Назарий жихатдан массада борадиган жараён суспензияда борадиган жараёнга жуда яқин, фарқи фақат сув ишлатилмаслигида. Ҳосил бўлган полимер ғоваксимон тузилиши ва заррача ўлчами билан характерланади. Полимер одатда тозароқ чиқади, чунки бунда бирламчи диспергирловчи агентлар ишлатилмайди.
Винилхлоридни массада полимерланиши аввалдан инициатор эритилган суюқ мономер муҳитида амалга оширилади.
Инициаторлар сифатида диэтилгексил-перкарбонат (ПДEГ) ацетанилциклогексилсулфонилпероксид (АЦСП) азо-бис-изомой кислотасининг динитрили (порофор) ишлатилади.
Полимерланиш шароитини яхшилаш ва керакли хоссаларга эга бўлган полимер олиш мақсадида реакция муҳитига 0.05-0.1% водород хлоридини акцепторлари бўлган моддалар (металларнинг стеарат тузлари) қўшилади. Поливинилхлоридни заррачалари фақат полимерланиш жaрaёнини бошланиш вaқтида (1013заррачалар 1 мол винилхлоридга) ҳосил бўлади. Кейинчалик заррачалар юзасида адсорбирланган мономерларни полимерланиши ҳисобига заррачаларни ўсиши кузатилади
Микросуспензион полимерланиш Микросуспензия жараёнида 1 мкм ўлчамли ғоваксиз заррачалар ҳосил бўлади. Заррачаларнинг кичик ўлчамлари ингичка пленкалар олиш имконини беради. Яна бир афзаллиги, кичик заррачалардан мономер осон йўқотилади. Бу жараёнлар натижасида ҳосил бўладиган кичик ўлчамли заррачалар полимерни пластизолларда ишлатиш имконини беради. Пластизоллар – ПВХнинг кичик заррачалари бўлиб, пластификаторда суспендирлангандир. Хона температурасида пластификаторни ПВХга диффузияланиши секин боради. Бундай қовушқоқ-оқувчан холатда керакли таркибга eга бўлган аралашмани тайёрлаш осон, масалан, полни қоплаш учун ингичка пленка.
Микросуспензион полимерланиш бошқа усуллардан гомогенизатор иштирокида мономернинг ўта ингичка томчиларини олиш имкониятининг борлиги билан фарқ қилади. Ишлатилаётган сирт-фаол модданинг миқдори реакция тезлигига таъсир кўрсатмайди. Реактордан ташқарида гомогенланган вақтда мономернинг майда томчилари ҳосил бўлади, мономер томчилари турли хом ашё материаллари ёрдамида стабиллаштирилади.
Микросуспензион полимерланишда анион сирт-фаол моддалар ишлатилади, масалан натрий лаурилсулфатнинг сувда эримайдиган компонентлар билан аралашмаси. Ноионоген сирт-фаол моддалар анионли СФМ билан бирга ишлатилиши мумкин. Суспензион реакцияларда бирламчи дисперсантлар, масалан юқори гидролизланган поливинил спирти ёки целлюлоза ҳосилалари ишлатилиши мумкин. Ғовак ҳосил қилишлари учун улар кучсиз кам гидролизланган поливинил спиртлар билан бирга ишлатилади. Микросуспензион жараённинг бирламчи заррачаларини ўлчами 0,2 дан 2 мкм оралиғида бўлиши мумкин. Бу заррачалар қаттиқ ва ғоваксиз. Суспензия жараёнидаги заррачалар ўлчамининг тартиби 100-200 мкм, бунда гранулалар ғовакли бўлади.
Мономерга қўшиладиган компонентларга сув, СФМ, кам эрийдиган ингридиентлар киради. Сомономерларни ҳам қўллаш мумкин. Энг кўп ишлатиладиган сомономерга винилацетат мисол бўла олади.