ШНК 2.08.02-09 стр 75
эшиклар;
-
ювиниш хонасида махсус чайиниш душлари–ўриндиқлар ораси ўтиш йўлагида;
-
ювиниш ва душхонадан санитар ўтказиш ечиниш хонасининг тоза ярмига
чиқишда – қўшимча чайиниш душли қурилмалари;
-
хоналарни ва жиҳозларни даврий дезинфексия қилиш учун қурилмалар;
-
жойи 200 ва ундан ортиқ ҳаммомларда – стационар дезинфексия камералари;
кир кийимларни қабул қилиш ва ювилганларини улашиш хоналари, мос равишда,
ечиниш
хоналарига
ёндош
жойлаштирилиши
шарт.
3.154.
Намлик режимида фойдаланиладиган хоналарни бошқа режимда
фойдаланиладиган хоналар уст қисмига жойлаштириш мумкин эмас. Тўсиб турувчи
конструкциялар намликдан ишончли изоляция билан таъминланиши шарт. Нам ва ҳўл
хоналарнинг дераза тирқишлари ост қисми пол сатҳидан камида 1.2 м баландликда
бўлиши шарт.
“Ҳўл” (нам) фаолиятли хоналарнинг поллари ва пардози сувга бардошли, нам
олмайдиган ва биочидамли ашъёлардан назарда тутилиши зарур.
3.155.
Соғломлантириш муолажалари учун хоналар амалдаги лойиҳалаш
нормаларини ҳисобга олган ҳолда назарда тутилади.
Соғломлантириш души ва ванналари хоналари 21-жадвални ҳисобга олган ҳолда
ва ШНҚ 2.08.03 га асосан қабул қилинади.
Бадан қорайтириш ва массаж хоналари камида 14 м
2
, косметика кабинети камида
12 м
2
, шифокор-маслаҳатчи кабинети - 12-16 м
2
, даволаш бадан - тарбия кабинети (
тренажор хонаси) – камида 20 м
2
майдонли бўлиши керак.
Аёллар ва эркаклар залларини, маникюр ва педикюр кабинетларини ўз ичига
олувчи гўзаллик салони, сарторошхоналарнинг майдонлари нормаларни ҳисобга олган
ҳолда назарда тутилади. Фитобар 1,2-1,3 м
2
майдон бир мижоз ўринига ҳисобланиб
кўзда тутилади; фитобар қошида сув тушиш жиҳози бор ёрдамчи хона бўлиши шарт.
Кафетериялар, чойхоналар амалдаги нормалар бўйича лойиҳаланади.
3.156.
Сауна хоналарининг мажмуаси таркибига, қоида бўйича, қуйидаги хоналар
назарда тутилади: ечиниш хонаси, дам олиш хонаси, душхона, хожатхона, буғли-сауна,
бассейнли хона (хоналарнинг майдони – технологик асослар бўйича). Битта хонада дам
олиш худудини ва микробассейнни жойлаштиришга йўл қўйилади. Буғли-сауна
қурилмасига бўлган талаблар 2.77 бандида.
Буғли-саунада поғоналар ёғочдан, деворлар ёғоч ашъёсидан (қайин, жўка,
тоғтерак, тилоғоч) бўлиши керак.
3.157.
Майдони 25-30 м
2
и ундан кўп бассейнларнинг ванналари баландлиги
камида 3.6 м бўлган залларга жойлаштирилиши шарт; Ванналар ихтиёрий шаклда ва
чуқурликда бўлиши мумкин. Бассейн ваннасининг периметри бўйича камида кенглиги
1 м ли айланиб юриш йўлакчаси кўзда тутилади. Бассейн хонасига кириш жойи буғли,
ювиниш ва душхона яқинида тамбур орқали жойлаштирилади; бассейн хонасига ўтиш
йўли оёқ ваннаси орқали бўлиши керак.
Ўлчами 6х10 м ва ундан ортиқ ванналар соғломлантириш машғулотлари учун
бассейнларга қўйиладиган норматив талабларни ҳисобга олган ҳолда, ёрдамчи ва
техник хоналарни қўшиб лойиҳаланиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: