2 Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари .
Солиқ сиёсати - бу иқтисодий сиёсатнинг ажралмас бир бўлаги бўлиб, давлатнинг муайян даврда аниқ мақсадларга қаратилган солиқ соҳасидаги фаолиятидир. Солиқ сиёсатининг ҳуқуқий асослари сифатида Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида»ги Қонуни (1991 йил), Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Солиқ Кодекси (2007 йил), «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги қонуни, ҳукуматнинг бошқа солиққа оид қонун, қарорлари, Президент Фармонлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлари хизмат қилиб келмоқда. «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ўзининг мустақил солиқ сиёсатини олиб боради. Ўзбекистон Республикасининг
Солиқ концепцияси - бу солиқларни йўналишларини аниқ илмий асосланган ҳолда амалга ошириш гояларининг яхлитлигидир.
Солиқ сиёсати стратегиясида муайян узоқроқ муддатга мўлжалланган солиққа оид иқтисодий муносабатларни асосий йўналишлари ва чора-тадбирлари ифодаланади.
Солиқ сиёсати тактикаси эса белгиланган солиқ сиёсати стратегияси ижросини таъминловчи, тез-тез ўзгариб турувчи сайи-ҳаракатларни билдиради, яъни қисқа муддатли ва кичик масштабли молиявий чора-тадбирларни ҳал қилишга қаратилган йўналишлар мажмуаси - солиқ сиёсати тактикаси сифатида қаралади.
Солиқ сиёсати таркибий жиҳатдан қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
- мамлакат миқёсида амал қилувчи солиқлар ва солиқсиз тўловларни қонуний жорий этиш;
- амал қилаётган солиқларни самарали ишлашини таъминловчи механизм шакллантириш ва такомиллаштириш, солиққа оид қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириб бориш;
- солиқ сиёсатини амалга оширувчи тегишли ваколатли органларни ташкил этиш ва уларни ушбу соҳадаги вазифаларини белгилаш;
- солиққа тортиш тизимини шакллантиришга қаратилган чуқур илмий тадқиқотни амалга ошириш ва уларни жорий этишни ташкил этиш.
Республикамизда солиқ сиёсати давлатнинг махсус ваколатли органлари томонидан ишлаб чиқилади ва у давлат ҳокимиятининг барча бўғинлари: қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари фаолиятларининг ажралмас қисми сифатида комплекс тарзда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида солиқ тизимининг ҳуқуқий асослари, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари, солиқ ишларини юритиш тартиби ва солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик Солиқ кодекси6, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни7 ва шу каби бевосита солиққа оид қонун ҳужжатлари орқали тартибга солиб турилади.
Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бошқа қонунлар ва қонун ҳужжатларидан ўрин олган нормалари Солиқ кодексига мувофиқ бўлиши лозим. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Солиқ кодексидан бошқача қоидалар белгиланган ёки назарда тутилган бўлса, унда халқаро шартнома қоидаларида белгиланган шартлар амалда қўлланилади.
Солиқ солиш - юридик шахсларга нисбатан мулкчилик шаклидан қатъи назар, қонун олдида тенглик, жисмоний шахсларга нисбатан эса жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглик асосида амалга оширилади.
Белгиланаётган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ёки пул маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида эркин муомалада бўлишини бевосила ёки билвосита чеклаб қўйиши ёхуд солиқ тўловчининг иқтисодий фаолиятини бошқача тарзда чеклаб қўйиши ёки унга ғов бўлиши мумкин эмас. Олинган манбаларидан қатъи назар, барча даромадларга солиқ солиниши лозим, солиқ имтиёзларини белгилашда эса албатта ижтимоий адолат принципларига риоя этилиши керак.
3. Қўшилган қиймат солиғи суммаси белгиланган ставкалар асосида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |