I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. *Мазкур норма ва қоидалар янги шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини лойиҳалаштириш ва мавжудларини реконструкция қилишга тегишли бўлиб, уларни режалаштириш ва қурилишига нисбатан қўйилган асосий талабларни ўз ичига олади.
1.1. Мазкур нормалар ва қоидаларда келтирилган талаблар шаҳарсозлик фаолияти объектларига нисбатан шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда, экспертиза қилишда ва амалга оширишда, шунингдек давлат органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қонунчиликда белги-ланган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш учун қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитасининг архитектура ва шаҳарсозлик Бошқармаси томонидан киритилган
|
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2009 йил «23» декабр
128-сонли буйруғи билан тасдиқланган
|
Кучга кириш муддати
2009 йил «28» декабр
|
1.2. Мазкур нормалар ва қоидаларнинг талаблари улар кучга кирган пайтдан бошлаб янгидан ишлаб чиқилаётган шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларига, шунингдек ҳудудлар, кўчмас мулк ва яшаш муҳитининг мавжуд ҳолатини ўзгаришига олиб келадиган бошқа турдаги фаолиятларга нисбатан қўлланилади.
2. Тошкент шаҳри ҳудуди ва унинг атрофида қурилиш ва реконструкция ишларининг лойи-ҳаларини ишлаб чиқишда мазкур меъёрий ҳужжат билан бирга Тошкент шаҳри учун ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган шаҳарсозлик норма-лари ва қоидаларидан ҳам фой-даланиш лозим.
3*. Шаҳар (шаҳар, ишчи, курорт) посёлкаларини аҳолининг худди шундай лойиҳа сонига эга кичик шаҳарлар учун белгиланган нормалар бўйича лойиҳалаштириш лозим.
Шаҳар посёлкаси мақомига эга бўлмаган вахта посёлкаларини, Ўзбекистон Республикаси «Давар-хитектқурилиш» қўмитаси билан келишилган алоҳида лойиҳалаш топшириқлари бўйича лойиҳалаш-тириш керак.
3.1. Шаҳардан ташқарида корхоналар ва объектлар ёнидаги посёлкалар шаҳар туридаги посёлка мақомига эга бўлмаса, тегишли идораларнинг норматив ҳужжатлари бўйича лойиҳаланади, бу каби ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда эса – аҳолининг худди шундай лойиҳа сонига эга қишлоқ аҳоли пунктлари учун белгиланган нормалар бўйича лойиҳаланади.
3.2. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини лойиҳалаштиришда фуқаролик ҳимояси бўйича муҳандислик-техник тадбирлари бўлими махсус норматив ҳужжат ҳисобланган ШНҚ 1.03.11-07 «Ўзбекистон Республикасида шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларнинг бош режасида фуқаро муҳофазасининг муҳандислик-техник тадбирлари бўлимининг таркиби, ишлаб чиқиш тартиби, тегишли идоралар билан келишиш ва тасдиқлашга доир Йўриқнома» талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
3.3. Мазкур нормалар ва қоида-ларда келтирилган шаҳарсозликка оид атамалар ва тушунчалар Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодекси ва ҚМҚ 1.01.04-98 “Меъморий-қурилиш атамалари” ҳужжатларида келтирил-ган таъриф ва тушунчаларга асосланади.
Бундан ташқари, қуйидаги атамалар ва тушунчаларни қўллаш тавсия этилади: