ШНК 2.08.02-09 стр 71
- ёрдамчи хоналар (торози хоналари, касса аппарати, инвентар, махсус кийим-бош,
ювиш, таъмир устахонаси хоналари);
- ходимлар учун маъмурий-хизмат ва маиший хоналар (идора, ёнғин-қўриқлаш
ҳимояси, маиший кийим-кечак алмаштириш хоналари билан, хожатхоналар,
душхоналар);
- тара ва контейнерларнинг сақлаш жойлари, чиқинди ёқгич, бозор ичи транспорти ва
тозалаш мошиналари, жамоат хожатхоналари.
Хизмат кўрсатиш элементлари таркиби, хоналарнинг таркиби ва майдонлари
технологик асослар бўйича лойиҳа топшириғида берилади (маҳсулотларнинг сотилиш
ҳажми, сақлаш ҳажми ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда).
Лойиҳа топшириғида бозор мажмуаси таркибига ҳар хил қўшимча объектлар
киритилади: дўконлар, жамоат овқатланиши корхоналари ва маиший хизмат,
меҳмонхоналар (четдан келганлар уйлари), бошқалар.
Савдо жойлари 150-250 та бўлган ўрта қувватлик ёпиқ бозорлар таркиби
тавсиявий 13-иловада келтирилган.
3.136.
Бозорларнинг савдо заллари ва сабзавотлар савдоси тепа қопламали
майдонларининг габаритлари технологик талаблар бўйича савдо жойларини рационал
жойлаштиришни, шамоллатиш ва ёритишни, ўтиш йўлакларини ва тележка ёки
автотранспорт йўлларини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади.
Бозор заллари маҳсулотлар юк тушириш ва сақлаш жойлари билан қулай
боғланган бўлиши керак. Ҳар хил қ/ҳ истеъмол моллари савдоси майдонларининг
нисбати маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.
Ўтиш йўлакларининг кенглиги эвакуация талабларига ва маҳсулотларни савдо
жойларига олиб ўтиш талабларига жавоб бериши шарт. Бозорнинг марказий ўтиш
йўлаги кенглиги камида 2.8 м, иккинчи даражали пештахта йўлаклари оралиғи
кенглиги камида 1.8 м бўлиши керак; пештахта билан орқа девор оралиғи камида 1.5 м
бўлиши шарт.
Ерости ҳосили билан савдо қилинадиган зал (ёки бўлим) асосий залдан алоҳида
ва юк тушириш жойига тўғридан тўғри бириктирилган бўлиши зарур.
3.137.
Юк тушириш жойи бир машина ўрнига 16 м
2
майдон зарурлиги ҳисобидан
назарда тутилади. Юк тушириш жойи билан омборчаларни ва совитгич камераларни
боғловчи йўлак кенглиги камида 1.8 м бўлиши керак.
3.138.
Мавсумий сабзавот савдоси ташкил этиш учун қаттиқ пол қопламали ва
усти ёпиқ савдо қилиш майдонлари кўзда тутилади. Савдо жойи яқинида
сабзавотларни ювиш жойи, қўл ювиш жиҳози ва ичимлик сув фаворачаси кўзда
тутилган бўлиши керак. Савдо майдонидаги ўтиш йўлаклари 3.136 бандни ҳисобга
олган ҳолда назарда тутилади.
Хожатхоналар, қоида бўйича, алоҳида жойлашган блокларда назарда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: