3.5.2.2 Биологик кимё:
Тиббиётда биохимия фанининг роли, вазифаси ва унинг мақсади. Энергия ва моддалар алмашинуви; кимёвий табиий воситалар. Тирик организмда кимёвий жараёнларнинг кечиши ва кўриниши. Углеводлар, ёғлар, оқсиллар, гормонлар алмашинуви; ферменлар ва витаминлар. Қон биохимияси, сийдик ва бошқа биологик суюқликлар. Клиник биохимия. Организмда кечувчи асос – кислота, қайта тикланувчи - кислотали жараёнлар.
3.5.2.3 Нормал физиология:
Физиология тиббиёт асоси. Ташқи мухит ва организм бир бутунлиги. Турли ёш аспектларида орган ва органлар тизими, хужайра, тўқима функциялари умумий қонуниятлари. Функциялар механизмининг бошқарилиши;
Орган ва системаларнинг хусусий физиологияси. Физиологияда инсон табиатига йўналтирилган рухий асосларни, ташқи ва ишлаб чиқилган омилларга инсон организмининг мосланувчанлиги. Организм функцияларини текшириш услублари ва асосий физиологик кўрсаткичлар.
3.5.2.4 Умумий патология:
Инсон организмида кечувчи патологик жараёнларнинг механизми ва ривожланиш қонуниятлари. Орган ва системалар функцияларининг патологик бузилиши тавсифи, ёш аспектларида патофизиология ва патанатомиянинг ўзига хос хусусиятлари. Асосий патологик белгиларнинг тузилиши; орган ва системаларнинг касалликларида умумий ва хусусий патологик морфология. Шошилинч ҳолатлар ва уларни коррекциялашнинг тамоиллари.
3.5.2.5 Одам анатомияси:
Одам танасининг тузилиши, орган ва системаларнинг топографияси ва функцияларининг ўзаро боғлиқлиги. Организмнинг ёшга хос хусусиятлари ва жинсий ривожланиш.
3.5.2.6 Микробиология, иммунология:
Микроорганизмлар физиологияси ва морфологияси, таснифи. Микроорганизмларнинг хусусиятлари ва роли, инсон саломатлигига уларнинг патоген таьсири ва тарқалувчанлиги. Клиник микробиология; микробиологик диагностика усуллари. Антибактериал, вирусга қарши ва биологик препаратларни қўллаш асослари. Иммунитет, одам иммунитетининг норма ва патологиядаги даражаси ва унинг бошқарилиши.
3.5.2.7 Умумий гигиена экология билан:
Тиббий профилактика. Атроф мухитни ўраб турувчи омиллар, ижтимоий омиллар ва мухитнинг нохушликларининг касалликлар билан ўзаро боғлиқлиги. Овқатланишнинг гигиеник аспектлари. Даволаш – профилактик муассасалар гигиенаси. Болалар ва ўсмирлар гигиенаси. Мехнат гигиенаси. Ахоли орасида соғлом турмуш тарзи билан гигиеник тамоилларни ташкил этиш.
Экосистема, биосфера тузилиши. Мухит ва организмнинг ўзаро боғлиқлиги, экология ва инсон саломатлиги. Атроф мухитнинг долзарб муаммолари. Табиатни сақлаш, табиий ресурслардан тўғри фойдаланишнинг экологик тамоиллари. Табиатдан фойдаланиш асослари, экохимоя техникаси ва технологияси. Экологик хуқуқ асослари ва профессионал маьсулият. Халқаро хамкорлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |