Изоҳлар: 1. «/» белгиси касрни бил-диради, масалан:
20-30
20-30 / 10-20 ёки --------
10-20
2. Жадвалда ёзги якшанба кунлари қисқа муддатга дам олувчи шаҳарликлар тақсимотининг шаҳар аҳолиси сонига нисбатан фоизлардаги фарқлама ҳисоб кўрсаткичлари берилган.
3. Сурат ва махражда дам олув-чиларнинг таркиби кам ва сераҳоли шаҳар-лар учун дам олувчилар кўрсаткичлари келтирилган.
4. Шаҳар ташқарисидаги рекреация ҳудудлари учун дам олувчилар алмашиш коэффициентини - 1, шаҳар ичида - 2 деб олиш керак.
5. Бир вақтда дам олувчи шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сонининг нисбатини мав-сумдан қатъи назар 6:1 деб олиш тавсия этилади.
77. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларида, одатда, кўкаламзор-лаштирилган ҳудудлар ва бошқа очиқ майдонларнинг узлуксиз тизимини кўзда тутиш зарур.
Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пункт-лари аҳоли жойлашган ҳудудида жойлашадиган умумий фойдаланиш кўкаламзор ҳудудлари: парклар, боғлар, хиёбонлар, сайр кўчалари-нинг майдонини 83-84 ва 86-87 бандлар талабларига мувофиқ оли-ниши керак.
78. Умумий фойдаланиш кўка-ламзор ҳудудларининг бир вақтдаги мижозлари сони ҳисоби одам/га қуйидагилардан ошмаслиги лозим:
шаҳар парклари учун – 150-200;
турар жой туманлари парки учун – 100;
дам олиш зоналари парклари ва гидропарклар учун – 50-70;
сунъий ўрмонзорлар ва табиий манзара участкалари учун - 1-10.
79. Ўта йирик, йирик ва катта шаҳарларда, кичик шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари - туман марказ-ларида, шаҳар ва туман миқёсидаги парклар билан бир қаторда, шунинг-дек, қишлоқлараро зоналар ва қисқа муддатли дам олиш марказларида ихтисослаштирилган болалар парк-лари (спорт, кўргазма, ҳайвонот ва бошқа) ва ботаника боғлари жой-лаштирилиши мумкин, уларнинг катталиги лойиҳалаштириш топши-риғига биноан олиниши лозим.
Шаҳар аҳоли пунктлари кўкаламзорлари
80*. Шаҳар аҳоли пунктлари-даги турар-жой ҳудудларининг яшил кўчатзорларини лойиҳалаштириш уларнинг ҳудудлари ривожланиши ва қурилишини режалаштириш лойиҳаларининг меъморий-режавий ва муҳандислик масалаларининг бутун мажмуини ҳисобга олган ҳолда, бошқа ҳудудлар ва шаҳар атрофи зоналарининг кўкаламзор-лаштирилишининг ечимлари билан уйғунликда амалга оширилиши керак.
Яшил кўкаламзорларнинг қуйи-даги таснифига риоя қилиш лозим:
- умумий фойдаланиш кўкалам-зорлари;
- фойдаланиши чекланган кўка-ламзорлар;
- махсус мақсадли кўкаламзор-лар.
81*. Қулай ва чекланган-қулай шароитларда жойлашган ўта йирик, йирик ва катта шаҳарларда буль-варлар ва суғориш каналлари ёқаси-даги кўкаламлашган ҳудудлар билан ягона тизимга бирлашган шаҳар, туман парклари ва турар жой тумани боғлари кўринишидаги умумий фойдаланиш кўкаламзорларининг ривожланган тизимини яратиш лозим.
Ноқулай ландшафт-иқлим ша-роитларида хиёбонлар сонини, пиёда йўлаклар ва бульварлар узунлигини ошириш йўли билан парклар майдо-нини камайтиришга йўл қўйилади.
81.1. Курорт зоналарида ва дам олиш зоналарида жойлашган пляж-лар ҳудудининг ўлчамлари битта мижоз учун м
2 ҳисобида камида қуйидагича қабул қилиш зарур:
дарё ва кўл..................................8
дарё ва кўл (болалар учун).......4
Қишлоқ хўжалиги учун фойдаланишга яроқли бўлган ерлар-даги курорт зонаси ташқарисида жойлашган дарё ва кўл пляжлари ўлчамлари битта мижоз учун 5 м
2 ҳисобидан келиб чиқиб қабул қилиш лозим.
Ҳаракати чекланган давола-нувчилар учун махсус даволаш пляжлари ҳудудининг ўлчамлари битта мижоз учун 8-12 м
2 ҳисобидан келиб чиқиб қабул қилинади.
81.2. Янги лойиҳаланаётган санаторий-курорт ва соғломлаш-тириш муассасалари ер участкалари чегарасидан бўлган масофа м ҳисо-бида камида қуйидагича қабул қилиш зарур:
турар жой ва жамоат қурил-маларигача (курорт ва дам зонасига хизмат кўрсатишга алоқадор бўлмаган), коммунал хўжалик объектлари ва омборхоналаргача (қайта тиклаш шароитида камида 100 м)...........................500
умумий тармоқдаги темир йўл-ларигача.......................500
тоифали автомобил йўллари-гача:
IA, IБ…..................................500
IВ, II, III.................................300
IV...........................................200
V..........................................50
боғ-дала ҳовли қурилмалари-гача ..............................................300.
Давлат маҳаллий ва ўзгача тои-фадаги алоҳида муҳофазаланадиган табиат ҳудудлари қонун йўли билан аниқланади.
Алоҳида муҳофазаланадиган табиат ҳудудларининг ўлчамлари ва фойдаланиш тартиби қонун йўли билан белгиланади.
Парклар, ўрмонли парклар, шаҳар ўрмонлари ҳудудида бир вақтдаги мижозлар ҳисобий сони, одам/га тарзида, кўпи билан қуйидагича қабул қилиш лозим:
шаҳар парклари учун............100
дам олиш зонаси парклари учун..........................................70
курорт парклари учун...........50
ўрмон парклари учун (ўтлоқ парклари, сувли парклар) ...................................................10
шаҳар ўрмонлари учун….....1-3.
Мижозлар сони бир вақтнинг ўзида 10-15 одам/га бўлганда уларнинг ҳаракатини ташкил этиш учун сўқмоқ-йўл тармоғини, ўрмон ялангликлари чеккаларида эса туп-роқни ҳимояловчи кўчатларни экишни; мижозлар сони бир вақтнинг ўзида 50 одам/га ва ундан ортиқ бўлганда ўрмон ландшафтини паркга айлантириш чораларини назарда тутиш керак.
81.3. Шаҳар ва туман аҳамия-тига эга парклари бўлган ўта йирик ва катта шаҳарларда ўлчамлари лойиҳа топшириғи бўйича қабул қилиниши зарур бўлган ихтисос-лашган болалар спорт, кўргазма, зоология ва бошқа парклар, бота-ника боғлари назарда тутиш керак.
Болалар паркининг тахминий ўлчамлари майдончаларни ва спорт иншоотларини ҳам қўшганда 0,5 м
2/одам ҳисобидан қабул қилишга йўл қўйилади.
81.4. Эстетик ва маданий қимматга эга юқори даражада сақ-ланган табиий ландшафтлар ҳудуд-ларида миллий ва табиат паркларни шакллантириш зарур.
81.5. Миллий ва табиат парк-ларини меъморий-ҳажмий ташкил этишда уларнинг ҳудудларини, одатда, қўриқхона, қўриқхона-рекреация, рекреация ва хўжалик зоналарига ажратиш билан бирга илмий, маданий-маърифий ва рекреация мақсадларида фойдала-нишни назарда тутиш лозим.
Парклар ва боғларни жойлаш-тиришда мавжуд дарахтзорлар ва сув ҳавзаларини имкони борича сақлаб қолиш зарур.
82. Шаҳар аҳоли пунктлари катталигини ва кўкаламзорлар