Графикаси касб-ҳунар коллежлари учун ўқув қулланма


Текширилувчи нуқтанинг базавий функцияси



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/106
Sana22.02.2022
Hajmi5,43 Mb.
#92949
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   106
Bog'liq
kompyuter grafikasi

Текширилувчи нуқтанинг базавий функцияси. 
NURBS – чизиқларнинг асосий хусусиятлари шундаки, уларнинг шакли 
текширилувчи деб аталувчи нуқталар тўпламининг жойлашиши билан 
аниқланади (control points, расмда улар B
i
лар орқали белгиланган). 
4 - Расм. Параметрик эгри чизиқни аниқлашни текширилувчи нуқталар 
тўплами. 
NURBS эгри чизиқларнинг бу хусусияти, текширилувчи нуқталарни 
суриш ѐрдамида чизиқни турли қисмларини ўзгартириб унга ҳар хил шакл 
бериш имконини беради. Ҳар бир текширилувчи нуқтанинг ўзгариши унинг 
ўз атрофидагина фаол таъсир кўрсатади, қолган қисмларга жуда кам ѐки 
умуман таъсир кўрсатмайди. Текширилувчи нуқтанинг силжиши унинг 
атрофидаги нуқталарга таъсирини ифодаловчи функцияга шу текширилувчи 
нуқтанинг базавий функцияси (basis function) дейилади. Қуйидаги расмда 
шундай функция графиги келтирилган. 
5–Расм. Алоҳида бир текширилувчи нуқтанинг базавий функцияси. 


28 
Алоҳида ҳар бир текширилувчи нуқта ўз базавий фукциясига эгалигини 
инобатга олсак, масалан 5 та текширилучи нуқта ѐрдамида қурилган
NURBS чизиғи 5 та шундай базавий функцияга эга бўлиши керак. 
6 – Расм. Текширувчи нуқталар тўплами учун бир жинсли базавий 
функциялар. 
Юқоридаги расмда келтирилган функциялар бир хил шаклга эга ва бир 
- биридан бир хил узоқликда жойлашган. Бу жойлашиш симметрик ва 
чиройли, аммо одатда нуқталарни шундай жойлаштириш мақсадга 
мувофиқки, уларнинг баъзилари узок масофага, баъзилари эса яқин масофа-
ларга таъсир этсин, бу эса ўз навбатида чизиқни ифодалашда бир жинсли 
эмаслик (Non – Uniform) шартини келтириб чиқаради. t параметрнинг ўқи
нуқталар кетма - кетлигини танлаш анча мушкул масала. Чунки нуқталар 
орасидаги интерваллар ѐрдамида текширулувчи нуқталар таъсир доираси 
аниқланади. Бу интервалларни чегараловчи нуқталар тугунларга (knots) ва 
уларнинг рўйхатига эса тугунлар вектори (knot vektor) номи берилган. 
Қуйидаги расмда тугунлар вектори {0.0, 1, 0, 2.0, 3.0, 4.0, 5.0, 6.0, 7.0} 
келтирилган:
7 – Расм. Бир жинсли тугунлар вектори. 
Қуйидаги расмда шу тугунлар вектори ѐрдамида қурилган чизиққа 
мисол келтирилган: 
8 – Расм. Бир жинсли тугун векторли NURBS чизиғи 


29 
Агар тугун вектори қуйидагича ўзгартирилса {0.0, 1.0, 2.0, 3.75, 4.0, 
4.25, 6.0, 7.0,} графикларда тасвирланган бир жинсли бўлмаган базавий 
функциялар ҳосил бўлади. 
9 – Расм. Текширилувчи нуқталар тўплами учун бир жинсли бўлмаган 
базавий функциялар. 
10 – Расм. Бир жинсли бўлмаган тугун векторли NURBS чизиғи. 
NURBS сўзидаги R – рационал (махсулдор) маъносини билдиради.
Рационал чизиқлар қуйидаги иккита ўта муҳим хусусиятга эга – улар 
проекцион ўзгартиришларда аниқ натижалар беради ва уларни ихтиѐрий эгри 
чизиқларни моделлаштиришда қўллаш мумкин (масалан айлана, эллипс, па-
рабола, ва гипербола). Шу хусусиятига кўра оддий уч ўлчовли текширилувчи 
нуқтани тўрт ўлчов орқали ифодаланади, яъни (x,y,z,w) кўринишда ифодала-
нади. Бунда w - координата текширилувчи нуқта вазнини билдиради. Вазн 
муҳимлик, таъсир кучини билдиради. Нуқтанинг вазни қанчалик катта бўлса, 
у эгри чизиқни шунчалик ўзига тортади. Қуйидаги расмлар нуқта вазнининг 
ўзгариши билан чизиқ шакли ўзгариши кўрсатилган. 


30 
Таъкидлаш лозимки нуқта вазнининг нисбий ўзгариши аҳамиятга эга. 
Агар ҳамма нуқталарнинг вазни 2 мартадан орттирилса чизиқ шакли 
ўзгармайди. Мисол сифатида учта текширилувчи нуқта билан аниқланган 
иккинчи тартибли NURBS чизиғини келтирамиз. Учала чизиқнинг ҳам тугун 
вектори {0.0,0.0, 0.0, 1.0, 1.0, 1.0} кўринишда бўлсин. Иккита чекка нуқталар 
вазни 1 га тенг. Агар ўртадаги чўққининг вазни 1 дан кичик бўлса эллипс (а), 
1 га тенг бўлса парабола (б) ва агар 1 дан анча катта бўлса гипербола (в) 
ҳосил бўлади. 
11 – Расм. Текширилувчи нуқта вазнининг ўзгариши билан чизиқ 
шаклининг ўзгариши. 
12 - Расм. Марказий нуқтаси турли вазнига эга бўлган NURBS чизиқлари. 

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish