Гулистон давлат университети атабекова с. Ф



Download 0,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/14
Sana23.06.2022
Hajmi0,64 Mb.
#697600
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
orta asirlar tarixi

АДАБИЁТЛАР. 
1. 
Памятники истории Великого Новгорода и Пскова. Сборник, Л., 1936. 
2. 
Рўбаков Б. А. Очерки по истории Галицко-Волўнской Руси. М., 1950. 
3. 
Смирнов И. И. Очерки соиально-экономических отношений Руси XII-
XIVвв., М., 1963.
+АДИМГИ РУСЬ ДАВЛАТИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИ. 
Жамиятнинг синфларга бўлиниши учун шароит яратилган жойда ва 
вақтда пайдо бўлади. Шарқий славянларда феодаллар муносабатларининг 
қарор топиши илк феодал давлатининг ташкил топишини шарт қилиб 
қўймаслиги мумкин эмас эди. Шарқий Европадаги қадимги Русь давлати ана 
шундай давлат бўлиб, унинг асосий шаҳри Киев эди.
Шимоли-ғарбда скандинавиялик викинг-варягларга қарши, жанубий 
шарқда ва жанубда хазарларга, кейинчалик эса печеникларга, туркларга ва 
бошқа кўчманчи қабилаларга қарши кураш олиб бориш қабила иттифоқлари 
ўрнига келган қудратли территориал уюшмаларининг қарор топиш 
жараёнини телаштирди. 
Шарқий славянлар ўртасидаги савдо алоқаларининг ривожланиши ҳам 
уларнинг илк феодал давлатига бирлашувига кўп жиҳатдан ёрдам берди. 
Масалан «варяглардан грекларга» олиб борадиган буюк йўл-Руснинг фақат 
ташқи савдо йўли бўлиб қолмай, балки ички савдо йўли ҳам бўлган. бу йўл 
шарқий славянларнинг ерлари ва областлари айланадиган ўзак, гўё қадимги 
Русь давлатининг ўқи бўлди. 
+адимги Русь давлатидан олдин шарқий славянларнинг қабилар 
князлари ҳукм сурди. Солнома ҳади ягона қадимги Русь давлати бўлмаган, 
қабилаларнинг ярим патриархал-ярим феодал зодагонлари князлар 
бошчилигида ўз ерларида. Ўз қабиласида ҳукмронлик қилган даврлар ҳақида 
ҳикоя қилади. Солнома бир замонлар полнлар, древлянлар, словенлар, 
волочанлар ерларида ана шундай қабила князлари мавжуд бўлганидан ҳабар 
беради. 
+абила князларини дружинага бирлашган қабила зодагонлари қуршаб 
турарди. Князла қабила оқсоқоллари кенгашига ва вечега энг муҳим 
ишларнинг ҳаммасини ҳал қиладиган қабила йи\инига таяниб иш кўрганлар. 
Бироқ, юқорида кўрсатиб ўтилганидек, солномалардаги «қабила» деган 
термин кишиларнинг қариндошлик алоқалари билан бо\ланган этник 
уюшмаси бўлган оддий қабилада анча кенгроқ ва мураккаброқ уюшмани 
англатар эди. Шунинг учун қабила икнязлари ҳам (солнома бўйича) аслида ё 
қабилалар иттифоқи, ё ҳуд территориал сиёсий уюшмалар ҳисобланади. 


88 
+абила князлари ва уларни қуршаб олган юқори табақанинг ҳокимияти
каби машаққатли эмас эди. 
Х асрдаги шарқ ёзувчиларнинг Руснинг учта марказини; Куяба, 
Славия ва Артанияни ёки Артсанияни билганлар. Куяба- бу Киевдадир. 
Славяния славянлар области деб ҳисоблайдилар, Артсанияни эса кўпкина 
тарихчилар Ердзянь-морвалар ерларида вужудга келган рус шаҳри Рязань 
деб билишга мойилдирлар. Шарқий славянлардаги бу сиёсий уюшмаларнинг 
ҳаммаси XI асрда, қадимги Русь давлати ташкил топмасдан олдин қарор 
топган эди. Солномаларимиз, шунингдек шарқий славянларнинг иккита 
асосий марказини-Новгородни Ладога (Славия) билан ва Киевни тилга олиб 
ўтадилар. 
VIII ва IX асрлар чегарасида ибтидоий жамоа тузумидан феодализмга 
ўтиш даври тугади.
IX асрнинг бошларида славянларнинг дипломатия ва ҳарбий активлиги 
кучайяди. IX асрнинг энг бошларида руслар +римдаги Сурожга, 813 йилга 
Эгей архипелагидаги Эгина оролига юриш қилдилар; 839 йилда рус 
элчихонаси Константиноплдаги Византия императори ва Ингельгеймдаги 
герман императори ҳузурига ташриф буюради. Бу ҳилдаги ишга фақат 
давлат қодир бўла оларди. ғарбий Европа (Бертинск) йилномасида «рос» 
деган халқ ва унин ҳукмдори ҳоқон тў\рисида гапирилади. Русь тў\рисида 
Византияда, ғарбда ва Шарқда эшитганлар. IX асрнинг бошларида рус 
савдогарлари бО\додда ҳам Раффельштадтда ҳам, Константинопльда ҳам 
тез-тез меҳмон бўлиб туришди. 
860 йилда рус қайиқлари Константинопль деворлари ёнида пайдо 
бўлганда Русь тў\рисида айниқса кўп гапирадиган бўлиб қолишди. 860 
йилги юриш Византияда русларни қийноққа солишганига ва императорнинг 
Русь билан Византия ўртасидаги шартномани буганига жавоб эди. Солнома 
бу юришни Аскольд ва Дир номлари билан бо\лайди. 
Ўша вақтдаги Руснинг территорияси қанчалик катта бўлганлигини, у 
ўзига шарқий славян ерларини қай даражада қўшиб олганлигини билмаймиз, 
лекин, афтидан у Ўрта Днепр, Киев марказ ерларидан бир-бири билан заиф 
бо\ланган бир қанча ерлардан ва қабила князликлардан иборат бўлган. 
+адимги Русь давлати ҳали қарор топмаган эди. Унинг ташкил топиши 
Днепр бўйининг Ильмень бўйи билан, Руснинг энг муҳим икки маркази 
бўлган Киев ва Новгорднинг қўшилиши билан тугалланади. 
Мамлакат ресурслари чеклангани ҳолда аҳолининг тез ўсиши, 
конунглар бошчилик қилган феодал зодагонлар ўртасидаги кураш туфайли 
қув\ун қилинган норманлар ғарбий Европа мамлакатларига ҳужум қилдилар. 
Францияда (Нормандияда), Испанияда, Италияда, Англияда пайдо бўлиб 
қолдилар, Гренландия ва Америкага кириб бордилар. улар Шарқий Европада 
ҳам пайдо бўлиб қолдилар. Булар маҳаллий аҳолига ўлпон солишга интилган 
ҳарбий ва босқинчилар эди. Бироқ Ладога бўйидаги ва Фин кўрфази 
яқинидаги ерларнинг славян ва фин-угорлардан иборат аҳолиси уларга зарба 
берди. Норманлар ҳайдаб чиқарилди. Улар кейинчалик ҳам Русга келдилар, 


89 
лекин уларнинг вазифаси ўзгарган эди. воряглар (норманларни Русда ана 
шундай деб аташарди) савдогарлар, ёлланган жангчилар рус князларининг 
элчилари сифатида иш кўрадилар. 
Киев ва Новгорднинг қўшилиши билан қадимги Русь давлатининг 
ташкил топиши тугалланади. Бу воқеани солнома Олегнинг номи билан 
бо\лайди. 882 йилда Олег бошчилигидаги дружиначиларнинг Новгорддан 
Киевга юриши натижасида «Воряглардан грекларга» бориш йўлида Руснинг 
ҳар иккала энг муҳим маркази бирлашди. Киев князи шарий славянларнинг 
ерларида таянч пунктлари ташкил этиб, улардан ўлпон тўплади ва 
юригларда қатнашувларини талаб қила бошлади. Лекин шарқий 
славянларнинг кўп ерлари ҳали Киев билан бо\лиқ эмас эди. Балки қадимги 
Русь давлатининг ўзи шимолдан жанубга қараб Днепр, Ловатий, Волхов 
бўйлаб буюк сув йўли орқали нисбатан тор тасма бўлиб чўзилиб кетган эди.
+адимги Русь давлатининг пойтахти Киев бўлиб қолди. Бундай 
бўлишга сабаб шуки, Киев шарқий славян маданиятининг энг қадимги 
маркази, чуқур тарихий анъаналарига ва алоқларига эга эди. Ўрмон ва дашт 
чегарасида жойлашган, юмшоқ, бир ҳил иқлимга эга бўлган қора тупроқли 
ерларга, қалин ўрмонларга, ажойиб яйловлар ва темир рудаси конларига, 
ўша даврларнинг асосий алоқа воситаси бўлган кўп сувли дарёларга эга 
бўлган Киев шарқий славян дунёсининг ўзаги эди. Киев Византияга, Шарққа 
ва ғарбга бир ҳилда яқин эди, бу ҳол Русьнинг савдо, сиёсий ва маданий 
алоқаларининг ривожланишига имкон берарди. 
Солнома Русларнинг 907 йилда Константинополга денгиз орқали 
муваффақиятли юриш ҳақида ҳикоя қилади. Бу юриш натижасида Византия 
билан Русь ўртасида шартнома имзоланди, бу шартнома Русь учун жуда 
фойдали бўлди. 941 йилда Игорь (912-945) князлиги вақтида руслар 
Византияга янги юриш қиладилар, бу гал юриш муваффақиятсиз чиқади. 
Юриш 944 йилда такрорланади. Византия билан яна шартнома тузилади, 
лекин у олдинги шартномага қараганда Русь учун камроқ фойдали бўлади.
Руслар Закавказьега юришлар қилганлар (80-йиллар, 909-910, 913-914, 
943-944 йиллар) бўнда Каспий денгизига чиқиш учун Дон ва Волгадан 
фойдаланганлар. Одатда илк феодализм даврида бўлиб турганидек, диомий 
ва тобора ривожланиб борган алоқлар ҳарбий тўқнашувлар билан 
алмашиниб турган.
Святослав Игоревичнинг князлик қилган даврида (964-972 йиллар) 
Руслар душман Хазар ҳоқонлигига қақшатқич зарба бердилар. Вятичлар 
ҳазарларга ўлпон тўлашдан озод қилинди. Киевнинг ер-мулклари Доннинг 
қуйилиш жойигача шимолий Кавказ, Тамань ва Шарқий +римгача чўзилиб 
кетган эди. Шарқий +римда рус Тмутаракань князлиги вужудга келди. Русь 
составига Яслар, Кособлар, обезлар-ҳозирги осетинлар, болкарлар, 
черкаслар, кабардинлар, абазинлар ва бошқаларнинг аждодлари ерлари 
кирган эди. Донда Цимлянск яқинидаги руслар Хазар қалъаси Саркелга 
русларнинг Белая Вежа деган қалъасига ўрнашдилар.


90 
968 йилда рус дружиналари Святослав бошчилигида Дунайга юриш 
қилдилар. Юришдан мақсад Марказий Дунайнинг қуйи оқимида бўлган кенг 
славян, Русь-болгар давлати ташкил этиш эди. +исқа вақт ичида Шарқий 
Болгария бўйсундирилди. Святославнинг ўзи эсаПереяславцда (Малая 
Преславада), Добружда макон қурди ўша вақтда Византия русларга қарши 
ҳарбий ҳаракатларни бошлаб юборди. Святослав Болгар подшоси Борисни ўз 
томонига жалб қилди ва Болгария руснинг иттифоқчиси бўлиб жанг қилди. 
+адимги Русь давлати IX-X асрларда ўзининг социал табиатига кўра илк 
феодал давлати эди. князлар иҳтиёрида дружиначиларнинг ҳарбий 
ташкилоти бор эди Дружиначилар князларни қуршаб турар кўпинча улар 
билан бирга том остида яшар бир дастурхондан овқатланар, уларнинг барча 
манфаатларини баробар баҳам кўрар эдилар. Князь уруш ва тинчлик 
масалаларида, юришлар уюштириш ўлпон йи\иш, суд бошақриш 
масалаларида дружиначилар билан маслаҳатлашади. У дружиначилар билан 
биргаликда қарорлар, қонунлар қабул қилади.
Дружина уч гуруҳга бўлинади 
Биринчи ўринда «Катта» дружина туради. Унга бой ва обрўли боярлар 
кирадилар, улар ер, ҳовли кўп хонали уйларга, малайларга, ўз 
дружиначиларига эга бўладилар. Улар князнинг энг муҳим топшириқларини 
бажарадилар. 
«Кичик» дружиначилар князь хонадонида яшайдилар, хўжалигида 
ҳизмат қиладилар, тинч вақтларда кичик мулозимлар ва ҳизматкорлар 
вазифасини бажарадилар. 
Учинчи гуруҳни аҳолнинг турли қатламларидан танлаб олинадиган 
жангчилар ташкил этади. Бир вақтлар бундай жангчилар кўп бўлган. жуда 
қадим замонларда улар алоҳида ҳарбий ташкилотлар таркибига кирганлар. 
Бу ташкилот ҳар-бир эркак жангчи ҳисобланган даврлардан сақланиб қолган 
эди.
Бу «минглик» ташкилоти деган ташкилот бўлиб, ўша вақтларда 
қадимги Русь қабилалари ва ерларнинг жангчилари ўнчилар, юзчилар ва 
мингчилар бошчилигида ўнлик, юзлик ва мингликларга бирлашадилар. 
Шарқий славянларнинг минглик ҳарбий ташкилоти тобора дружина 
ташкилотига бўйсуниб боради.
Киев ҳокимияти славян ерларига тарқалишига қараб князь дружинаси 
таркибига маҳаллий юқори табақа кирар эди. русьда давлат тузумининг 
кучайиши ҳуқуқий нормаларнинг йўлга қўйилиши ва ривожланишига сабаб 
бўлди. Русьда оддий ҳуқуқдан ташқари «Русь қонуни» деб аталган қонун 
ҳам мавжуд эди. Бу бутун ҳуқуқлар системаси бўлиб, Византия руслар билан 
муносабатда бўлганда бу система билан ҳисоблашишга мажбур эди.
Князлар бутун қиш мобайнида ўз қўл остиларидаги ерларида дружина 
билан айланиб чиқиб, ўлпон тўплашар эди. Бундай тартиб «одамлар 
орасида» деб аталарди. Буларнинг ҳаммаси Русдаги айрим ерларнинг кўпроқ 
жипслашувига ҳамда Киев князининг қудрати ва таъсири ортишига, рус 


91 
қуролининг 
янги 
муваффақиятларига 
эришувига 
ва 
халқаро 
муносабатларида Руснинг салмо\и кучайишига ёрдам берди. 
АДАБИЁТЛАР. 
1. 
Греков Б. Д. Киевская Русь. М., 1953. 
2. 
Ляпушкин И. И. Славяно восточной Европў на кануне образования 
древно-русского Государства. Л., 1968. 
3. 
Третьяков Н. Н. У истоков древнерусской норадности. Л., 1970. 

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish