2
Раззоқов Ш.И., Йўлдошев Ш.С. ва Ибрагимов У.М.
Компьютер графикаси.
Тақризчилар:Бухоро Давлат Университети «Амалий математика ва
ахборот
технологиялари» кафедраси доценти, ф-м.ф.н.
Ж.Жумаев.
Бухоро «Туризм» касб-ҳунар коллежи «Информатика» кафедраси
мудири
Бакаев З.З.
3
КИРИШ
Республикамиз мактаблари, ўқув юртлари ва муассасаларини
компьютерлаштириш кенг йўлга қўйилмоқда. Бу Давлат тилида ѐзилган ва
информатика асосларига доир адабиѐтлар етарли эмас. Кам нусхадаги айрим
қўлланмаларни ҳисобга олмаганда, бу соҳага оид китоблар деярли йўқ. Бу
муаммо табиий, мавжуд компьютерлардан
самарали фойдаланишда,
информатикага ва компьютер графикасига оид билимларни кенг омма
орасида ѐйишда қийинчиликлар туғдиради. Айни пайтда шуни тан олиш
лозимки, программалаштиришга оид универсал - мактаб ўқувчисидан
аспирантгача, муҳандисдан ҳисобчигача маъқул бўладиган
китоб яратиш
мушкул. Шуни назарда тутиб, компьютер графикаси билан иш бошловчилар
учун етарли маълумотларни ўз ичига олган ушбу ўқув қўлланма юқорида
айтилган эхтиѐжни маълум даражада қондиради. Тажриба шуни кўрсатадики,
компьютер графикаси билан ишлашни ўрганишни бошлаган фойдаланувчи-
лар ШЭҲМ қурилмаларининг тузилиши билан танишмасдан туриб ўз билим-
ларини мустақил чуқурлаштира олмайдилар.
Компьютер графикаси геометрик жисмлар, шакл ва тамойилларининг
математик моделлари ҳамда уларни намойиш этиш усуллари тўғрисидаги фан
сифатида аниқлаш мумкин.
Компьютер тасвирларига бўлган қизиқиш, уларда жуда катта ҳажмдаги
маълумотлар сақланиши билан изоҳланади: тасвирларни яққол
намойиш
этиш имконияти мавжуд бўлиб, уларни таҳлил этиш учун ахборот
технологиялари соҳасида махсус билимлар талаб қилинмайди.
Компьютер графикаси мустақил йўналиш сифатида XX асрнинг 60-
йилларида пайдо бўлди ва махсус амалий дастурлар пакети ишлаб чиқилди.
Ўша пайтда кесмалар ѐрдамида чизиш, кўринмас чизиқларни ўчириш,
мураккаб сиртларни акслантириш усуллари,
сояларни шакллантириш,
ѐритилганликни ҳисобга олиш тамойиллари ишлаб чиқилган эди. Бу
йўналишдаги илк ишлар векторли графикани ривожлантиришга яъни,
чизиқларни кесмалар орқали чизишга йўналтирилган эди. 70-йиллардан
бошлаб назарий ва амалий ишларнинг аксарияти фазовий шакл ва
объектларни ўрганишга қаратилди. Бу йўналиш уч ўлчовли графика (3D)
номи билан аталади. Уч ўлчовли тасвирларни
моделлаштириш фазонинг ва
жисмларинниг уч ўлчовлилигини, кузатувчи ва ѐритиш манбаларининг
жойлашишини ҳисобга олишини талаб этади. Мураккаб сиртларни
акслантириш, рельефлар ва уларнинг ѐритилганлигини
моделлаштириш
билан боғлик масалаларнинг пайдо булиши уч ўлчовли графикага бўлган
эҳтиѐжни янада оширди.
90-йилларда компьютер графикасининг қўлланиш соҳалари анча
кенгайди, яъни уни кенг тадбиқ қилиш имкониятлари пайдо булди. Натижада
компьютер графикасини фаолияти дастурлаш ва компьютер техникаси билан
боғлиқ бўлмаган мутахассисларининг иш воситасига айланди. Компьютер
графикасининг
янги
йўналишлардан
бири
ҳақиқий
тасвирларни
шакллантиришнинг услуб ва тамойилларини ишлаб чиқишга бағишланган.
4
Бу тамойилларга кўра тасвирларин бевосита кузатиш ѐки оптик қурилмалар
ѐрдамида рўйхатга олиш имконияти мавжуд бўлиши керак. Шундай
тасвирларга эхтиѐж дизайн, архитектура, реклама ва бошқа соҳаларда пайдо
бўлди. ЭҲМлар функционал имкониятларининг
кенгайиши компьютер
графикасининг ривожланишига асос яратди ва тасвирлар анимациясини
таъминловчи тизимлар яратилишига олиб келди. Бундай тизимларни
қуйидаги учта гуруҳни ажратиш мумкин:
кимѐ, тиббиѐт, астрономия ва бошқа соҳалардаги жараѐнларни
кўргазмали намойиш этиш;
ҳаракатдаги ҳолатлар тасаввурини (имитация)
пайдо этувчи тизимлар
(компьютер ўйинлари ва бошқалар);
кино ва телевидения учун тасвирлар тайѐрловчи тизимлар.
Айнан шу йўналишларда компьютер графикасини ривожлантиришда
асосий қийинчиликларга дуч келинди. Улар учун моделларнинг юқори
аниқлигидан ташқари ЭҲМ имкониятларига ҳам юқори талаблар қўйилади.
Китобхонлар эътиборига таклиф этилаѐтган ушбу ўқув қўлланмада
компьютер графикасининг
Нуқтали (растрли);
Объектли (Векторли);
Фрактал
турлари ҳақида бошланғич тушунчалар келтирилган.
Ушбу ўқув қўлланманини тайѐрлашда катта ѐрдам берганлари учун
Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти «Информатика ва
ахборот технологиялари» кафедраси ўқитувчилари Козимова Гулбаҳор
Хасановна, Сариев Рустам Бобомуродович ва Бух. ОО ва ЕСТИ
«Информатика ва ахборот технологиялари» кафедраси доцент ва
Бухоро
вилояти Пешку тумани «Саноат» коллежи «Информатика» кафедраси
филиали мудири Мўминов Ш.Х. га катта миннатдорчилигимизни
билдирамиз.