3.145.
Ўрни 100 ва ундан ортиқ овқатланиш корхоналари биноларида юк жойлаш
хонасига кириш жойи ходимлар учун кириш жойидан алоҳида бўлиши шарт.
3.146.
Овқатланиш блокларида ички йўлаклар кенглиги камида 1.5 м,
механизациялашган воситалардан фойдаланилса камида 1.8 м бўлиши керак.
3.147.
Совитиш камералари камида 6 м
2
майдонли бўлиши керак ва технологик
талаблар бўйича сақланадиган махсулотларнинг тури ва ҳажмини ҳисобга олган ҳолда
ҳисобланади ( баландлиги камида 2.4 м).
Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари
3.148.
Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари иш ўринлари сони (қабул
қилувчиларни қўшиб) бўйича ҳисобланади ва қуйидаги хоналарни ўз ичига олади:
-
мижозлар учун: даҳлиз, буюртмалар қабули ва улашиш хонаси, сартарошхона
салонлари, намойиш ва кўргазмалар заллари, кийиб кўриш хоналари, суратхоналар
ва бошқалар;
-
ателье ва устахона ишлаб чиқариш (иш) хоналари, бошқалар;
-
ёрдамчи-омборхоналар (ашъёлар, инвентарлар, тайёр буюмлар);
-
маъмурий ва маиший хоналар: идора, кийим-кечак алмаштириш хоналари ва
маиший хоналар, души билан хожатхоналар.
3.149.
Даҳлиз ва мижозларнинг қабул қилиш хоналари майдонлари бир нафар
қабул қилувчига камида 12 м
2
, қабул қилишни ва буюртмани бажаришни бир хонада
амалга оширилса - 15 м
2
бўлиши шарт.
Кутиб туриш жойлари бир нафар мижозга 2-3 м
2
майдон тўғри келиши ҳисобидан
назарда тутилади. Ательеларда даҳлиз қошида кийиб кўриш кабинасини жойлаштириш
кўзда тутилиши керак (1.7х2.0 м).
Сарторошхона ва гўзаллик салони залларида бир иш ўринга камида 6 м
2
, маникюр
залида - 5 м
2
, косметика ва педикюр кабинетларида - 8-9 м
2
ҳисобларидан майдонлар
назарда тутилади, бу ҳолда алоҳида хона майдони камида 12 м
2
бўлиши шарт.
Устахоналар майдони – майда таъмирлаш, тикув хоналари бир иш ўрнига камида
6 м
2
, катта габаритли маиший техника таъмири учун - 8-9 м
2
бўлиши керак. Устахона
майдони, қоида бўйича, камида 15 м
2
бўлиши зарур.
Хонадонларни таъмирига, мебел тайёрлашга, кийим тикишга, оёқ кийим тикишга,
трикотаж буюмларига буюртма олиш бюроларида 25-30 м
2
ва ундан кўп бўлган
майдонли кўргазмалар залини кўзда тутиш тавсия этилади. Моделларни намойиш
этиш учун подиуми бор кўргазма заллари майдони камида 60 м
2
бўлиши шарт.
Эслатма: 1. Ишлаб чиқариш ва омборхоналар хоналари габарити ва майдонлари технологик талаблар
бўйича қабул қилинади.
2.
Комплекс хизмат кўрсатиш корхоналари таркиби ва майдонлари технологик талаблар ва ҳисоб-
китоб орқали аниқланади.
3.
Катта габаритли маиший техника таъмири устахоналари, мебель таъмири ёки тайёрланиши
хоналари, транспорт воситалари таъмири ва хизмат кўрсатилиши хоналари ишлаб чиқариш биноларининг
норматив талабларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланиши зарур
.
3.150.
Маъмурий-маиший хоналарнинг таркиби, бир сменада банд иш жойлари
сонини ҳисобга олган ҳолда, маъмурий муассасаларнинг ҳисобий нормаларига мос,
ишлаб чиқариш цехлари учун ШНҚ 2.09.04 ни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |