Графикаси касб-ҳунар коллежлари учун ўқув қулланма



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/106
Sana22.02.2022
Hajmi5,43 Mb.
#92949
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   106
Bog'liq
kompyuter grafikasi

График форматлар. 
GIF (Graphics Interchange Format) график формати - тармоқдаги энг кенг 
тарқалган график формат, у тармоқда биринчи бўлиб пайдо бўлган. 
Тармоқдаги рангли тасвирлар ва фонларнинг кўп қисми GIF формати 
файлларидир (1-расмга қаранг). 
GIF тасвирни сиқишга имкон беради, тасвирларнинг ранг палитраси 
256, ѐки ундан камроқ рангни сақлайди. Бу сиқиш жараѐни сифатга таъсир 
қилмайди, яъни, сиқишдан кейин олинган тасвир бошланғичи каби бўлади. 
Агар тасвир 256 дан ортиқ рангга эга бўлса, уларнинг сони чегараланган 
қийматгача қисқартирилади. Шуни айтиб ўтиш керакки, ранглар сонини 
қисқартириш босқичида тасвир сифатига зарар етказилиши мумкин.
GIF да бошланғич тасвирни сиқишда файлнинг ўлчамини фақатгина 
палитрадаги ранглар сонини 2 дан 256 гача чегаралаган ҳолда кичрайтириш 
мумкин. Шундай қилиб, GIF чегараланган сонли ранглардан таркиб топган 
график файлларни сиқишда қўлланилса, жуда яхши натижаларга эришилади. 
Бу график формат тармоқда логотип, матн, диаграмма, график ва 
чизмаларнинг тасвирини тақдим қилишда жуда катта имкониятга эга. 
GIF форматининг икки варианти мавжуд: GIF87а ва GIF89а. У ишлаб 
чиқарувчилар Lempel, Ziv, Welch фамилияларининг биринчи ҳарфлари билан 
номланган LWZ сиқиш усулини қўллайди. 
GIF89а формати GIF87а формати стандартига тўғри келади. Бундан 
ташқари, рангнинг тиниқлиги (transparency), сатрлараро юкланиш (interlaced)
ва анимация каби янги имкониятлар билан тўлдирилган. 
Рангнинг тиниқлиги орқали ҳар қандай фонга қўйиб бўладиган 
ихтиѐрий тасвирлар яратиш мумкин. GIF89а да оддий анимациянинг 
қўлланилиши тасвирлар кетма-кетлигини берилган вақт оралиғида циклик 
қайтариши мумкин.
JPEG (Joint Photographic Experts Group) график формати ( қисқартирил-
ган ҳолда JPG) кўп рангли тасвир файлларини тармоқда ишлатиш учун мўл-
жалланган бўлиб, фойдаланиш даражаси бўйича иккинчи ўринда турувчи 
график формат ҳисобланади (3-Расмга қаранг). 
JPEG ранг палитраси 16 777 216 (True Color)тагача бўлган рангни 
сақлайдиган тасвирларни сиқиш имкониятини беради. Бундай сиқиш 
тасвирнинг сифати йўқолиши (lossy compression) ҳисобидан содир бўлади. 
JPEGда бошланғич тасвирни сиқишда ―сиқиш даражаси‖ни жуда кенг 
чегараларда бошқариш мумкин. Бу форматда ―сиқиш даражаси‖ тасвир 
сифатининг ѐмонлашувига олиб келишини ѐдда тутиш керак, сиқиш даража-
си қанча юқори бўлса тасвирнинг кўриниши бошланғич тасвирга нисбатан 
шунча кўп ѐмонлашади. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, JPEG жуда 
кўп рангларни, майда рангли деталларни сақловчи фототасвирларнинг сифат-
ли график файлларни сиқиш учун мос келади. Бу формат кўп ҳолларда 
тармоқда сифатли фототасвир ва иллюстрацияларни тақдим қилиш учун 
қулай ҳисобланади. Афсуски, JPEG рангларнинг тиниқлигини қўлламайди,
бу эса унинг қўлланиш соҳасини камайтиради.


21 
Тармоқда кенг тарқалган бу иккала график файллар формати ўзининг 
ривожланишини давом эттирмоқда, яъни графиканинг юклаш жараѐнини 
осонлаштириш мақсадида юкланиш тугашига қадар паст рухсатда бошланғич 
тасвир вариантларини кўрсатиш имкониятини берувчи технологиялар ишлаб 
чиқилган.
JPEG да бундай мақсадларга эришиш учун босқичма-босқич алгоритм 
ўрнатилган (progressive JPEG). Бу алгоритмга асосан дастлаб паст сифатли 
тасвир, кейин эса унинг устига тўлиқ асосий тасвир юкланади. 
PNG график формат Web – саҳифаларда тасвир ва графикларни 
жойлаштириш учун махсус яратилган сиқиш формати бўлиб Deflate сиқиш 
алгоритмидан фойдаланади. Бу формат GIF ва JPEG форматларининг афзал-
лик томонларини ўзида мужассамлаштирган. 
TIF график формат Aldus компанияси томонидан PhotoStyler дастури 
учун ишлаб чиқилган бўлиб ―тегни тасвирлайдиган файл‖ маъносини англа-
тади. Бу график формат етарлича мураккаб бўлса ҳам унинг структураси 
маълумотларни ѐзишнинг қулайлиги ва тасвирни кенгайтиришда катта 
имконият мавжуд. Тасвирнинг рақамли маълумотларни ифодаловчи барча 
ахборотлар бошқа кўпгина формат файллари сингари унинг бошланғич 
қисмида эмас, балки махсус блокларда, тасвир параметрларининг ички 
белгилашларида сақланади. Унда 45 дан ортиқ турли теглар мавжуд бўлиб 
уларнинг қўлланилиши кўпгина қўшимча функцияларни ташкил этиш 
имкониятини беради. 
PCX график формат Zsoft фирмаси томонидан ишлаб чиқилган ва 
Paintbrush, ҳамда PhotoFinish дастурларида қўлланилади. Бу график файлнинг 
тузилиши содда ва ранглар палитра ҳажми бўйича чегараланган бўлишига 
қарамасдан яқин вақтгача оммабоп саналиб келинган. 
BMP график формати Windows операцион тизими учун Microsoft фир-
маси томонидан ишлаб чиқарилган. У фавқулотда содда структурани ифода-
лайди ва унча катта бўлмаган пиктограмма-тасвирларнинг намойиш этили-
шини изоҳлаш учун хизмат қилади. У график интерфейсларда кенг қўллани-
лади.  

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish