди. Резина саноати чор Россияси даврида 
бутунлай чет элдан келтириладиган табиий каучук асосида ишлар эди. 
Сиитетик каучук. Совет ҳокимияти барпо бўлган дастлабки йиллариѐқ
мамлакатни хусусий каучук билан таъминлаш зарурияти туғилди. 1926 йилда 
халк хўжалигида синтетик каучук ишлаб чиқаришнинг энг яхши усули учун 


342 
конкурс эълон қилди. Биринчи мукофот 1931 йили этил спирти асаосида . натрий-
бутадиен каучуги олган органик –химик С.В, Лебедевга берилди.
Бутадиен полимерлаш процессида катализатор сифатида С.В. Лебедев 
натрий металини танлади, натрий биринчи маротаба рус химиги А. А. Кракау
томонидан тўйинмаган углеводородларни полимерлашда катализатор сифатида 
ишлатилган эди. 1932 йилда мамлакатимизда Лебедев усули билан саноат 
миқѐсида синтетик каучук олина бошланди. Шундай қилиб, собиқ Совет 
иттифоқи синтетик каучукнинг ватани хисобланади. Фақатгина 1938-йили 
Германияда, 1943-йили эса АҚШда ҳам синтетик каучук ишлаб чиқарила 
бошлади. Олинган бутадиен аралашмалардан яхшилаб тозалангач, металл 
ҳолатидаги натрий катализатори иштрокида полимерланиши учун автоклавга 
юборилади: 
nC
4
H
6
( –C
4
H
6
–) 

бутадиен бутадиен каучук 
15—20 соатдан кейин полимерлаш процесси тугайди автоклавда ҳарорат ва 
босим пасаяди. Автоклав очилади ва оғирлиги 1т га яқин бўлган каучук блоки (оч 
сариқ рангли катта бўлак) чиқариб олинади. Полимерланиш шароитига қараб 
синтетик бутадиен каучук СБК нинг хар ҳил турлари олинади. 
Ҳозирги вақтда бутадиен нефть газ ҳом ашѐси таркибида бўладиган бутан ва 
бутилендан олинади. Бутан ва бутилендан олинган 1т синтетик каучукнинг нарҳи
озиқ-овқат ҳом ашѐсидан этил спирт билан бутадиендан ишлаб чиқарилган 
каучукдан уч мартда арзон туради. Бутандан бутадиен олиш учун у 
дегидрогенланади ( водород сиқиб чиқарилади). Бу процесс бир ѐки икки 
босқичда олиб борилади –– аввал бутилен олинади, сунгра водород яна сиқиб 
чиқарилиб бутадиен олинади. 
Полимерланишни бир ҳил муҳитда –– массада –– блок усулида ѐки сувли 
муҳитда эмульсион полимерлаш усули ѐрдамида олиб бориш мумкин. Ҳозирги 
вақтда асосан, эмульсион полимерлаш усули қулланилмоқда. Бу усул 
углеводородларнинг сувда эримай уларнинг майда заррачалари сувда эмульсия 


343 
ҳосил қилишига асосланган эмульсия барқарор бўлиши учун унга эмулгаторлар . 
(турли совунлар) қўшилади. Эмульсион полимерлаш реациия муҳитида 
ҳароратни ростлаб туришга ва процессни узлуксиз олиб боришга имкон беради, 
блок усулида эса буни деярли амалга ошириб бўлмайди.
Эмульсион полимерланишда аввал таркибида 30% каучук ва 70%сув бўлган 
синтетик латекс ҳосил бўлади. Олинган латексдан кислота ѐки минерал тузлар 
таъсирида каучук чўктирилади. Олинган каучукдан лента қуйиш машинаси 11 
ѐрдамида сув сиқиб чиқарилади. Сув ундаги эриган моддалар билан биргаликда 
лентадаги тешиклар орқали чиқарилади, каучукнинг паға-паға заррачалари 
валчалар ѐрдамида прессланиб лента ҳолига келтирилади. Лента сув билан бир 
неча марта ювилади, қуритилади, унга тальк сепилади ва рулон қилиб ўралади. 
Синтетик латекс каучук олишдан ташқари, буюмларни йиғишда елим сифатида, 
сунъий чарм ишлашда, газламаларга шимдиришда, сувда эрийдиган махсус бўѐқ 
ва бошқалар тай- ѐрлашда ишлатилади. Асосий мономер — бутадиенга қўшимча 
мономерлардан бутадиен билан бирга эмульсион полимерлаш орқали анча 
қимматли хоссаларга эга бўлган қатор сополимерлар олинади. СКС"—бутадиен 
стирол каучук — бутадиеннинг стирол билан бирга полимерланиш
маҳсулотидир. Стирол (фенилэтилен) С
6
Н
5
—СН = СН
2
синтетик каучук
заводларида этилбензол С
6
Н
5
—СН
2
-СН
3
ни дегидрогенлаб олинадн. Каучук 
синтез қилишда дастлабки маҳсулотларнинг концентрацияси ва тозалиги ҳал 
қилувчи аҳамиятга эга. Мономер қанчалик тоза ва концентрланган бўлса, ундан 
полимер олиш реакцияси шунча тез ва охиригача боради ҳамда олинган каучук 
стандартга шунча якин ва яхши сифатли бўлади. Масалан, бутадиен таркибида 
0,1% ацетилен бўлса у суюқ муҳитда натрий ѐрдамида полимерланиш процессини 
1000 соатга кечиктиради. Бутадиен стирол каучуги — СКС олишни қуйидаги 
реакция тенгламаси билан ифодалаш мумкин: 
n(СН
2
=СН—СН=СН
2
)n+n(СН = СН
2
)


(-СН
2
—СН = СН—СН
2
—СН
2
-СН—)n 


С
6
Н
5
С
6
Н



344 
Бутадиен метилстирол каучуклар — СКМС ҳам СКС каучукка ўхшаш 
каучуклардир 
уларда 
қўшимча 
мономер 
сифатида 
метилстиролдан
фойдаланилади. Метилстирол олишда пропилен ва бензол дастлабки хом 
ашѐ сифатида хизмат қилади:
Стирол ва метилстиролнинг миқдорига қараб бутадиен стирол ва бутадиен 
метилстирол каучукларнинг бир неча хили олинади, масалан, СКС — 10 ва 
СКМС—10, СКС — 38 ва СКМС —30, СКС —50 ва СКМС — 50 (10, 30 ва 50 
рақам-лари стирол метилстиролнинг процент миқдорини кўрсатади). 
Ишлаб 
чиқарилаѐтган 
синтетик 
каучуклар 
умумий 
ҳажми- 
нинг 80 процентига яқини бутадиен стирол ва бутадиен метил- 
Бутадиенни метилстирол билан бирга полимерлаб СКМС олинади:
С
6
Н


(-СН
2
—СН = СН—СН
2
—СН

—С—)n 

С
6
Н
5
Стирол ва метилстролнинг миқдорига қараб бутадиен стирол ва бутадиен 
метилстирол каучукларнинг бир неча хили олинади, масалан, СКС – 10 ва СКМС 
– 10, СКС – 30 ва СКМС – 30, СКС – 50 ва СКМС – 50 (10, 30 ва 50 рақамлари 
стирол метилстиролнинг процент миқдорини кўрсатади). 
Ишлаб чиқарилаѐтган синтетик каучуклар умумий хажмининг 80 процентига 


345 
яқини бутадиен стирол ва бутадиен метилстирол каучуклар ҳиссасига тўғри 
келади. 
СКС ва СКМС каучуклар жуда пишиқлиги, эластиклиги ва ишқаланишга катта 
қаршилик кўрсатиши билан ажралиб туради. Улардан автомобиль шиналари ва 
камералари, узатиш ленталари ва бошқа буюмлар тайѐрланади. Лекин 
бу 
каучуклар асосий истеъмолчи — шина саноатининг ҳозирги замон талабларини 
тўла қондира олмайди. Уларни табиий каучук ўрнида ҳамма ерда бемалол 
ишлатиш мумкин, деб бўлмайди. Катта шиналар тайѐрлашга ҳозирда ҳам, асосан, 
табиий каучук ишлатилмоқда. Стеребрегуляр тузилишга эга бўлган изопрен 
каучуги — ИСК табиий каучукка анча яқнн бўлиб, у СКД ва бошқа турдаги 
синтетик каучуклар билан биргаликда табиий каучукнинг ўрнини бутунлай 
эгаллаши мумкин.
Кейинги йилларда мой тўлдирилган каучуклар олиш усули ишлаб чиқарилди, бу 
маҳсулот таннархини анча пасайтирибгина колмай (қиммат хом ашѐ қисман анча 
арзон мой билан алмаштирилади), балки каучукнииг эластиклиги ва 
ишқаланишга қаршилигини оширади. Бундай каучук олиш учун латекс- 
лар нефть мойи, масалан, автол билан аралаштирилади ва таркибида 25% га яқин 
мой бўлган каучук олинади. Бу каучуклар автомобиль шиналари ишлаб 
чиқаришда муваффақият билан ишлатилмоқда. Мойли каучукка ишлов бериш 
осон, у силлиқ сиртли,кам киришадиган пластик аралашма ҳосил қилади. 
Қурум қўшилган каучуклар ҳам катта аҳамиятга эга. Латексга қурум қўшиб
хоссалари яхши каучук олинади. Улардан вулканизация қилингандан кейин
ишқаланишга чидамли резина ҳосил қиладиган бир жинсли аралашмалар 
тайѐрланади. 
Бутадиен нитрил каучуги — СКН. Бутадиен акрил кислота нитрили (СН = СН—
СООН — акрил кислота, СН
2
= СН— СООН эса акрил кислота нитрили) билан 
бирга полимерлаб, бутадиен нитрил каучуги — СКН олинади. Унинг 
структурасини 
қуйидаги 
формула 
билан 
ифодалаш 
мумкин.

Download 8,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish