Изоҳлар: 1. “/” белгиси касрни бил-диради, масалан:
0,8 - 1
0,8 – 1 / 0,2 – 0,3 = --------------
0,2 – 0,3
2. Каср суратида тоғ ва тоғ олди ҳудудлари учун, махражида сув ҳавзалари ёнидаги текислик ҳудудлари учун норма-лар келтирилган.
67. Кам сувли ҳудудларда дам олиш жойларини ташкил этиш учун мавжуд сув омборларининг соҳил-ларидан фойдаланиш, шунингдек дам олишда фойдаланиш учун сунъий ҳавзалар яратиш лозим. Улар аҳоли пунктлари тизимларининг асосий шаҳарлари-марказларидан 10-15 км доирасида жойлаштири-лиши керак.
Сунъий ҳавзалар соҳилларида дам олиш зоналарининг тузилиши шу объектлардан фойдаланиш талабларига жавоб бериши ва ернинг рекультивацияси, саёз жой-лар ва ботқоқликларни йўқ қилиш, сув ҳавзаларини ободонлаштириш ва табиий муҳитни асраш тадбир-ларини амалга оширишни кўзда тутиши лозим.
68. Табиий ва сунъий сув ҳавзалари асосида жойлаштири-ладиган пляжлар майдони бир кишига 5 м
2 ҳисобидан, ихтисос-лаштирилган муолажа пляжлари ҳудудининг катталиги бир кишига камида 8 м
2 ҳисобидан қабул қили-ниши керак.
Пляжларда бир йўла мижоз-ларнинг сони пляжларнинг бир вақтнинг ўзида хизмати коэффи-циентларини ҳисобга олиб ҳисоб-ланади:
санаторийлар - 0,6 – 0,8;
дам олиш муассасалари - 0,7– 0,9;
саломатлик оромгоҳлари - 0,2–0,4;
мустақил дам олувчилар - 0,5.
Соҳилларда ташкил этиладиган пляжлар сиғимини оширишга сув алмашуви шартларига риоя қилган ҳолда сунъий бурунлар, қўлтиқлар ва ярим оролларни ташкил этиш йўли билан эришилади.
69. Ҳар қандай турдаги рек-реация муассасалар участкалари чегарасидан:
турар жой уйларигача - камида 500 м, қайта қуриш шароитида - камида 100 м;
коммунал хўжалик муассаса-лари ва объектлари, базалар, омбор-лар ва ҳоказоларгача - камида 500 м;
I, II, III тоифадаги автомобиль йўлларигача - камида 500 м, IV тоифа - камида 200 м;
боғдорчилик ширкатлари ва дала ҳовлиларгача – 300 м масофа бўлиши керак.
Изоҳ. Мураккаб рельеф шароит-ларида кўрсатилган масофалар лойиҳалаш топшириғига мувофиқ қисқартирилади.
70. Тоғли рекреацион туман-ларнинг функционал тузилиши муайян табиий-шаҳарсозлик вазия-ти, тик зоналаштириш ва ҳоказолар, шунингдек, ҳудуддан фойда-ланишнинг мўлжалдаги йўналиши ва 2-иловани ҳисобга олган ҳолда барпо этилиши керак.
Тоғ шароитларида дам олиш жойларини барпо этишда функ-ционал зоналар ҳудудлари ва йўл қўйиладиган рекреацион юкламаси нисбатининг тахминий кўрсат-кичлари 9-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.
9-жадвал*
Do'stlaringiz bilan baham: