Гулистон давлат университети



Download 2,42 Mb.
bet13/196
Sana14.04.2022
Hajmi2,42 Mb.
#550620
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   196
Bog'liq
portal.guldu.uz- БИЗНЕС РЕЖАЛАШТИРИШ (2) 070422115801

Ахборот сифатига қўйилувчи асосий талаблар: ўз вақтидалик; шубҳасизлик; етарлилик; ишончлилик; адреслилик; долзарблик; кўп марта фойдаланиш имконияти; ҳуқуқий жиҳатдан тўғрилик ва қонунчилик талабларига мос даражада ошкоралик.
Айтиш керакки, бозор иқтисодиётининг ривожланиш ва бизнес чегараларининг кенгайиш шароитларида ахборот, ахборот технологиялари, компьютерлар тобора кўпроқ ахборот бизнеси соҳасига, тадбиркорлик фаолиятининг янги йўналишига айланмоқда. Банклар, биржалар, аудиторлик ва бошқа компаниялар билан бир қаторда ахборот бизнеси бозор инфратузилмасини ривожлантиради ва унинг муваффақиятли фаолият кўрсатишига хизмат қилади.

2.4. Бизнес – бозор иқтисодиётининг устивор соҳаси


Бизнес («business») сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, иш деган маънони англатади. Бизнес билан машғул бўлган одатда одамлар бизнесменлар, яъни ишбилармонлар деб аталади.


Ли Якокка XX асрдаги бизнеснинг «энг буюк қаҳрамони» ҳисобланади. У дастлаб Генри Форд компаниясида иккинчи раҳбар бўлиб ишлаган, кейинчалик эса унинг рақобатчисига айланган ва «Крайслер» автомобиль корпорациясининг президенти лавозимини эгаллаган. У шундай деб ёзган: «Бутун ҳаёт бу вақт омилидир. Ўз олдингга аниқ мақсад қўй. Қўлингдан келганча таълим ол, сўнгра Худо ҳаққи, бирон нарса қил».
Агар бирон-бир фойдали иш қилинса – бу бизнеснинг албатта бажарилиши лозим бўлган шартидир, бизнеснинг ўзи бозор иқтисодиётининг ишбилармонлик асосидир. Бизнес эркин шахснинг ташаббуси ва ижодкорлиги асосида яратилади. У ёлланма ходимнинг кўр-кўрона буйруқни бажариши, мажбурий меҳнат қилишига қарши қўйилади. Бизнесни ҳаракатлантирувчи куч бу фаоллик, мажбурият, батартиблик ва инсоннинг ўта меҳнатсеварлигидир. Ушбу талабларга асосланмас экан, бизнес якка тарзда амалга ошириладими, жамоавий тарздами, барибир муваффақиятсизликка учраши шубҳасиз.
Инсонни бизнесмен бўлишга мажбур қилиш мумкин эмас, унинг учун фақат тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, ўз ғоя ва ихтироларини ишга солиш учун шароит яратиб бериш мумкин. Бизнесни бошлашдан аввал қуйидаги асосий тамойилларга амал қилиш лозим бўлади:

  1. Бизнеснинг қонун ва қоидаларини яхши билиш.

  2. Етарли миқдорда бошланғич капиталга эга бўлиш.

  3. Ўз зиммасига олган мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш.

Бизнес билан фақат қўшнилар, дўстлар ёки таниш-билишлар шуғулланаётганлигидан келиб чиққан ҳолда шуғулланиш мумкин эмас. Гап шундаки, бизнес бу доим ҳам муваффақият ёки фойда келтирадиган иш эмас, у бизнесмен учун ҳам, унинг ҳамкорлари учун (жамоавий бизнес ҳолларида) ҳаммаълум бир хавф-хатар ва таваккалчиликлар деганидир. Бизнес жиддий рақобат, ўзаро кураш, доимий изланиш ва қарама-қаршиликларни англатади13.
Айрим иқтисодчилар бизнес ва тадбиркорликни янглиш тарзда синоним тушунчалар деб ҳисоблашади. Бошқа иқтисодичилар эса улар ўртасидаги фарқни тўғри англай оладилар. Гарчи улар ўртасида «Хитой девори» бўлмасада, бироқ айрим жиҳатлардаги фарқларни ажратиб кўрсатишимиз мумкин.

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish