Гулистон давлат университети ―кимё ўҚитиш методикаси‖


Даврий қонуннинг кимѐ ўқув курсида жойлашуви



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/41
Sana23.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#149066
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   41
Bog'liq
kimyo oqitish metodikasi

Даврий қонуннинг кимѐ ўқув курсида жойлашуви. Даврий қонун ва кимѐвий 
элементларнинг даврий жадвали жуда кўп конкрет материални умумлаштиради, 
бундай материални билмай туриб ўқувчилар даврий қонун ва элементлар даврий 
жадвалини онгли равишда ўзлаштира олмайдилар. Шу билан бирга, қонун билан 
таништиришдан олдин конкрет материал қанчалик кўп берилса, қонунни ўрганиш 
шунчалик орқага сурилади, оқибатда энг муҳим назарий қонундан камроқ 
фойдаланиб қилинади, бу нарса таълим ва тарбия жиҳатидан номаъқулдир. 
Даврий қонун билан жуда кеч таништириш бундан кейин конкрет 
материални ўрганиш жараѐнида бу қонундан фойдаланишга имкон бермайди. 
Иккинчи томондан қонун билан жуда эрта, конкрет материални етарли даражада 


ўрганиб чиқмай туриб таништириш ҳам бу қонуннинг юзаки ўзлаштирилишига 
олиб келади. 
Ҳозирги вақтда кимѐ дастурига мувофиқ даврий жадвалдан олдин галоген, 
кислород ва ишқорий металлар группалари ўрганиб чиқилади. Материални бундай 
жойлаштириш ўқувчиларга даврий қонунни бирмунча асосли равишда 
тушунтиришга, шунингдек бундан кейин келадиган элементларнинг битта 
группасини эмас, балки иккита группасини - углерод ва азот группаларини 
таърифлашда даврий қонундан фойдаланишга имкон беради. 
2. Даврий қонуннинг моҳияти. 
Даврий қонунни ўрганишдан аввал ўқувчилар қуйидаги таянч билимларини 
такрорлашади: 
1. Кимѐвий элемент ҳақида тушунча. Атом. Атом массаси, валентлик. 
2. Оддий ва мураккаб моддалар ҳақида тушунча. 
3. Кимѐвий элемент бўлган кислород ва унинг валентлиги ҳақида тушунча. 
4. Кимѐвий элемент бўлган водород ва унинг валентлиги ҳақида тушунча. 
5. Металлик ва нометаллик хоссалар ҳақида тасаввурларни умумлаштириш. 
6. Оксидлар (асосли, кислотали) ҳакида тушунча. 
7. Гидроксидлар (асослар ва кислородли кислоталар) ҳақида тушунча. 
8. Металл, асосий оксидлар ва асослараро ҳамда металлмас, кислотали оксидлар, 
кислоталараро генетик боғни тушуниш. 
Сўнгра ўқувчилар Д.И.Менделеевнинг элементлар даврий жадвалини 
ўрганишга киришадилар. Даврий жадвал билан қуйидаги тартибда танишиб 
чиқарадилар: а) даврлар; б) даврлар ва қаторлар; в) группалар ва группачалар. 
Ўқувчилар катта ва кичик даврларга диққат қиладилар. Баъзи бир (катта) 
даврлар икки қаторни ўз ичига олишни, даврни жадвалда ҳаммаси бўлиб еттита 
давр ва ўн қатор борлигини кўрадилар. Улар давларда жойлашган айрим 
элементларнинг характеристикасини хотирга олиб, ҳар бир даврда (қатордаги 
каби) атом массаси, ортиб борган сари (чапдан ўнгга), металлик хоссалар аста - 
секин заифлашиб боради, нометаллик хоссалар эса кучаяди, деган хулосага 
келадилар. 
Сўнгра ўқувчилар группалар билан таниша бошлайдилар. Улар даврий 
жадвалдаги группаларнинг умумий сонни белгилайдилар. Бунда ўқитувчи бир 
группада жойлашган элементлар, одатда, валентлигининг бир хиллигини, 
баъзилари эса тўртинчи группадан бошлаб, водородли газсимон бирикмаларнинг 
бир хиллиги билан ажралиб туришини айтади. Шу билан бирга, ўқитувчи айни 
группада жойлашган элементларнинг хоссалари ўзгаришини: уларнинг атом 
массалари ортиб бориш билан (юқоридан пастга) нометаллик хоссалари борган 
сари заифлашиб бориши, металлик хоссалари эса кучайиши; даврий жадвалда 
нометаллик хоссалари кўпроқ намоѐн бўлган элементлар юқорида, металлик 
хоссалари кўпроқ намоѐн бўлган элементлар эса - пастда жойлашганлиги 
таъкидлайди. Шу ўринда ўқитувчи ҳар кайси группада чапроқда жойлашган 
группачаларнинг элементларида, одатда, ўнгроқа жойлашган группачаларнинг 
элементларидагига қараганда металлик хоссалари кучлироқ бўлишига ўқувчилар 
эътиборини жалб қилади. 


―Моддаларнинг тузилиши" деган бўлим билан танишиб чиқилгандан кейин 
даврий қонун ва элементларнинг даврий жадвали қонун тузилиши ҳақидаги 
тасаввур нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Ўқувчилар элементлар атомлари 
ядросининг зарядлари уларнинг даврий жадвалдаги тартиб номерига тўғри 
келишини, элементлар атомларининг валент электронлари сони Менделеев даврий 
жадвалидаги группаларнинг номерига тўғри келишини аниқлайдилар. Бу омиллар 
даврий қонун ва даврий жадвал элементларининг хоссаларини уларнинг атом 
тузилиши билан боғлиқ ҳолда ифода қилиши тўғрисидаги ўқитувчи хулоса 
чиқариш учун асос бўлади. 
3.Даврий қонуннинг аҳамияти. 
Ўқитувчи сўзининг охирида даврий қонун ва даврий жадвал ҳозирги замон 
фани ва амалиѐти учун қанчалик аҳамиятга эга эканлигига алоҳида тўхталиб ўтади. 
Д.И.Менделеев ўзининг даврий жадвалида баъзи бир элементларни уларнинг 
ўша вақтда маълум бўлган атом массалари ортиб бориши тартибида 
жойлаштирмади, баъзи элементларнинг атом массаларини ўзгартиради, ўша вақтда 
ҳам топилмаган кўпгина элементларнинг (галлий, германий, полоний ва бошқалар) 
табиатда борлигини жуда аниқ олдиндан айтди. 
Бу мавзу назарий умумлаштириш характерга эга бўлганлиги учун кимѐвий 
тажрибадан кам фойдаланилади. Шунинг учун ўқитувчига экран воситалари катта 
ѐрдам кўрсатади. 
Шундай қилиб, Менделеевнинг даврий қонуни ва элементлар даврий 
жадвали ҳозирги замон фани учун сўнгги вақтларда - урандан кейинги элементлар 
очилишига қадар, борган сари янгидан-янги кашфиѐтлар қилишда чинакам машъал 
бўлиб хизмат қилиб қолди ва қилмоқда. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish