3.115.
Киноконцерт залларида, жумладан клублардаги эстрада, қурилиш портали,
авансаҳна ўлчамлари залнинг мўлжалланган йўналиши бўйича технологик талаблар
билан, 3.114 бандни ҳисобга олган ҳолда, аниқланади.
3.116.
Томошабинлар комплекси хоналари томошабинларнинг ўрни сони бўйича
тавсиявий 10-илованинг кўрсаткичларига мос ҳисобланади.
Кўп залли томошагоҳлар мажмуалари учун хоналарнинг ҳисоби технологик
асослар бўйича, заллардан фойдаланиш режими ҳисобга олинган ҳолда, улардан
автоном фойдаланиш билан бирга амалга оширилади.
Томошагоҳлар мажмуаси таркибида ахборот ва бўш вақтни ўтказишга
мўлжалланган хоналар, кўргазмалар заллари, артистлар хоналари ва бошқалар
жойлаштирилиши мумкин.
3.117.
Оркестр чуқурлиги параметрлари технологик талаблар бўйича берилган
оркестр таркибини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади (бир оркестрантга камида 1,2 м
2
майдон таъминланиши ҳисобидан). Оркестр чуқурининг кенглиги камида 2.5 м,
чуқурлик ўлчами камида 1.9 м бўлиши шарт.
Оркестр чуқурлигининг тўсиғи барьери баландлиги – 0.9 м. Барьердан биринчи
қатор жойигача масофа - камида 0.9 м.
3.118.
Артистларнинг саҳнага чиқиш олдидан кутиб туриш хонаси саҳнага ёндош
жойлаштирилиши ва бир нафар артистга 1.8-2.0 м
2
майдон тўғри келиши ҳисобга
олиниши шарт.
3.119.
Артистлар учун грим хоналари қуйидаги майдон кўрсаткичларини ҳисобга
олиб кўзда тутилади: хоналарда бир нафарга - 9 м
2
(балет, цирк артистлари учун 11),
икки нафарга - 6 м
2
дан (балет артистлари учун 7.5 дан), уч нафарга- 4.5-5.0; 4 нафарга
– 3.5-4.5; 6 нафарга – 3-3.5; 6 нафардан кўп бўлса - 3 м
2
/нафар.
Душхонаси билан хожатхоналар солистлар грим хоналари қошида кўзда
тутилади, артистлар хоналари қошида хожатхоналар қуйидаги ҳисоб-китоблар бўйича
назарда тутилади: 1 унитаз ва 1 душ 3-4 нафар артистга, юз-қўл ювиш жиҳози ҳар бир
грим ва хожатхона қошида бўлиши шарт.
3.120
. Студия ва репитиция заллари, уларнинг габарити, улар қошидаги қўшимча
хоналарнинг таркиби ва майдонлари технологик талаблар бўйича кўзда тутилади.
Драматик театрларда икки-учта репитиция заллари, мусиқа-драматик ва опера-балет
театрларида учтадан кам бўлмаган репитиция заллари кўзда тутилади. Балет
репитицияси ўтказиладиган хоналар баландлиги камида 4.2 м бўлиши шарт.
3.121.
Маъмурият ва бадиий рахбарият, техник таъминлаш хоналари 5-6 м
2
/киши
ҳисобидан, алоҳида кабинетлар 9÷12÷18 м
2
майдонли қилиб кўзда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |