Гулистон давлат университети «Амалий математика ва информатика» кафедраси


Информатика таълимини ташкил этиш шакллари ва усуллари



Download 0,77 Mb.
bet9/13
Sana10.07.2022
Hajmi0,77 Mb.
#770214
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
01.«АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРДА ИНФОРМАТИКА ТАЪЛИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ШАКЛЛАРИ ВА МЕТОДЛАРИ»

2.1.3. Информатика таълимини ташкил этиш шакллари ва усуллари

Информатика ўқитишда таълим беришнинг ташкилий шакллари алоҳида ўринни эгаллайди. Ўқитишнинг ташкилий шакллари деганда ўқитувчи ва ўқувчининг ўзаро муносабатларини ташкил этиш йўллари тушунилади.


Ўқитишнинг ташкилий шакллари ўқувчилар сони, ўқитиш жойи ва бошқалар бўйича таснифланади.
Ўқитишнинг ташкилий шакллари қуйидагилардан иборат бўлади:

  • Индивидуал;

  • Гуруҳли;

  • Фронтал.

Информатикадан мустақил ишлар бажариш ўқувчиларнинг индивидуал фаолиятини назарда тутувчи шакллардан бири ҳисобланади. Компьютерларда амалий машғулотлар ўтказиш гуруҳ бўлиб ишлашни талаб этади. Маъруза тариқасида дарсларни олиб бориш ўқитишнинг фронтал шаклларига мисол бўлади.
Замонавий педагогик тадқиқотлар ўқитишнинг гуруҳли шаклини ўқувчилар орасидаги салбий муносабатларнинг олдини олишнинг самарали воситаси эканлигини кўрсатмоқда. Ўқитишнинг гуруҳли шаклида кичик гуруҳчаларга бўлиб ўқитиш алоҳида аҳамиятга эга. Кичик гуруҳларда ўқитишни ташкил қилишда ўқувчиларни бир-бирига юзма-юз қараган ҳолда жойлаштиришни йўлга қўйиш керак. Ўқувчилар ўрнини ноаъанавий ҳолда бундай жойлаштириш гуруҳчаларда муҳокамали масалаларни ҳал қилиш имконини беради. Кичик гуруҳлардаги ўқувчилар сонини қуйидагича ҳисобга олиш лозим: 3, 4, 7 ва бошқа сондаги гуруҳчлар ташкил қилиш керак. Кичик гуруҳлардаги ўқувчиларни айлана, тўғри тўртбурчак, Г ва П шаклларда жойлаштириш мақсадга мувофиқ.
Кичик гуруҳларда гуруҳ аъзолари томонидан ўқув масаланинг ечимини тақдим этишнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланиш мумкин:

  • Биргаликда – индивидуал: ҳар бир кичик гуруҳ ўз фаолияти натижасини тақдим этади, ечимлар муҳокама этилади ва улардан энг яхшиси танланади.

  • Биргаликда – кетма-кет: ҳар бир гуруҳ фаолиятининг натижаси, муаммонинг умумий ечими учун зарур бўлган мустақил бўлак бўлиб ҳисобланади.

  • Биргаликда – ўзаро алоқадорликда: тавсия этилганлардан гуруҳли ечимларнинг маълум жиҳатлари танлаб олинади ва улар асосида бутун жамоа учун умумий бўлган якуний фикр ишлаб чиқилади.

Информатикани ўқитиш шакллари замонавий ахборот технологияларини ўқув жарёнига қўллашга қаратилган бўлиб, асосий мақсади қуйидагилардан иборат бўлади:

  • ўқитишни интенсивлаштириш (жадаллаштириш);

  • ўқитишни кўргазмали ташкил қилиш;

  • ўқитишни шахслантириш;

  • ўқувчиларнинг билим даражаларига қараб ўқитишни ташкил этиш.

Информатика ўқитиш методикасида асосий ўринлардан яна бирини ўқитиш методлари(усуллари) эгаллайди.
Ўқитиш методи (метод грекча metodos – сўзидан олинган бўлиб, бирор нарсага йўл маъносини билдиради) – таълим ва тарбия воситаси сифатидаги ўқитиш мақсадларига эришишга йўналтирилган ўқитувчи ва ўқувчининг бир-бири билан боғланган фаолиятининг тартибланган усулларидир.
Ўқитиш методларининг муаммоларини «+андай ўқитиш керак?», «Нима учун ўқитиш керак?», «Нималарни ўқитиш керак?» ва «Кимларни ўқитиш керак?» каби саволлар орқали ифодалаш мумкин.
Ўқитиш методларини анъанавий ва ноанъанавий методларга бўлиш мумкин. Анъанавий методлар сифатида қуйидагилардан фойдаланилмоқда:

  • Амалий методлар – тажриба, машқлар бажариш, мустақил иш, лаборатория иши.

  • Кўргазмали методлар – иллустрация, кузатиш.

  • Оғзаки методлар – тушунтириш, ҳикоя қилиш, суҳбат, маъруза.

  • Китоб билан ишлаш – ўқиш, тез кўриб чиқиш, цитата олиш, баён этиш, қайта сўзлаб бериш, конспект қилиш.

  • Видео метод – кўриб чиқиш, машқ қилиш.

Ҳозирги кунда академик Ю.К.Бабанский тавсия этган ўқитиш методлари кенг тарқалган. Унда ўқитиш методлари учта катта гуруҳларга бўлинган:

  • ўқув – билиш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш методлари;

  • ўқув – билиш фаолиятини назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш методлари;

  • ўқув – билиш фаолиятини рағбатлантириш ва мотивация методлари.

Ўқув – тарбия жараёнида ўқитиш методлари асосида қўйидаги вазифалар амалга оширилади:

    • ўргатувчи;

    • ривожлантирувчи;

    • тарбиявий;

    • истак туғдирувчи ёки мотивация;

    • назорат-коррекцион.

Ўқитишнинг ноанъанавий методларини қизиқтирувчи ва интерактив методларига бўлиш мумкин.
Ўқитишнинг қизиқарли методларига кроссворд кўринишдаги сўров ва ребус шаклларини мисол қилиш мумкин.
Ўқитишнинг интерактив методлари ўқувчиларнинг мустақил фикрлашларини ривожлантиришда жуда катта аҳамиятга эга. Интерактив сўзи инглизча «interact» сўзидан олинган бўлиб, «inter»-ўзаро, «act»-иш кўрмоқ, ишламоқ деган маъноларни англатади. Интерактив деганда ўзаро иш кўриш, фаолият кўрсатиш ёки суҳбат тартибида ким биландир мулоқот ҳолатида бўлиш тушунилади.
Интерактив (интерфаол)ўқитиш мулоқотли ўқитиш бўлиб, жараённинг боришида ўқитувчи ва ўқувчи орасида ўзаро таъсир амалга оширилади. Интерактив ўқитишда ўқув жараёнида барча ўқувчилар билиш жараёнига жалб қилинган бўлиб, эркин фикрлаш, таҳлил қилиш ва мантиқий фикр юритиш имкониятларига эга бўладилар. Ўқитишнинг интерактив методларига Венна диаграммаси, кластерлар, инсерт технологияси, Т-схема, катта айлана, Ақлий ҳужум, Чигал мантиқий занжирлар, 6*6*6 методи, Ролли ўйинлар, Беш минутлик эссе каби методларни мисол қилиш мумкин.
Информатика ўқитиш методикаси фанини «Информатика» ўқув предметини ўқитиш учун ўқув-методик, дастурий, ташкилий ва техник таъминотини тадқиқ этиш ҳамда ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган, педагогика ва информатика фанининг бир қисми сифатида қараш мумкин.
Информатика ўқитиш методикаси ўқув-методик таъминот учун ўз олдига қуйидагиларни яратишни мақсад қилиб қўяди: ўқувчилар учун дарсликлар ва ўқув қўлланмалар яратиш; ўқитувчилар учун эса услубий ишланмаларни яратиш.
Ўқув-методик таъминот ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар шу жумладан уларнинг электрон кўринишдаги вариантларини ўз ичига олади. Ўқув-методик таъминот таркибига даврий нашрлардаги меъёрий ҳужжатларни, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирликлари томонидан жорий қилинган услубий материаллар ҳамда меъёрий ҳужжатларни киритиш мумкин.
Ўқув-методик таъминотнинг замонавий ташкил этувчиларидан бири электрон ўқув–методик материаллардир. Электрон ўқув-методик материалларга қуйидагиларни мисол қилиш мумкин:

    • электрон маълумотномалар;

    • электрон ўқув қўлланмалар;

    • электрон дарсликлар;

    • электрон энциклопедиялар ва бошқалар.

Информатика ўқитиш методикасида дастурий таъминот соҳасида қуйидагиларни амалга оширади: янги дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, муайян дастурий муҳсулотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини асослаб бериш кабилар.
Информатика курсининг дастурий таъминоти компьютерларнинг базавий дастурлари ва информатика курсининг маълум бир мавзуларини ўрганишга ёрдам берадиган педагогик дастурлар мажмуасидан ташкил топади.
2.1.4. Информатика фанини ўқитишда амалий машғулотлар мазмуни ва уларнинг аҳамияти.
Информатика фанидан машғулотлар ўтказишда амалий машғулотларнинг ўрни беқиёсдир. Амалий машғулотларнинг мазмуни компьютерни ишга тайёрлаш, компьютерга дастур киритиш ва уни ростлаш, ихтиёрий амалий дастур билан ишлаш, компьютернинг матн ва график муҳаррирлари воситасидан фойдаланиш, компьютернинг бошқа имкониятлари билан танишиш, маълумотлар, дастурларнинг нусхаларини олиш ва кўпайтириш, компьютерда масала ечиш босқичлари, машқлар бажариш жараёнида назарий билимларни масала ечишга тадбиқ қилиш, машқлар бажариш жараёнида таълим олувчилар ижобий фикрлаш масалаларини ривожлантириш кабилардан иборат.
Амалий машғулотларнинг асосий мақсади – ўқувчиларга ўзларининг келажакдаги фаолиятларида компьютер технологияларидан фойдаланиш имкониятларини таъминлайдиган амалий билим ва малакалар беришдан иборат.
Амалий машғулотларнинг вазифасига эса юқорида кўрсатилган амалий машғулот мазмунини жорий қилишни шакллантириш амалларини киритиш мумкин.
Амалий машғулотлар ўтказишда таълим мазмунини дифференциаллаш муҳим аҳамиятга эга, чунки амалий машғулотларда танланган топшириқлар мазмуни ихтиёрий кўринишдаги касб эгасига зарур бўлган амалий кўникма ва малакаларга асосланган билимлар минимумига эга бўлиши керак.
Ўқув муассасаларда таълим олувчилар учун амалий машғулот топшириқларини беришда танланган топшириқлар барча тингловчилар учун бир хил бўлмаслигига эътибор бериш керак. Амалий машғулотда машқларнинг кўриниши ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасига қараб танланиши мақсадга мувофиқ, яъни ўқувчилар ўқув предметидан олган назарий билими қай даражада ўзлаштирилганлигини эътиборга олиб мос машқлар оддийдан мураккабга қараб ўқувчиларга тавсия қилинади.
Амалий машғулотларда тавсия қилинган топшириқлар мазмуни таълим олувчилар билим даражалари ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда уч гуруҳга ажратиб тавсия қилиниши мумкин:
1. Биринчи гуруҳ топшириқлари – барча ўқувчиларга мўлжалланган бўлиши керак.
2. Иккинчи гуруҳ топшириқлари – фанни ўрганишга қизиққан ўқувчиларга мўлжалланиши керак.
3. Учинчи гуруҳ топшириқлари – ушбу соҳага махсус қобилияти бор ўқувчиларга мўлжалланиши керак.
Амалий машғулотлар учун танланган машқларда қуйидаги хусусиятлар бўлиши талаб этилади:

  • ҳар бир машқнинг қийинлик даражаси;

  • машқнинг ўқувчилар учун қизиқарлилиги;

  • машқларнинг соддадан мураккабга қараб танланиши;

  • машқлар танлашда фанлараро боғланиши ва ҳаётийлиги;

  • машқлар мустақил иш ва уй вазифаси сифатида фойдаланишга мўлжалланиши.

Ҳар бир танланган машқни бажариш жараёнида келиб чиқадиган хулосаларни фикрлаб ҳал қилишни таълим олувчиларнинг ўзларига тавсия қилиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Амалий машғулотларда бажариладиган машқларни дидатик мақсадлар мазмунини эътиборга олиб қуйидагича ажратиш мумкин:

  • ўқув материалини ўрганиш ва мустаҳкамлашга доир машқлар;

  • ўрганилган ўқув материалини такрорлаш ва малака ҳосил қилишга қаратилган машқлар;

  • билим ва малакаларни тизимлаштиришга қаратилган машқлар;

  • билим ва малакаларни текширишга қаратилган машқлар.

Амалий машғулотлар учун машқлар тизимини яратишда 20 та топшириқ тузилса, уни 4 хил қийинлик даражаси бўйича қуйидаги фойизларда тақсимлаш мақсадга мувофиқ:
1 – даражали топшириқлар – 8 та (40%);
2 – даражали топшириқлар – 6 та (30%);
3 – даражали топшириқлар – 4 та (20%);
4 – даражали топшириқлар – 2 та (10%);
Амалий машғулотларда машқлар тизимини яратиш методикасини «Дастурлаш жараёнида графика элементлари» тушунчаларини ўқитиш мисолида кўриб чиқамиз.
1 – даражали топшириқлар.
1. Компьютер экранининг марказида нуқта ҳосил қилинг.
2. Компьютер экранининг марказида ўчиб-ёнувчи нуқта ҳосил қилинг.
3. Экранда нуқтани горизонтал йўналишда ҳаракатлантириб, белгиланган жойда тўхтатиш амалларини бажаринг.
4. Экранда нуқтани горизонтал йўналишда белгиланган жойгача ҳаракатлантириб, тўхташи натижасида нуқтанинг ўчирилишини таъминлаш амалларини бажаринг.
5. Экранда нуқтани диогонал йўналишда ҳаракатлантириб, белгиланган жойда тўхтатиш амалларини бажаринг.
6. Экранда тўғри тўртбурчак ҳосил қилиб унинг марказида горизонтал жойлашган иккита нуқта ҳосил қилинг.
7. Экранда тенг томонли учбурчак ҳосил қилиб унинг марказида вертикал жойлашган иккита нуқта ҳосил қилинг.

  1. Экранда айлана ичида квадрат тасвирини ҳосил қилинг.

2 – даражали топшириқлар.
1. Экранда нуқтани горизонтал йўналишда ҳаракатлантириб, сўнгра дастлабки ҳолатига қайтариш амалларини бажаринг.
2. Экранда нуқтани диогонал йўналишда ҳаракатлантириб, сўнгра дастлабки ҳолатига қайтариш амалларини бажаринг.
3. Экранда тўғри тўртбурчак ҳосил қилиб унинг марказида ўчиб-ёнувчи нуқта ҳосил қилинг.
4. Экранда сектор ҳосил қилинг.
5. Экранда куб тасвирини ҳосил қилинг.
6. Экранда глобус тасвирини ҳосил қилинг.
3 – даражали топшириқлар.
1. Экранда тўғри тўртбурчак ҳосил қилиб унинг марказида горизонтал жойлашган иккита нуқта ҳосил қилиб уни биргаликда ҳаракатлантиринг.
2. Экранда исмингизнинг бош ҳарфини тўғри чизиқлар ёрдамида ҳосил қилиб, уни горизонтал йўналишда ҳаракатлантиринг.
3. Экранда тўғри тўртбурчакнинг марказида тенг томонли учбурчак ҳосил қилиб, уларни кетма-кет ўчиб-ёниб туришини таъминланг.
4. Экранда бирин-кетин ҳосил бўлувчи ичма-ич жойлашган реккурент айланалар ҳосил қилинг.
4 – даражали топшириқлар.
1. SPRITE оператори ёрдамида компьютер экрани бўйлаб ҳаракатланадиган тасвир ҳосил қилинг.
2. Исмингизни экран бўйлаб бирор йўналишда ҳаракатлантириш амалларини бажаринг.
«EXCEL электрон жадвалида ишлаш» мавзуси ўтилганда қуйидаги тартибда топшириқлар тавсия қилиш мумкин:
1 – даражали топшириқлар:
1. EXCEL электрон жадвалини ишга туширинг.
2. EXCEL электрон жадвалида маълумотларни киритиш тартибини кўрсатинг.
3. EXCEL электрон жадвалида тайёрланган маълумотларни хотирага ёзиш ва ундан чақириш амалларини бажаринг.
2 – даражали топшириқлар:
1. EXCEL электрон жадвали ойнасида ҳосил қилинган маълумотларни жадвал кўринишда чиқариш амалларини бажаринг.
2. EXCEL электрон жадвалида гуруҳ ўқувчилари ҳақида маълумот тайёрланг.
3. EXCEL электрон жадвалида тайёр расмлардан фойдаланиб маълумотлар тайёрланг.
3 – даражали топшириқлар.
1. EXCEL электрон жадвалида формулалар ва функциялардан фойдаланиш тартибини кўрсатинг.
2. EXCEL электрон жадвалида бирор корхона ёки ташкилотнинг бир ойлик даромадлари ҳақида маълумот тайёрланг ва унда нималарга эътибор бериш кераклигини изоҳланг.
4 – даражали топшириқлар.
1. EXCEL электрон жадвалида бирор корхона иқтисодиётининг ойлик ва йиллик ўсиши ва камайишини кўрсатувчи маълумотни график ва диаграммалар шаклида чиқариш амалини бажаринг.
2. EXCEL электрон жадвалида бирор ўқув муассаса таркибий тузилишини анимацион ва турли хил ранг бериш воситалари ёрдамида тасвирлаш амалларини бажаринг.

Информатика курсини ўрганишда ҳар бир ўқув материали учун мос машқлар танлаш ва улардан дарс жараёнида фойдаланиш алоҳида аҳамиятга эгадир.


Информатика фанида ихтиёрий масалаларни ечиш учун компьютерда масалалар ечиш босқичлари қуйидагича ўрганилади:

  • Масаланинг қўйилиши;

  • Масалани ечиш моделини тузиш;

  • Масалани ечиш усули яъни алгоритмини тузиш;

  • Дастур тузиш;

  • Дастурни компьютер хотирасига киритиш ва натижа олиш;

  • Ечимни асослаш.

Биринчи босқичда масала ва унинг берилишини аниқлаш талаб этилади. Бунинг учун масала нима эканлиги ва унинг турлари ҳақида маълумот бериш керак. Инсон миясида қабул қилинган маълумотлар қайта ишланиб, уни бирор иш бажаришга ундаса, бу маълумотлар инсон учун масалага айланади. Умуман фан ва тадқиқот жараёнларида бирор муаммони ҳал қилишга қаратилган ибора масала деб қаралади. Масалалар оддий ва мураккаб турларга бўлинади. Информатикада оддий бажариладиган буйруқлар билан ҳал бўладиган масалалар оддий масалалар деб қаралади. Агар масаланинг ҳал бўлиши ундаги шартларнинг бажарилишига боғлиқ бўлса, бундай масала мураккаб масала деб қаралади.
Иккинчи босқичда масалани ечишнинг математик модели тузилади, яъни масалани берилиши ва ечимини математик белгилашлар, маълум қонун-қоидалар асосида математик формулалар яратилади. Яратилган математик формулалар берилган масаланинг модели ҳисобланади.
Учинчи босқичда масалаларни ечиш тартиб қоидаларини умумлаштириш яъни масалани ечишнинг алгоритмини тузиш керак. Бунинг учун алгоритмнинг берилиш усулларини ва турларини билиш лозим. Алгоритмларни сўзлар, жадваллар, графиклар, алгоритмик тил ва схемалар блоки ёрдамида ифодалаш мумкин.
Тўртинчи босқичда масала учун бирор дастурлаш тилида дастур тузиш талаб қилинади. Бунда масаланинг ечиш усулини дастурлаш тилида ифодалаш керак. Дастур тузиш учун энг кўр қўлланиладиган ва юқори имкониятга эга бўлган дастурлаш тилларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Бешинчи босқичда тузилган дастур компьютер хотирасига интерпретатор дастурлари ёрдамида киритилади, таҳрирлаш ишлари амалга оширилади ва дастур ишга туширилиб натижа олинади.
Олтинчи босқичда масала ечими асосланади. Бунда масаланинг алгоритми ва дастури бажарилиши изоҳланади, масаланинг ечими таҳлил қилинади.
Компьютерда масалалар ечиш босқичлари ёрдамида Информатика дарсларида машқлар бажариш ўқувчиларнинг компьтерда ишлаш малакаларини ошириб, ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради.
6-мавзу: Информатика фанининг асосий тушунчалари ва уларни ўқитиш методикаси.
Ҳар бир фанни ўрганиш мобайнида унинг асосий тушунчалари мавжуд бўлганидек, информатика ва ахборот технологиялари фанининг ҳам асосий тушунчалари ва иборалари ҳам мавжуд. Информатика фанининг энг асосий тушунчаларидан бири ахборот тушунчасидир. Ахборот тушунчаси информатика фанида жуда кўп қўлланиладиган тушунча бўлиб, информатика фани айни шу ахборот устида бўладиган турли хил жараёнларни ташкил қилиш ва бошқаришнинг қонун - қоидаларини ўрганиб боради.
Ахборот деганда атроф – муҳит объектлари ва ҳодисалари, уларнинг ўлчамлари, хусусиятлари ва ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар тушунилади.
Ахборот сўзи лотинча «информация» сўзига мос келиб, тушунтириш, тавсифлаш деган маъноларни билдиради.
Ахборот бу - биз барча сезги аъзоларимиз орқали қабул қила оладиган маълумотлар тўпламидир.
Ахборот атрофимиздаги ҳар хил воқеа ҳодисалар ҳақидаги маълумотлар йиғиндисидир. Шунинг учун ахборотни китобларда, журналларда, ёзувимизда, ўзаро мулоқотимизда, радио ва телевидениелар кабиларда учратиш мумкин.
Замонавий ахборот технологияларидан бири бўлган компьютерда ахборотларни сақлаш, қайта ишлаш ва бир жойдан иккинчи жойга узатиш ишлари бажарилади. Бунда ахборотлар миқдорини билиш учун унинг ўлчов бирликларидан фойдаланилади.
Ахборотнинг энг кичик ўлчов бирлиги – бит (bit)ҳисобланади. Бит сўзи инглизча «бирлик» маъносини билдиради. Бундан ташқари ахборотнинг бошқа бирликлари ҳам мавжуд бўлиб, улар бир-бири билан қуйидагича боғланган:
1 бит қ 0 ёки 1
1 байт қ 8 бит
1 килобайт (1 Кбт) қ 210 байт қ 1024 байт
1 мегабайт (1 Мбт)қ 210 Кбайт қ 220 байт қ 1024* 1024 байт қ 1048576 байт
1 гигабайт (1 Гбт)қ 210 Мбайт қ 230 байт қ 1024* 1024*1024 байт қ
1073741824 байт.
Компьютер хотирасига киритилаётган ҳар бир ҳарф, рақам ва белгилар хотирадан 1 байт жойни эгаллайди. 4 та ҳарф ёки 4 та рақам киритилса хотирага 4 байт ахборот киритилган бўлади.
1,44 Мбайт ҳажмга эга бўлган магнитли дискетага қанча ахборот яъни қанча ҳарф ёки рақамлар кетишини қуйидагича билиш мумкин:
1,44 Мбт қ 1 440 000 байт.
Демак, 1,44 Мбт ли дискетага 1 440 000 та ҳарф ёки рақам жой бўлиши мумкин. IBM PC AT 686 процессорли компьютернинг асосий ташқи хотираси яъни винчестери ҳажми 850 Мбт га яқин бўлиб, унга 1,44 Мбтли дискетадаги маълумотлардан 850 тасини жойлаштириш мумкин.
Ахборот тўлиқлик, маълум даражада қимматли бўлиши, ишончли бўлиши каби сифатларга эга бўлиши керак.
Компьютерга киритилаётган ахборотлар белги ёки ҳарфлар кўринишда бўлгани учун, хотирада сақлаш ва қайта ишлашда компьютер ўзининг «тил»ида иш бажаради. Ахборотларнинг ифодаланиши яъни маълумотларнинг ҳосил бўлиши компьютерда электр схемаларида электр токи бор ёки йўқлигига қараб аниқланади. Ахборотларни маълум қонун қоида асосида компьютерда қайта ифодалаш кодлаш дейилади. Ахборотларни «0» ва «1» лар орқали кодлаш иккилик кодлаш дейилади. Иккилик кодлаш иккилик саноқ системасини юзага келтиради.
Информатика ва ахборот технологиялари фанида бундан ташқари алгоритм, дастур, компьютер, технология, ахборотлашган жамият ва бошқа тушунчалар ҳам мавжуд.
Бу тушунчалар мазмуни қуйидаги мулоҳазаларда келтирилган:
Модел сўзи лотинча modulus сўзидан олиниб, ўлчов, меъёр деган маъноларни билдиради. Модел деганда бирор объект ёки объектлар тизимининг образи ёки намунаси тушунилади. Масалан, Ернинг модели деб глобусни, осмон ва ундаги юлдузлар модели деб планетарий экранни, ҳар бир одамнинг модели сифатида эса паспортидаги суратини олиш мумкин.
Модел тузиш жараёни моделлаштириш деб аталади. Моделлаштириш деганда бирор объектни уларнинг моделлари ёрдамида тадқиқ қилиш мавжуд предмет ва ҳодисаларнинг моделларини ясаш ва ўрганиш тушунилади.
Моделлаштириш услубидан ҳозирги замон фанлари кенг фойдаланмоқда. У илмий-тадқиқот жараёнини енгиллаштиради, баъзи ҳолларда эса мураккаб объектларни ўрганишнинг ягона воситасига айланади. Мавҳум объект, олисда жойлашган объектлар, жуда кичик ҳажмдаги объектларни ўрганишда моделлаштиришнинг аҳамияти беқиёсдир. Моделлаштириш услубидан физика, астрономия, биология, иқтисодиёт фанларида объектнинг фақат маълум хусусият ва муносабатларини аниқлашда ҳам фойдаланилади.
Моделларни танлаш воситаларига қараб уларни уч гуруҳга ажратиш мумкин:абстракт, физик ва биологик.
Нарса ёки обектни хаёлий тасаввур қилиш орқали формула ва чизмалар ёрдамида ўрганишда қўлланиладиган модел абстракт модел ҳисобланади. Абстракт моделни математик модел деб атаса ҳам бўлади. Шунинг учун абстракт моделни математик ва математик-мантиқий моделларга ажратилади.
Физик моделлар ўрганилаётган объектни кичиклаштириб ясаш ёрдамида тадқиқот ўтказишда қўлланиладиган модел ҳисобланади. Физик моделларга объектларнинг кичиклаштирилган макетлари, турли асбоб ва қурилмалар, тренажёрлар ва бошқалар мисол бўлади. Физик моделлардан самолёт, кема, автомобил, поезд, ГЭС ва бошқа объектларни ўрганиш ёки уларни яратишда қўлланилади.
Биологик модел турли тирик объектлар ва уларнинг қисмлари – молекула, ҳужайра, организм ва бошқаларга хос биологик тузилиш, функция ва жараёнларни моделлаштиришда қўлланилади. Биологик модел одам ва ҳайвонларда учрайдиган маълум бир ҳолат ёки касалликни лабораторияда ҳайвонларда синаб кўриш имконини беради.

Алгоритм сўзи IX асрда яшаб ижод этган буюк ватандошимиз Маҳаммад ал-Хоразмий номининг лотинча шаклидан олинган. Ал-Хоразмийнинг арифметикага бағишланган «Dixit Algoritmi» номли асарида ҳар қандай масалани кетма-кет ечиш орқали натижага эришиш қонун-қоидаларини кўрсатиб ўтган. Жумладан, биринчи бўлиб ўнлик саноқ тизимининг тамойиллари ва унда турли амаллар бажариш қоидаларини асослаб берди.


Алгоритм деганда бирор масалани ечиш учун берилган аниқ кўрсатмалар кетма-кетлиги тушунилади.
Ихтиёрий масалани тез ва аниқ ечиш учун турли хил белгилашлар, кўрсамалардан фойдаланиб ечиш кетма-кетлиги тузиб чиқилади бу жараён алгоритмнинг яратилишига олиб келади. Ҳар қандай ишни бажариш ёки ҳар қандай муаммони ҳал қилиш учун алгоритм тузилса натижа ижобий бўлиши кузатилади.
Алгоритм тузиш жараёни алгоритмлаш дейилади. Алгоритмлаш вақтида алгоритмларнинг қуйидаги хоссаларини эътиборга олиш зурур:

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish