Музей ва кўргазмалар заллари
3.98. Музей ва кўргазмалар заллари экспозициялар ва вақтинчалик кўргазмалар учун зарурий майдонларга ҳисобланади; асосий, қўшимча ва хизмат кўрсатиш хоналарининг таркиби ва майдонлари лойиҳа топшириғида берилади.
Қўшимча хоналарга қуйидагилар киради: коммуникация ва рекреация, ахборот ва маданий-оқартув йўналишига мўлжалланган (кинонутқ ва ўқиш заллари, клуб-тўгарак, кутубхона) хоналар, маъмурият ва илмий ходимлар ишлаш хоналари, экспонатларни сақлаш омборчалари, лабораториялар, устахоналар (макет, қолип, реставрация, бадиий ва бошқа хоналар).
Хизмат кўрсатиш хоналарига қуйидагилар киради: даҳлиз, устки кийим сақлаш жойи, хожатхоналар, чекиш хоналари, буфетлар, хўжалик ва техник хоналар.
3.99. Экспозиция залларини, қоида бўйича, учинчи қаватдан юқори бўлмаган қаватларда жойлаштирилади. Залларнинг режаси экспозицияларни кўришга қулай ва залларнинг шаклан ўзгартириш вариантларини бўлиши ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши шарт. Экспозиция заллари келувчиларни қабул қилиш ва хизмат кўрсатиш хоналари, ҳамда экспонатларни экспозицияга тайёрлаш, фонд сақлаш хоналари билан қулай боғланган бўлиши керак.
3.100. Экспозиция майдони ва зал габаритлари экспонатлар габаритлари ва уларни қулай кўриш бўйича, залга келувчиларнинг сони бўйича ўрантилади. Кичик габаритли экспонатлар учун бир келувчига 6-8 м2 майдон ҳисобидан 36-50 м2 майдонли заллар кўзда тутилади, ўртача габаритли экспонатлар учун эса камида 60 м2 майдон талаб этилади. Бош ёки “йўналтирувчи” экспонатлар қошидаги бўш майдон 6-15 м2 бўлиши керак. Заллардаги ўтиш йўлаклари, қоида бўйича, камида 2.4 м кенгликда бўлиши шарт.
Кичик габаритли экспозициялар заллари баландлиги 3-3.6 м, катта габаритли суратлар галереяси заллари баландлиги 4.5 м ёки кўпроқ қабул қилинади.
3.101. Фонд сақлаш хоналари ўз ичига экспонатларни қабул қилиш, ишлов бериш ва сақлаш, илмий ходимлар ва келувчилар учун хоналарни олади. Фонд сақлаш хоналари экспонатларни сақлаш технологиясини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланади ва алоҳида секция ва ҳар хил сақлаш режимли хоналарга бўлинади.
Экспонтларни қабул қилиш хонаси вақтинчалик ва доимий сақлаш жойлари билан, изолятор ва кимёвий ишлов бериш дезокамералари билан, реставрация тажрибахоналари билан қулай боғланган бўлиши керак.
3.102. Даҳлизлар, устки кийим сақлаш жойлари, фойе, буфетлар, маълумот ва маданий-оқартув йўналишига мўлжалланган хоналар, хожатхоналар томошагоҳлар мажмуасининг ҳисобий нормаларини назарда тутган ҳолда, бир вақтда максимал келувчиларнинг 25-50% ига ҳисобланади.
3.103. Ходимлар учун маъмурият ва хизмат кўрсатиш-маиший хоналар маъмурий биноларнинг ҳисобий нормалари бўйича қабул қилинади.
Реставрация устахоналари ва лабораториялари технологик талаблар бўйича лойиҳаланади ва реставратор иш жойларини, тадқиқот ўтказиш ва экспонатларни вақтинчалик сақлаш жойларини ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |