Графикаси касб-ҳунар коллежлари учун ўқув қулланма



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/106
Sana22.02.2022
Hajmi5,43 Mb.
#92949
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106
Bog'liq
kompyuter grafikasi

КОМПЬЮТЕР ГРАФИКАСИ НИМА 
 
“Компьютер 
графикаси” 
нинг 
информацион 
жамиятдаги 
аҳамияти, роли ва ўрни. 
“Компьютер графикаси” нинг “Информатика” соҳасидаги бошқа 
фанлар билан ўзаро алоқаси.“Компьютер графикаси” курсининг 
предмети, мазмуни ва вазифалари. 
―Компьютер графикаси‖ нинг информацион жамиятдаги 
аҳамияти, роли ва ўрни. 
Фан ва техника тараққиѐти жамиятимизни информацион жамиятга ай-
лантирди. Бу жамиятда фаолият кўрсатувчиларнинг аксарият қисми ахборот-
ларни ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва амалга ошириш билан банд-
дирлар. Бундай ишларни замонавий компьютерларсиз амалга ошириш қийин. 
Улардаги маълумотларни қайта ишлаш машина графикаси ѐрдамида амалга 
ошириш фойдаланувчига катта қулайликлар туғдиради.
Машина графикаси деганда объектларнинг ҳажм моделларини яратиш, 
сақлаш, ишлов бериш ва ЭҲМ лар ѐрдамида уларни намойиш этиш 
тушунилади. Компьютер графикаси янги информацион технологиялар ора-
сида тўхтовсиз ривожланиб бораѐтган йўналишлардан бири ҳисобланади. 
Бундай ривожланиш техника соҳасида ҳам (графика станциялари), дастурий 
воситалар соҳасида ҳам кўзга ташланмоқда. Улар видеофильм кадрлари би-
лан сифат бўйича таққослашга лойиқ хақиқий, ҳажмли ҳаракатланувчи тас-
вирларни яратишга имкон беради. Бу дастурий маҳсулотлар рекламалар иш-
лаб чиқарувчи воситалар хисобланиб, санъат ва мультимедия технологияси 
соҳаларида қўлланилади. Бундан ташқари намойиш графикасига, геометрик 
моделлаштиришга, график интерфейсларни лойиҳалашга, анимация (ҳаракат-
ланувчи тасвирлар)га ва кўзга кўринувчи (визуал) ҳаракатни қуришга катта 
эътибор берилмокда. 
Компьютер графикаси илм ва фаннинг барча соҳаларида, айниқса 
иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилишда мувоффақиятли қўлланилиши 
мумкин. 
Компьютер графикаси дунѐ фанида янги фундаментал фан ҳисобланиб, 
ўтган асрнинг 90–чи йилларида пайдо бўлди ва ишлаб чиқаришнинг барча 
соҳасида кадрлар тайѐрлаб беришда ўзига хос мустақил аҳамиятга эгадир. 
Махсус дастурлар ѐрдамида худди бир варақ оқ қоғозга қалам ѐки 
ручка билан ҳар хил расмларни солиш сингари компьютер экранида 
сичқонча ѐрдамида расм чизиш, яъни тасвир ясаш, тузатиш ва уларни 
ҳаракатлантириш имконини яратди. Бу дастурлар расм чизиш программалари 
ѐки график муҳаррирлар ҳисобланиб, улар ѐрдамида расмнинг элементлари 
бошқариб борилади.
Компьютер графикасининг жуда тез ривожланиб бориши ва ундаги
техникавий, дастурий воситаларининг янгиланиб бориши ушбу курснинг ҳа-
миша такомиллаштиришга, бу соҳадаги янги йўналишларни тинмай ўрганиб 
боришни тақозо этади. Охирги йилларда бу соҳада жуда катта ўзгаришлар 



(силжишлар) юз берди, яъни 16 млн.дан ортиқ ранг ва ранг турларини ўзида 
акс эттира оладиган дисплейлар, график ахборотларни (paper part) киритувчи 
мослама - сканерлар, график иш станциялари; дастурий воситалар соҳасида 
эса хақиқий компьютер дунѐсини кашф қила оладиган амалий дастурлар 
вужудга келди. 

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish