3.5.5 Малакавий амалиёт
Тиббий муасссаларнинг хар хил профилли бўлимларида бевосита беморлар билан ишлаш.
Оила тиббий хамшираси стажери – 2 семестр тугагандан кейин 2 хафта давомида амбулатор-поликлиника муассасаларида амалиёт ўтилади. Бу вақт давомида оила тиббиёти хамшираси амалиёти тавсия этилади. Амалиёт тугагач, талаба ўз касбий амалий билимини даволаш-профилактика муассасаларининг оила тиббиёти хамширасига қўйган квалификацион талаблар доирасида билиши керак.
Бўлим катта ва бош хамшираси стажери – 4 семестр тугагандан кейин 2 хафта давомида. Амалиёт базаси – даволаш профилактика муассасалари (амбулатор-поликлиника ва шифохона.) Амалиёт тавсиялари: бош ва катта хамшира ишини ўрганиш ва ўз касбий маҳоратини ошириш учун даволаш профилактика муассасаларининг бош ва катта хамшира стажери бўлиб ишлайди Амалиётни тугатгач, талаба асосий касбий маҳоратини оширади ва даволаш-профилактика муассасалари бош ва катта хамшираларига қўйилган квалификацион талабларга жавоб бера оладиган мутахассис бўлиши лозим.
Психологик-педагогик амалиёт – 6 - семестрда 2 хафта давомида. Амалиёт базаси – ўрта махсус тиббиёт муассасалари (тиббиёт коллежи). Амалиёт тавсиялари: педагогик фаолият жараёнини кузатиш ва ўрта тиббиёт касбий – ўқув муассасалари ўқув машғулотлари психологик ресурсларини ўрганиш. Амалиёт тугаш арафасида талаба ўз кузатувларидан келиб чиқиб, ўқувчининг шахс портретини туза билиши, ўқув гурухи ичида социометрия ўтказа олиши керак. Талаба ўз педагогик махоратини оширар экан, бунда у педагог маҳоратини бахолай олиши, ўқувчиларининг диққатини торта билиши ва маҳоратини тахлил қила олиши, ўқувчининг фикрлаш доирасини аниқлаши, унинг қобилиятини ошириш усулларини қўллай билиши, педагогик мулоқотни бахолай билиши ва шулар асосида ўз педагогик меҳнат фаолияти учун дастур яратиб олиши керак бўлади.
Хамширалик иши мутахассиси амалиёти – 6 семестрда 4 хафта. Амалиёт базаси - даволаш профилактика муассасаси (амбулатор - поликлиника, шифохона). Амалиёт тавсиялари: касбий фаолият вақтида дуч келинадиган реал шароитлар билан танишиш ва бундай шароитларда бошқарув - административ, психологик - педагогик фаолиятни олиб боришга билим ва маҳоратни ишлата олиш. Хамширалик иши мутахассиси нафақат давлат аттетациясига тайёрланиш, балки педагогика – психология фаолиятида хам олган билим ва кўникмаларини қўллай билишлари лозим. Хамширалик иши сохасида касбий йўналтирилган билимлар сифатини баҳолаш, илмий изланиш ёки амалий масалаларни ечиши керак. Талаба ушбу амалиётни тугатгандан сўнг, турли йўналишдаги илмий изланиш ишлари лойихасини намойиш этиши лозим.
Малакавий амалиёт тиббий муассасаларда, Илмий изланиш иниститутларида ва ташкилотларда олиб борилади. Талабалар иш жойи билан таьминланиши ва амалиёт дастури билан танишиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |