Клублар, клуб-тўгарак ва студия хоналари,
бўш вақтни ўтказиш марказлари
3.104. Клублар, маданият (бўш вақтни ўтказиш) уйлари ва марказлари клуб-тўгарак ва бўш вақтни ўтказиш хонларида машғулотлар учун келувчилар ўринлари сони бўйича, томоша залларида ўриндиқлар сони бўйича ҳисобланади. Қишлоқ посёлкалари ва шаҳарларнинг клуб муассасаларида клуб-тўгарак ва студия машғулотлари, дам олиш ва ўйин-кулги хоналарининг бир вақтда сиғдираолишлик миқдори 30-50 дан 300-500 ўрингача қабул қилинади; томоша залларининг сиғдираолишлик миқдори 100-800 ўрингача.
Маданият ва бўш вақт ўтказиш марказлари клуб-студия хоналари қатори ўз ичига ҳар хил йўналишга мўлжалланган томоша залларини олади: нутқ сўзлаш, конфренц-заллар, кинозаллар ва театр учун (кичик ва катта), ҳамда кўргазма ва музей мажмуалари, клуб-студия хоналарини.
3.105. Дам олиш ва ўйин-кулгилар учун хоналар, клуб-тўгарак ва студия машғулотлари учун хоналар, ахборот йўналишига мўлжалланган хоналар бир нафар шуғулланувчига ҳисоблаш майдони бўйича қабул қилинади, жумладан:
- 1 кишига стол — 3 м2, компьютери билан- 4-6 м2;
1 кишига, ҳайкалтарош, мусиқа ва хореогафия синфида, аэробика билан шуғулланувчига - 5-6 м2, машғулотларнинг айрим кўринишлари учун - 7-8 м2;
Машғулотлар учун студиялар 9-12 м2, педагог билан машғулотлар учун 12-15 м2, иккита роялда машғулотлар учун камида - 18 м2.
10-15 кишига меҳмон ва тўгарак хоналари камида 30 м2, оркестр, рақс, хореография машғулотлари хоналари 50-60 м2 ва кўп бўлиши шарт.
Хореография, аэробика, шейпинг, рақс заллари баландлиги камида 4.2 м, акробатика и цирк машғулотлари залларининг баландлиги – 6-8 м бўлиши шарт. Заллар қошида душхонаси билан ечиниш хоналари бўлиш керак.
Рассомлик, ганч, ҳайкалтарошлик, керамикани куйдириб ишлаш хоналари тегишли технологик жиҳозланган бўлиши зарур
3.106. Клуб мажмуаларининг даҳлиз гуруҳидаги хоналарининг таркиби ва майдонлари бир нафар келувчи ва залдаги бир ўриндиқларга ҳисобланиб, тавсиявий 10-жадвал кўрсаткичлари ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
Маъмурият ва хизмат кўрсатиш хоналари штат кундалиги бўйича бир ходимга 6 м2 майдон ҳисобидан назарда тутилади.
3.107. Клубларнинг томоша заллари 3.109 бандини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланиши керак. Зал, эстрада ёки саҳна габаритлари лойиҳа топшириғида берилиши лозим.
100 ўринли заллардаги эстрада камида 27 м2 майдонли, 150-200 ўринлилардаги залларда камида 36 м2 майдон бўлиши шарт. Эстрада қошида президиум ва артистлар хоналари кўзда тутилади (15 м2 дан).
Фойе ва рақс залларидаги, кичик аудитория-залларда эстрада майдони камида 12 м2 (4х3 м) бўлиши керак.
3.108. Клуб, концерт ва театр залларининг томошабинлар учун хоналари томошагоҳ муассасаларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |