ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ТИББИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ “УМУМИЙ ТИББИЙ ФАНЛАР” КАФЕДРАСИ ФИЗИОЛОГИЯ МОДУЛИ МАВЗУ:ГОМЕОСТАЗ ҲАҚИДА ТУШУНЧА. ОРГАНИЗМНИНГ БИОЛОГИК СУЮҚЛИКЛАРИ. ҚОННИНГ ФИЗИКО-КИМЁВИЙ ХОССАЛАРИ. ШАКЛЛИ ЭЛЕМЕНТЛАР Маърузачи: Абдурахманов Қаршихон Холхўжаевич, тиббиёт фанлари номзоди, доцент ГУЛИСТОН -2022 ГОМЕОСТАЗ, гомеостазис (гомео… ва юн. stasis — ҳаракатсизлик, ҳолат) — биологик тизимларнинг ўз таркиби ва хоссаларининг динамик нисбий доимийлигини сақлаб қолиш хусусияти. - ГОМЕОСТАЗ, гомеостазис (гомео… ва юн. stasis — ҳаракатсизлик, ҳолат) — биологик тизимларнинг ўз таркиби ва хоссаларининг динамик нисбий доимийлигини сақлаб қолиш хусусияти.
- Гомеостаз тушунчасини америкалик физиолог У.Кеннон (1929) таклиф этган.
Гомеостаз биологик тузилишнинг ҳар хил даражасида намоён бўлади. - Гомеостаз биологик тузилишнинг ҳар хил даражасида намоён бўлади.
- Физиологик Гомеостаз. Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши билан шакллана бошлаган, чунки бир ҳужайралиларнинг келиб чиқиши ҳужайра ичида ташқи муҳит шароитидан фарқ қиладиган махсус физик-кимёвий шароитнинг қарор топиши билан боғлиқ бўлган.
- Кўп ҳужайралиларда вужудга келган ички муҳит ичида ҳужайра ва тўқималар жойлашади, ана шу ички муҳитда
- Гомеостаз механизмлари ривожланади ва такомиллашиб боради.
- Эволюция давомида қон айланиш, айириш, нафас олиш, ҳазм қилиш ва Гомеостазни бошқаришда зарур бўлган бошқа махсус тизимлар вужудга келган.
- Денгиз умуртқасиз ҳайвонларида ички муҳит суюқлиги ҳажми, ион таркиби ва рН ини барқарорлаштирадиган гомеостатик механизмлар пайдо бўлади.
- Чучук сув ва қуруқликда яшашга ўтган ҳайвонларда, шунингдек, чучук сувдан денгизга ўтган умуртқалиларда осмотик фаол моддалар концентрацияланади.
- Гомеостаз айниқса сут эмизувчиларда мукаммал ривожланган бўлиб, уларнинг атроф муҳитга мосланиш имкониятларини оширади.
- Гомеостаз туфайли қон ва тўқима суюқлиги ҳажми, улардаги ионлар ва осмотик фаол моддалар концентрацияси, қоннинг рН, ундаги оқсиллар, липидлар ва углеводлар таркибининг доимийлиги сақланиб қолади.
- Қушлар ва сут эмизувчилар тана ҳароратининг доимийлиги Гомеостаз туфайли ҳам бошқарилади.
- Қўшимча физиологик механизмлар алоҳида органлар ички муҳити доимийлигини таъминлайди.
- Масалан, гематоэнцефалик ва гематоофтальмик барьерлар мия ҳужайралари ва кўзларни ўраб турадиган суюкликларнинг махсус хоссаларини белгилайди.
- Гомеостазнинг бошқарилишида марказий нерв системаси: бош мия ярим шарлари пўстлоғи, симпатик нерв системаси, гипофиз, буйрак усти ва бошқа безларнинг ҳолати катта аҳамиятга эга.
- Ҳар хил регуляция механизмларини ўз ичига оладиган мураккаб гомеостатик системага мисол қилиб артерия босимининг оптимал даражада сақланиб туришини таъминлайдиган системани кўрсатиш мумкин.
- Гомеостатик жараёнлар асосида ётадиган механизмларнинг издан чиқиши «Гомеостаз касаллиги» ҳисобланади. «Гомеостаз» тушунчасидан экологияда экосистемалар ҳолати ва улар турғунлигига тасниф беришда кенг фойдаланилади. Гомеостаз туфайли биогеоценозларда турларнинг таркиби ва индивидлар сони барқарорлиги сақланиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |