Гулистон давлат университети тиббиёт факультети “умумий тиббий фанлар” кафедраси физиология модули


Айрисимон безда шаклланганлари Т – лимфоцитлар (thymus – сўзидан олинган) деб аталади



Download 3,14 Mb.
bet4/4
Sana14.04.2022
Hajmi3,14 Mb.
#551212
1   2   3   4
Bog'liq
3 маъруза Физиология

Айрисимон безда шаклланганлари Т – лимфоцитлар (thymus – сўзидан олинган) деб аталади.

Т – лимфоцитларнинг бир неча турлари мавжуд.

Т – киллерлар ёки қотиллар (инглизча tu kill - ўлдирмоқ) нишон хужайраларни, жумладан юқумли касалликларни чақирувчи микроорганизмлар, ўсма ҳужайралар ва бошқаларни ўлдиради.

Т – хелперлар ёки иммунитет қилишда ёрдамчилар.

Улар Т – Т – хелперлар, ҳужайра иммунитетини кучайтирувчи ва Т – В – хелперлар гуморал иммунитетни кучайтирувчилардан иборат.

Т – амплифайерлар Т – ва В –, айникса Т – лимфоцитлар функциясини кучайтиради.

Т – супрессорлар – иммун жавобни сусайтирувчи лимфоцитлар. Улар Т – Т – супрессорлар ҳужайра иммунитетини пасайтирувчи ва Т – В – супрессорлар – гуморал иммунитетни пасайтирувчиларга бўлинади.

  • Т – шакллантирувчи (дифференцияловчи) ёки Тd – лимфоцитлар қон ишлаб чиқарувчи аъзоларининг ўзак ҳужайралари фаолиятига таъсир кўрсатади, яъни суяк кўмигида эритроцитар, лейкоцитар ва тромбоцитар ҳужайраларнинг ҳосил бўлиш нисбатига таъсир қилади.
  • Т – контрсупрессорлар Т – супрессорлар фаолиятини сусайтириш орқали иммун жавобни кучайтиради.
  • Т – хотира хужайралари аввал таъсир қилган антигенлар ҳақида ахборотни хотирасида сақлаш орқали иммун жавобни тезлаштиради.
  • Лимфоцитларнинг бошқа тури В – лимфоцитлар (bursa – сўзидан олинган) одам ва сутэмизувчиларда суяк кўмигида ёки ингичка ичакда жойлашган лимфоид – эпителиал тизимда шаклланади.
  • В – лимфоцитлар антигенлар ва цитокинлар таъсирида антитело ажратиб чикарувчи плазматик ҳужайраларга айланади.
  • В – лимфоцитларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
  • В – қотиллар, В – хелперлар ва В – супрессорлар.
  • В – киллерлар ҳам Т – киллерлар каби вазифаларни бажаради.
  • В – хелперлар антигенларни таништиради, Тd – лимфоцитлар ва Т – супрессорлар фаолиятини кучайтиради, хужайра ва гуморал иммунитетларда иштрок этади.
  • В – супрессорлар антитело ишлаб чиқарувчи ҳужайралар – В – лимфоцитлар пролиферациясини тормозлайди.
  • Лейкопоэз. Барча лейкоцитлар қизил кўмикда узак ҳужайралардан ҳосил бўлади.
  • Лимфоцитлар ўтмишдошлари ўзак ҳужайрадан биринчи бўлиниб чиқади; лимфоцитларнинг шаклланиши иккиламчи лимфатик аъзоларда содир бўлади.
  • Гранулоцитлар ва моноцитлар ҳужайраларнинг ўтмишдошларига таъсир қилувчи махсус ўсиш омиллари орқали лейкопоэз кучайтирилади.
  • Гранулоцитларнинг ҳосил бўлиши моноцитларда, макрофагларда ва Т – лимфоцитларда синтезланувчи гранулоцитар колониестимулловчи фактор (омил) (КСФ - Г) таъсирида кучаяди, аммо етилган нейтрофилларда синтезланувчи – кейлон ва лактоферринлар ҳамда простогландин – Е лар таъсирида сусаяди. Моноцитопоэз эса моноцитар колониестимулловчи фактор (омил) (КСФ - М), катехоламинлар таъсирида кучаяди.
  • Простогландин - Е, α- ва β – интерферонлар моноцит ҳосил бўлишини тормозлайди.
  • Гидрокортизоннинг катта микдори моноцитларнинг суяк кўмигидан чиқишига қаршилик қилади.
  • Лейкопоэзни бошқаришда интерлейкиннинг аҳамияти катта. Уларнинг айримлари (ИЛ-З) базафилларни, бошқалари (ИЛ-5) эозинофилларни ўсиш, ривожланишини кучайтирса, яна бошқалари эса (ИЛ-2, 4, 6, 7) Т ва В – лимфоцитлар шаклланишини кучайтиради.
  • Лейкоцитлар ва тўқималарнинг парчаланишидан ҳосил бўлган моддалар, микроорганизмлар ва уларнинг токсинлари, гипофизнинг айрим гормонлари, нуклеин кислоталар лейкопоэзни кучайтиради. Ҳар хил лейкоцитларнинг яшаш давомийлиги турлича, айримларининг умри бир неча соат, кун, ҳафта давом этса, бошқалари одамда бир умр давомида яшаши мумкин. Лейкоцитлар ҳазм трактининг шиллиқ қаватида ва ретикуляр туқималарда парчаланади.
  • Тромбоцитлар. Тромбоцитлар ёки қон пластинкалари, суяк кўмигининг гигант ҳужайралари-мегакариоцитлардан ҳосил бўлади. Т
  • ромбоцитлар юмалоқ ёки бироз овал ясси шаклга эга, уларнинг диаметри 2-5 мкм га тенг.
  • Тромбоцитлар ядросиз, лекин уларда (200га якин) гранулалар мавжуд.
  • Қон томир эндотелийсидан бошқа юзага текканда тромбоцитлар фаоллашади, тромбоцит диаметридан 5-10 марта катта 10 га яқин ўсимта ҳосил бўлади.
  • Бу ўсимталар қон оқишини тўхтатишда катта аҳамиятга эга. Одамлар қонидаги тромбоцитлар миқдори 180-320х109 /л ёки 1 мкл қонда 180000 – 320000 ни ташкил қилади.
  • Тромбоцитлар қондаги миқдорининг ортиши тромбоцитоз, камайиши эса тромбоцитопения деб аталади.
  • Тромбоцитлар қуйидаги функцияларни бажаради: ангиотрофика – қон томирлар эпителисини озиқлантириш; тромбоцитар тромб ҳосил килиш; қон ивиши ва фибринолизда иштирок этиш; жароҳатланган қон томирларини торайтириш.
  • Тромбоцитларнинг асосий функцияси гемостазда иштирок этишидир. Тромбоцитлар ҳар хил ёт юзага (адгезия) хамда бир-бири билан ёпишиш (агрегация) хоссаларига эга.
  • Тромбоцитлар бир қатор биологик актив моддаларни ишлаб чиқаради, буларга тромбоцитар омил деб аталувчи, қон ивишида қатнашувчи моддалар киради.
  • Тромбоцитар факторлар Р (лотинча platelet - пластинка) ҳарфи ва араб рақамлари (Р1, Р2 ва б.) билан белгиланади.
  • Булардан аҳамиятлилари Р3 ёки тромбопластин, хужайра мембранасининг бир парчаси; Р4 ёки антигепарин омили; Р5 ёки тромбоцитар фибриногени; Р6 ёки (актомиозинга ўхшаш) тромбастенин оқсили; Р10 ёки қон – томирни торайтирувчи омил-серотонин, Р11 ёки тромбоксан ҳужайра мембранасида (жумладан, тромбоцитлар мембранасида ҳам) тромбоксансинтетаза ферменти таъсирида арахидин кислотасидан синтезланади ва АТФ билан комплекс ҳосил қилиб қон ивишида иштирок этади.
  • Тромбоцитлар юзасида рецептор вазифасини ўтовчи гликопротеин тузилмалар мавжуд.

Гемоцитопоэз

Тромбоцитопоэз

МКБ

УХ


Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish