Государственный



Download 2,26 Mb.
bet38/61
Sana13.06.2022
Hajmi2,26 Mb.
#662089
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   61
Bog'liq
ШНК 2.07.01-03 узб SGS Рабочий

Бўйлама нишаблик, %

Ўтиш-тез-
лик йўлининг узунлиги, м

Тезликни ошириш ва пасайтириш йўлининг узунлиги,м

тезлашиш учун

пасайтириш учун

- 40

140

110

80

- 20

160

105

80

0

180

100

80

+ 20

200

95

80

+ 40

230

90

80

175. Трамвай йўллари асосан алоҳида тўшамада жойлаштирилиши керак. Икки йўлли алоҳида трамвай тўшамасининг эни бутун трамвай йўналиши давомида майдончалари-ни ҳисобга олганда камида 10 м, бир йўлли – 3,8 м деб қабул қилиниши керак.


Трамвайга чиқиш майдонча-сининг узунлиги поезднинг ҳисоб узунлигидан 5 м ортиқ, эни эса камида 1,5 м катталикда қабул қили-ниши керак.
176. Автобус ва троллейбус-ларнинг тўхташ жойларини чорра-ҳадан сўнг камида 20 м масофада жойлаштириш лозим.
Бир томонга йўналишларнинг тўхташ жойларини чорраҳанинг бир тарафида, майда донабой сотиш учун кўпи билан 3,0 м2 майдонли савдо павильони жойлашиши эҳти-молини ҳисобга олиб жойлаштири-лиши зарур.
Бир чиқиш майдончасининг узунлигини бир томонга йўна-лишлар учун 20 м, бир неча томон йўналишлари учун 30 м ва ундан ортиқ деб қабул қилиш керак. Чиқиш майдончаларининг энг кам эни 1,5 м бўлиши лозим.
Тўхташ ва чиқиш майдончалари кўча қатнов қисмини торайтириш ҳисобига қурилишига йўл қўйил-майди.
Оммавий транспортнинг тўх-таш жойлари ШНҚ 2.07.02.07 - “Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини ногиронлар эҳтиёжлари ва аҳолининг кам ҳаракатланувчи гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш” 3.23 ва 3.24 пунктлари талабларига мувофиқ лойиҳаланиши керак.
177. Ўта йирик ва йирик шаҳар-ларда шаҳар транспортининг охирги бекатларини ташкил этиш учун нозимлар дўкончалари, ҳайдовчилар учун дам олиш хоналари, кўчма таркибининг вақтинча туриши учун майдончалар ва чиқиш майдонча-лари билан жиҳозланган, майдони 1-1,5 га бўлган махсус майдончалар кўзда тутилиши керак. Бундай охирги бекатларда шаҳар оммавий йўловчи транспортининг камида 90% йўналишлари тамомланиши керак.
178. Саёз сатҳда жойлашган метрополитен йўллари бўйлаб (ер сиртидан рельс тепасигача кўпи билан 12 м) эни одатда 40 м бўлган техник зона кўзда тутилиб, унинг ичида капитал бино, иншоотларнинг қурилиши ва ер ости муҳандислик тармоқларининг жойлаштирилишига метрополитенни лойиҳалаштирувчи ташкилот билан келишилган ҳолда йўл қўйилади.


Автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш бўйича иншоотлар ва корхоналар

179*. Фуқароларга тегишли 100 % автомобилларни доимий сақлаш жойларини уларнинг эгалари яшаш жойидан кўпи билан 800 м масофада кўзда тутиш лозим. Қайта қуриш жойлари ва шаҳарларнинг тарихий зоналарида бу масофа 1500 м гача оширилиши мумкин. Ногиронларга қарашли транспорт воситаларини сақлаш учун бокс туридаги гаражлар ногирон яшаш жойидан кўпи билан 200 м пиёда етиш масофасида кўзда тутилиши керак.


Ногиронлар учун машиналар тўхташ жойлари ШНҚ 2.07.02.07- “Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини ногиронлар эҳтиёжлари ва аҳолининг кам ҳаракатланувчи гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш” 3.25 ва 3.26 пунктлари талабларига мувофиқ лойиҳаланиши керак.
180. Сақлашни ташкил этиш учун қурилишнинг биринчи навба-тида кутилган автомобиллар сонини очиқ тўхташ жойларида жойлаш-тиришга зарур бўлган ҳудудни ажратиш керак. Ҳисоб муддатида ва ундан кейинги даврда ҳисоб муддатига кутиладиган автомобил-лар сонини жойлаштириш учун етарли бўлган сиғимдаги ер ости ва кўп қаватли гаражлар ажратилган ҳудудда кўзда тутилади.
Ногиронлар (мавзе) лойиҳасида мажбурий тартибда жорий автомо-биллаштириш даражаси ва мазкур нормалар талабларини ҳисобга олган ҳолда автомобилларни сақлаш жойлари кўзда тутилиши керак.
Микротуманда (мавзеда) жой-лаштирилган гараж ва автотўхташ жойларининг ҳудудлари микро-туманнинг (мавзенинг) зичлигига киради. Қайта қурилаётган шаҳар-ларда шахсий транспортни тўхта-тиш-сақлаш масалаларини ҳал этиш учун учун махсус лойиҳалар бажа-рилиши керак.
181. Енгил автомобиллар гара-жи ва автотўхташ жойлари ер участ-каларининг майдонларини уларнинг қаватлилигига боғлиқ ҳолда бир машина-жой учун м2 да олиш керак:
гаражлар учун: 1-қаватли- 30
2-қаватли - 20
3-қаватли - 14
4-қаватли - 12
5-қаватли - 10
ер усти тўхташ
жойлари учун - 25
кўкаламзорларни ҳисобга олган ҳолда ер усти тўхташ
жойлари учун – 35.
182*. Гаражларга кириш ва улардан чиқишгача энг кам масофалар: магистраль кўчалар чорраҳаларидан – 50 м, маҳаллий аҳамиятидаги кўчалардан – 20 м, оммавий йўловчи транспорти бекатларидан – 3 м бўлиши керак.
Ер ости гаражларига кириш ва улардан чиқишлар турар жой, жа-моат бинолари деразаларидан ҳамда болалар ва даволаш муассасалари участкаларидан камида 15 м узоқ-ликда бўлиши керак.
Ер ости гаражларининг шамол-латиш шахталари ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондицио-нирлаш»га мувофиқ кўзда тутилиши керак.
Ногиронларнинг транспорт во-ситаларини сақлаш учун тўхташ жойлари-гаражлари яшаш жойлари-дан узоғи билан 20 м масофада жой-лаштириш зарур.
183*. Турар жой уйлари ёнида енгил автомобилларнинг вақтинча сақлаш очиқ тўхташ жойлари фуқа-роларга тегишли автомобиллар со-нининг 15 % ҳисобидан кўзда тути-лиши керак.
Жамоат ва дам олиш марказ-ларида тўхташ жойлари ҳисоблани-шининг нормалари 43-жадвалга кўра қабул қилиниши керак.



43-жадвал


Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish