41
Сўлак бир қанча функцияларни бажаради. Биринчи навбатда овқат
қолдиқларидан оғиз бўшлиғини тозалаб туради (тозалаш функцияси). Сўлак
ҳисобига оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати доимий равишда нам бўлади. Сўлак
бўлмаса қуруқ овқатларни ютиш имкони бўлмайди (ютувчи функция). Сўлак
таркибидаги энзимлар ҳисобига кўпроқ амилаза ҳисобига
углеводларни
парчаланиши оғиз бўшлиғида бошланади (ҳазм қилиш функцияси). Сўлак
антибактериал хусусиятга эга ва қон ивишини тезлаштиради. Сўлак
ажралганда сўлак билан бир қанча маҳсулотлар ажралади, шунингдек ёт
таналар (масалан дори моддалар). Сўлак таркибида муцин бўлиб
(glikoproteide) сўлакка у ёки бу даражада ёпишқоқлик хусусиятини беради.
Сўлакда
турли компонентлар мавжуд, улар протеин,
аминокислота, витамин,
гормонлар, иммуноглобулинлар ва энзимлар, шунингдек қон гуруҳларига мос
ҳолда моддалар тутади. Катионлар орасида кальций, магний, натрий, калий,
темир ва мис мавжуд. Шунингдек мос ҳолда анионлар бўлади:
фосфатлар,
хлоридлар, роданидлар ва фторидлар бўлади. Сўлак муҳити кучсиз кислотали
(6,7-6,8 рН).
Эмал апатитлар ва сўлакдаги тегишли ионлар ўртасида мувозанат
мавжуд. Сўлакдан эмални (реминерализацияси) тикланиши учун алоҳида
элементлар ажралади.
Сўлак ионлар тутгани сабабли электролит ҳисобланади.
Турли
электролитик потенциаллари бўлган металлар оғиз бўшлиғида бўлганида
сўлак таъсирида гальваник ўчоқ ҳосил бўлади. Гальванизация амальгамали
пломба ва унга тегиб турувчи қимматбаҳо металл қоплама ўртасида ҳосил
бўлади. Амальгама сўлакка металл ион ажратади.
Сўлакда бир қанча ҳужайра элементлари бўлиб, улар оғиз бўшлиғи
шиллиқ қавати эпителиал ҳужайралар, лейкоцитлар, сўлак таначалари, айрим
ҳолларда эритроцитлар бўлади. Сўлакда турли флорага эга бўлган микрофлора
сақланади. Берген (Bergen) фикрича 1 томчи сўлакда 10
млн микроорганизм
сақланади. Биринчи сўлак ажралганда стерил ҳолатда бўлиб, оғиз бўшлиғида
микроорганизмлар қўшилади. Нормал маҳаллий флорада стрептококклар
бўлиб, кариес жараёни бошланишига сабаб бўлади. Алоҳида
штаммлар тиш
карашини органик матрицасида бўлиб, сут кислоталарини моно ва
дисахаридларга парчалайди (Streptococcus mutans. Тиш қаттиқ тўқималари
декальцинацияси) (кислотали). Оғиз бўшлиғи физиологик флораси кўп
миқдорда патоген, нопатоген, аэроб ва анаэроб микроорганизмлар тутади.
Физиологик шароитларда бу микроорганизмлар биологик мувозанатда бўлади.
Сўлакда микроорганизмлар кўп бўлгани сабабли манипуляция вақтида
инфекцияни бир бемордан бошқасига юқтириш имкони кўп бўлади.
Охирги
вақтда вирусли гепатит ва СПИДга эътибор берилмоқда. Стоматологияда оғиз
бўшлиғини хусусий гигиенаси катта аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: