Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Қадим Сирдарё тараққиёти - аждодларимиз тажрибаси ва тафаккури маҳсули



Download 1,55 Mb.
bet70/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Қадим Сирдарё тараққиёти - аждодларимиз тажрибаси ва тафаккури маҳсули
Ҳ. Сулаймонов ГулДУ 3-курс талабаси

Милоддан олдинги I минг йилликнинг ўрталарида ва ундан кейинги даврларда вилоятимиз худудида яшаган халқлар турмуш тарзининг иқтисодий негизини суғорма ва лалмикор деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик каби соҳалар ташкил этган. Археологик ёдгорликларда аниқланган кўплаб топилмалар (тош ёрғўчоқлар, йирик хумлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қолдиқлари) ҳам суғорма деҳқончилик иқтисодий ҳаётда муҳим ўрин тутганлигидан далолат беради. Ўлкамиз ҳудудида сунъий суғориш тизимининг пайдо бўлиши ва ривожланиши булоқлар, тоғ ирмоқлари сувлари ёрдамида мавсумий суғориш ва лалми деҳқончиликка асосланган. Аста-секинлик билан қадимий сирдарёлик деҳқонлар оддий суғоришга асосланган сув бўйидаги суғориш усулидан, сув манбаларидан узоқ пастликда жойлашган қўриқ ерларни ҳам ўзлаштиришга ўта бошлаганлар. Афтидан мил. авв. I минг йилликлардан бошлаб унча мураккаб бўлмаган ирригация тизими тармоқларини ташкил қилиш ёрдамида доимий сунъий суғоришга ўта бошлаганлар1. Хусусан, милоддан олдинги I минг йиллик ўрталаридан бошлаб ҳудуддаги шаҳар ва манзилгоҳларнинг пайдо бўлиши ҳам бу мулоҳазаларни тасдиқлайди1. Тадқиқотчилар томонидан ҳудуднинг қадимий даврига оид ёдгорликларида ўрганилган кўп тармоқли суғориш тизими қолдиқлари қадим аждодларимизнинг жой рельефидан келиб чиққан ҳолда қўлланилган юксак даражада ривожланган ирригация техникасига эга бўлганликларидан далолат беради.2


Мисол учун ҳудуддаги энг йирик ёдгорликлардан бири - Нуртепа ёдгорлиги аҳолиси, мил. эр. авв. V – III асрлар давомида Шаҳристонсойдан чиқарилган, 4 километр масофани ташкил этувчи сунъий канал ёрдамида, 800 гектарга яқин ерни, умумий узунлиги 14 километрни ташкил қилувчи майда тармоқлар ёрдамида суғорганлар.3
Ёдгорликларда (Нуртепа, Хонтепа) олиб борилган тадқиқотлар натижасида қайд этилган топилмалар, жумладан, кўплаб ёввойи ва уй ҳайвонлари суяклари, қадимий уструшоналиклар иқтисодий ҳаётида овчилик ва чорвачилик, хусусан, яйлов чорвачилиги муҳим ўрин тутганлигидан далолат беради.4 Айни вақтда ҳудуднинг кўчманчи чорвадор аҳолига қўшни бўлганлиги, уларнинг секинлик билан бўлса-да, доимий равишдаги ўтроқ турмуш тарзига ўтиб бориши ва ҳудуднинг қулай табиий шароити кейинги даврларда ҳам бу соҳанинг кенг кўламда тараққий қилиб боришига имкон яратиб келган.
Турар - жойлар вазифасини бажарувчи ертўла ва қисман хом ғиштдан фойдаланиб бунёд қилинган ярим ертўлалар, табиий тепаликларни кесиш, хом ғишт ва пахса билан мустаҳкамлаш ёрдамида бино этилган мудофаа деворлари, ҳашаматли иншоотлар (диний ва маъмурий бинолар, саройлар), улардаги ўзига хос услуб ва режалар, меъморий безаклар бу даврда меъморчиликнинг ривожланганлигидан далолат беради45.
Ўлкамиз худудидаги қадимги ёдгорликлардан топилган, қўлда ва кулолчилик чархида ясалган сопол идишлар комплексининг таҳлили шимолдаги чорвадор қабилалар билан яқин муносабатлар, жумладан, савдо-хўжалик алоқалари, жанубдаги деҳқончилик ҳудудларининг таъсири натижасида шаклланган ва маҳаллий элементларнинг устунлиги сезилиб турган ўзига хос маданият - «Нуртепа маданияти”нинг юзага келганлигидан далолат беради.6
Ҳудудда аниқланган металл эритувчи печ (Нуртепа), заргарлик қолиплари (Мунчоқтепа), турли ҳарбий ва хўжалик қуроллари (қилич, пичоқ, темир ўроқ, жездан ясалган ёй учлари ва бошқалар), тақинчоқлар қадимий сирдарёлик темирчи ва заргарларнинг маъданга ишлов бериш соҳасида муайян билим ва кўникмаларга эга бўлганликларидан далолат беради.
Сопол идишларидаги мато парчалари қолдиқлари ва излари, ёдгорликлардан топилган кўплаб ип йигирув ва тўқув қуроллари, хусусан, сопол, тош ва суякдан ясалган урчуқбошлар, посангилар қадимий сирдарёликларнинг тўқув дастгоҳларидан кенг фойдаланиб, турли даражадаги жун, ипак ва эҳтимол, пахта матолар ишлаб чиқарганликларини кўрсатади.
Ҳудуднинг табиий жиҳатдан қулай ўрни ва бу ердан топилган, бошқа ўлкалардан келтирилган кўплаб топилмалар (тангалар, қимматбаҳо буюмлар, хўжалик моллари) бу даврда қадимий сирдарёликлар савдо фаолиятининг ривожланганлиги ҳақида маълумот беради. Айни вақтда, бу топилмалар ҳудуднинг ички ва ташқи савдо муносабатларидан, уларнинг негизида эса савдо йўлларининг ривожланганлигидан ҳам дарак беради. Тадқиқотчиларнинг фикрича, ҳудуддаги қадимий йўллар Македониялик Александр юришларидан анча олдин, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган йўллар шаклида фаолият кўрсатган. Мил. эр. авв. II асрга келиб, бу йўллар Хитой ва Ўрта Осиё давлатлари орасидаги сиёсий, иқтисодий муносабатларнинг йўлга кўйилиши натижасида пайдо бўлган “Буюк Ипак йўли”нинг шимолий тармоқлари шахобчалари сифатида ривожланади1.
Аҳолиси деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган қадимий Сирдарё манзилгоҳларида мил.ав. VII-IV асрларга келиб, табақаланиш жараёнлари кучайиб боради. Бу жараённи, хусусан, ёдгорликларнинг марказий мудофаа қобилиятларининг мустаҳкамланиши, шаҳар аркининг ва унинг марказий қисмида жойлашган диний марказ - оташкада, зиккуратнинг барпо этилиши, сунъий сув иншоотларининг қурилишида кўришимиз мумкин. Юқоридагилар, бу даврга келиб табақаланиш жараёнидан, хусусан, ҳукмрон қатламнинг ва коҳинларнинг мавқейи анча ортганидан далолат беради. Фикримизча, ҳарбий демократия босқичида бўлган қўшни дарё орти саклари ва Суғднинг таъсири натижасида, қадимий сирдарёликлар ҳам бу даврда ҳарбий конфедерациянинг сўнгги босқичи даражасида бўлган бўлиши мумкин2. Юнонларга қарши курашда қабилалар иттифоқидаги «мамакенлар» қабиласининг етакчи мавқеи ҳам бундан далолат беради. Шунингдек, юнон босқинчиларига қарши қўзғолоннинг келишилган вақтда бошланиши, сак қўшинларининг дарё ортида тўпланиши ва ниҳоят, Мароқанддаги Спитамен бошчилигидаги қаршилик ҳаракатлари, буларнинг барчасининг айни бир вақтда содир бўлиши ҳам бежиз эмас. Бу воқеликлар бавосита бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, ундан қадимий сирдарёликлар ижтимоий тузуми, бошқарув тизими, қўшни ҳудудлар билан яқин алоқалари ҳақидаги маълумотлардаги бўшлиқларни тўлдириш мумкин. Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни хулоса қилишимиз мумкинки, бизнингча, ҳудудда бу даврда мавжуд бўлган шаҳар ва манзилгоҳлар, ривожланган суғориш тизими, ижтимоий меҳнат тақсимоти, хусусан, деҳқончиликдан ҳунармандчилик ва савдо-сотиқнингнинг ажралиб чиқиши, ижтимоий табақаланишдан далолат беради1. Хусусан, Мунчоқтепа ёдгорлиги яқинида топиб ўрганилган қабрлардан (милоднинг илк асрлари) олинган бой, қимматбаҳо топилмалар, сержило безаклар билан ишланган ҳашаматли маъмурий бинолар (III аср) ҳам ҳудудда яшаган халқларнинг ижтимоий таркиби ҳақидаги маълумотларимизни бойитади2.
Ўлка худудидаги қадимги ёдгорликларидан топилган ва тадқиқотчилар томонидан ўрганилган маҳобатли диний иншоот - зиккурат қолдиқлари, афтидан диний дунёқарашлар билан боғлиқ бўлган одамларни қурбонлик қилишнинг ўзига хос усуллари, остадонларга қўйилган одам суяклари (Нуртепа), қабрлар ва хум остадонларда учровчи тошлардан ишланган, ярим қимматбаҳо тошларнинг агатдан бошқа барчаси, шу яқин атрофдаги тоғлардан келтирилган.
Шаффоф шиша мунчоқларнинг шакли турли хил бўлган. Улар орасида бурчаклари қирқилган паралилепипед шаклидаги, куб, шар, мўъжаз трубка ҳамда сиртига тилло суви юритилган шарча шаклидаги мунчоқлар учрайди. Шунингдек, бошқа рангли шишалардан ясалган мунчоқлар ҳам мавжуд.
Мунчоқлардан ташқари бу даврда бронзадан ясалган узуклар, қўнғироқчалар, алоҳида тақиладиган тақинчоқлар ҳам учрайди.
Ўлкамизнинг қадимий даври ёдгорликлари моддий маданияти ва унинг тараққиётини кузатиш, ўлкамиз халқлари кўп қиррали моддий маданиятининг қўшни ҳудудлар билан яқин алоқада бўлган ҳолда, ўзига хос йўналишда ривожланганлигидан далолат беради.



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish