Гулистон давлат университети



Download 2,42 Mb.
bet80/196
Sana14.04.2022
Hajmi2,42 Mb.
#550620
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   196
Bog'liq
portal.guldu.uz- БИЗНЕС РЕЖАЛАШТИРИШ (2) 070422115801

Ходимларни бошқариш бу меҳнат вазифаларини бажаришда ходимларнинг ақлий ва жисмоний қобилиятларидан энг унумли фойдаланиш мақсадида уларнинг манфаатлари, хулқ-атвори ва фаолиятига таъсир кўрсатиш тамойиллари, усуллари, шакллари ва воситалари йиғиндисидир45.
Ходимларни бошқариш менежмент46 нинг таркибий қисмларидан бири бўлиб, одамлар ва уларнинг корхона ичидаги муносабатлари билан боғлиқ бўлади. Айнан одамлар ижод, ташаббус ҳамда корхона олдида турган вазифаларни бажариш учун куч-қувват манбаидир. Одамларни бошқаришсиз ҳеч бир ташкилот, хоҳ у катта ёки кичик бўсин, хоҳ у тижорат ёки нотижорат ташкилот бўлсин, фаолият кўрсата олмайди. Ходимларни бошқариш улар ўртасидаги муносабатларда адолат ва самарадорликка эришишга йўналтирилади. ходимларни боршқариш схема шаклида 9.4-жадвалда акс эттирилган.
9.4-жадвал
Ходимларни бошқариш схемаси

Кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш ва ўтказиш

Меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш

Гуруҳ бошқаруви, жамоадаги ва касаба уюшмаси билан муносабатлар

Бошқарувнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари

Ходимларга эҳтиёжни аниқлаш ва улар сонини режалаштириш

Меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари

Ходимларни қуйи даражада бошқарувга жалб қилиш

Ходимлар меҳнат мотивацияси ва ижодий ташаббуслари

Ходимларни ёллаш, танлаш ва ишдан бўшатиш шартлари

Меҳнат унумдорлигини ошириш йўллари

Ишчи бригадалар ва уларнинг вазифалари

Корхонанинг ташкилий маданияти

Ходимлар малакасини ошириш ва ўқитиш

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг рағбатлантириш тизими

Жамоадаги ўзаро муносабатлар

Бошқарув ходилмарининг корхона фаолиятига кўрсатувчи таъсири

Корхона ходимлари ва бўлимлари ишини баҳолаш




Касаба уюшмалари билан ўзаро муносабатлар




Ходимларни бошқариш соҳасида асосий вазифа ҳар бир ходимнинг ўз имкониятларини амалга ошириши учун шароит яратиш ва ҳар бир муайян ҳолатда инсонга унинг олдида турган вазифаларни ҳал қилиш мақсадида зарур таъсир кўрсатиш воситаларини топиш.


Ходимларни бошқариш тузилмаси қуйидаги фаолият йўналишларини қамраб олади:

  • ресурсларни режалаштириш: инсон ресурсларига бўлган эҳтиёж ва бунинг учун зарур харажатларни қондириш режасини ишлаб чиқиш;

  • ходимларни ишга олиш: барча лавозимлар бўйича потенциал номзодлар заҳирасини яратиш;

  • танлов: номзодларнинг иш жойига мослигини баҳолаш, улардан энг яхшиларини заҳирадан танлаб олиш;

  • ойлик иш ҳақи ва товон пулларини белгилаш: ходимларни жалб қилиш, ишга ёллаш ва ушлаб қолиш мақсадида ойлик иш ҳақи ва имтиёзлар тузилмасини ишлаб чиқиш;

  • касбга йўналтириш ва мослашув: ёлланган ходимларни ташкилот ва бўлинмаларга киритиш, ходимларга ташкилот улардан нимани кутаётганлиги ва қандай меҳнат муносиб баҳоланишини тушунтириш;

  • ўқитиш: ходимлар меҳнати самарадорлигини ошириш мақсадида уларни ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш;

  • меҳнат фаолиятини баҳолаш: меҳнат фаолиятини баҳолаш услубиятини ишлаб чиқиш ва уни ходимларга етказиш;

  • лавозимини ошириш, пасайтириш, бошқа ишга ўтказиш, ишдан бўшатиш: ходимларни жавобгарлик даражаси кўпроқ ёки камроқ бўлган бошқа ишга ўтказиш усулларини ишлаб чиқиш, бошқа лавозим ёки иш жойига ўтказиш йўли билан ходимлар тажрибасини ошириш, шунингдек, ишга ёллаш шартномасини бекор қилиш;

  • раҳбар кадрларни тайёрлаш, хизмат пиллапояси бўйлаб ҳаракатланишни бошқариш: раҳбар кадрлар қобилиятларини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш;

  • меҳнат муносабатлари: жамоа шартномаларини имзолаш бўйича музокаралар олиб бориш;

  • бандлик: бандлик бўйича бир хил имкониятларни таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш (бандлик кафолатлари ва кадрлар қўнимсизлигини пасайтириш иқтисодий самарани оширади ва ходимларни меҳнат самарадорлигини оширишга ундайди).

Меҳнат ресурсларини тўғри режалаштириш ходимларни бошқаришда катта аҳамиятга эга бўлиб, тоифа бўйича ишчи ва хизматчиларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш йўли билан амалга оширилади. Бу мақсадда ишчи ва хизматчилар учун алоҳида штатлар рўйхати тузилади.
Кадрларга эҳтиёж жорий ва истиқболли бўлиши мумкин.
Жорий эҳтиёж бир йил муддатга, истиқболли эҳтиёж эса бир йилдан ортиқ муддатга белгиланади. Режалаштириш жараёни босқичма-босқич амалга оширилади: мавжуд ресурсларни баҳолаш, бўлажак эҳтиёжларни баҳолаш ва уларни қондириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш.
Кадрлар таркиби сонини режалаштиришда ишлаб чиқариш дастури, штатлар рўйхати, ташкилий-техник тадбирлар режаси, кадрлар ҳаракатланиши, уларнинг қўнимсизлиги, иш вақти бюджети бошланғич маълумотлар ҳисобланади.
Кадрларга эҳтиёжни режалаштиришда меҳнат сарфини камайтириш мақсадида ишлаб турган ходимларнинг оптимал сонини ўрнатишга интилиш лозим.
Ходимлар сонини аниқлаш иш ўринлари сони, хизмат кўрсатиш нормалари ва меҳнат сиғими каби турли усуллар ёрдамида аниқланади.
Меҳнат сиғими бўйича ҳисоб-китоб усули асосан нормалаштирилувчи ишларда қўлланади. Бу усул ёрдамида корхонадаги ходимлар сони тузилма бўлинмалари бўйича, касби ва малакаси бўйича аниқланади.
Бу катталик белгиланган иш ҳажмининг (норма-соатда) битта ишловчининг соатларда ифодаланувчи фойдали (самарали) вақт фондига ва нормани бажариш фоизига нисбати орқали аниқланади. Асосий ишлаб чиқариш ишчиларининг сонини шунингдек, натурал қийматда акс эттирилувчи режадаги маҳсулот ҳажмини ушбу маҳсулотни тайёрлашнинг бир ишчига мос келувчи режадаги нормасига бўлиш йўли билан ҳам аниқлаш мумкин.
Белгиланган технологияларда зарур бўлган ходимлар сони маҳсулот чиқариш дастури, ишчи вақти сарфи нормаси ва белгиланган иш вақти давомийлиги ёрдамида аниқланади:
Нхс =
бу ерда:
Нхс – мазкур гуруҳдаги ходимлар сони нормаси;
Qk - ҳар бир маҳсулот тури бўйича режадаги йиллик ҳажм;
Нtk – мазкур гуруҳдаги ходимларнинг битта маҳсулот бирлигига тўғри келувчи иш вақти сарфи нормаси;
Fp - мазкур гуруҳдаги битта ходимнинг йиллик вақт фонди.
Цехлардаги ишчилар сони вақт нормаси (битта тайёр маҳсулотга) бўйича ёки ишлаб чиқариш нормаси бўйича (белгиланган вақт ва ишлаб чиқариш дастури бўйича бир ишчининг иш вақти фондини ҳисобга олган ҳолда) аниқланиши мумкин.
Ишчилар сони вақт нормаси бўйича қуйидагича аниқланади:
Ис=
бу ерда:
Ис – бевосита ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчилар сони, киши;
Q1k – бир кунда тайёрланувчи k-турдаги маҳсулот ҳажми (на­турал кўрсаткичда);
T1k – k-турдаги битта маҳсулот бирлигини тайёрлаш учун вақт нормаси (битта ишчига тўғри келадиган);
Т – иш куни узунлиги.
Ишчилар сони ишлаб чиқариш нормаси бўйича қуйидаги формулага асосан аниқланади:
Ис=
бу ерда:
Нич – битта ходимнинг бир кунда ишлаб чиқариш нормаси.
Вақтбай ишловчи ишчилар сони мазкур тармоқ ёки корхона учун белгиланган хизмат кўрсатиш нормалари ёки иш жойлари сони асосида аниқланади.
Муҳандис-техник ходимлар ва хизматчиларга эҳтиёжни ҳисоблаш корхона фаолияти мақсадлари, уни бошқариш тузилмаси ва схемаси, ходимлар ва уларнинг гуруҳлари бўйича лавозим йўриқномалари, корхонанинг ўзида ишлаб чиқилган тармоқ бўйича норма ва нормативлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


Қисқа хулосалар

Бизнес-режанинг «Ташкилий режа ва менежмент» бўлими бизнес-режани амалга оширишни бошқариш усуллари тавсифномаси, корхона бошқарувининг ташкилий тузилмаси, бажарувчиларнинг ҳатти-ҳаракатларини мувофиқлаштириш усулларини қамраб олади.
Корхона бошқарувининг ташкилий тузилмаси турлича бошқарув функцияларини бажарувчи, ўзаро боғлиқ бўлган ва бир-бирига бўйсинувчи бўлим ва бўғинлар таркибини ифодалайди.
Ходимларни бошқариш корхона айни пайтда эҳтиёж сезаётган ёки келажакда эҳтиёж пайдо бўлиши мумкин бўлган ходимлар, корхона учун зарур бўлган мутахассислар сонини, ишга қабул қилиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ҳамда кадрлар тайёрлаш сиёсатини аниқлашни назарда тутади.
Муҳокама ва назорат саволлари

  1. Корхонанинг ташкилий тузилмаси ва коммуникация алоқалар тизими нима?

  2. Ташкилий тузилма турларини тавсифланг.

  3. Ташкилий-ҳуқуқий шакл ва мулкчилик шаклининг бизнесга мос келиши, таклиф этилувчи ўзгартиришлар.

  4. Ишчи кучига эҳтиёж, ишга ёллаш тизими нима?

  5. Бизнесни профессионал қўллаб-қувватлаш манбалари (ҳуқуқий, банк, суғурта компаниялар, тадбиркорлар иттифоқлари).

  6. Ходимларни бошқариш тузилмаси қандай фаолият йўналишларини қамраб олади?

  7. Кадрлар салоҳиятини тушунтириб беринг.

  8. Бошқарув командасини қандай тамойилларга риоя қилиш зарур?

  9. Бизнес-режадаги ишбилармонлик жадвали нималарни назарда тутади?

  10. Ходимларни бошқариш тузилмаси қандай фаолият йўналишларини қамраб олади?




Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish