ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИРЕКТОР ВА МУТАХАССИСЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ
“Мактабгача таълим ташкилотида назарий ва методик ишларни ташкил этиш” мавзусидаги
ЛОЙИҲА ИШИ
Малакавий иши ни таёрлаган: Р.И.Нугманова
Малакавий иши раҳбари: катта ўқитувчи М.Е.Рустамова
Тошкент-2022 йил
Мавзу: Мактабгача таълим ташкилотида назарий ва методик ишларни ташкил этиш Режа 1. МТТда назарий ва методик ишларни ташкил этишнинг долзарблиги 2. МТТларда назарий ва методик ишларни ташкил этишдаги муаммолар ва уларни бартараф этиш 3. Мактабгача таълим ташкилотида назарий ва методик ишларни ташкил этишнинг хусусиятлари Хулоса Фойдаланилган адабиётлар МТТ да назарий ва методик ишларни ташкил этишнинг долзарблиги - Мактабгача таълим педагогларининг малакаларини ошириш шаклларидан бири бу назарий ва методик ишлардир.
- Назарий ва методик ишлар - мактабгача таълимга доир энг муҳим томонларини ҳал этади. Назарий ва методик ишлар мавзусини Илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари , “Илк қадам” давлат ўқув дастури, МТТининг асосий вазифаларини бажариш, илғор иш тажрибаларини ўрганиш, педагогларнинг салоҳиятини ошириш мақсадида ташкиллаштирилади.
МТТ ларда назарий ва методик ишларни ташкил этишдаги муаммолар
Мактабгача таълим ташкилотида назарий ва методик ишларни ташкил этишда учрайдиган муаммоларнинг бири педагог методистларнинг педагогик, тренерлик маҳорати етарли даражада эмаслиги, олий маълумотли мутахассис кадрларнинг етишмаслиги, мактабгача таълим ташкилотида назарий ва методик ишларни ташкил этиш бўйича методик таъминотнинг етарли эмаслигидадир.
Мактабгача таълим ташкилотида назарий ва методик ишларни ташкил этишдаги муаммоларни бартараф этиш йўллари - Мактабгача таълим ташкилотида назарий ва методик ишларни ташкил этишда учрайдиган муаммоларни бартараф этиш учун илғор иш тажрибага эга бўлган тарбиячиларга тренерлик маҳорати оширишга қаратилган ўқув назарий ва методик ишлар ташкил этиш, имкон кадар ўқув назарий ва методик ишларни кўпроқ ташкил этиш, илғор иш тажрибага эга бўлган метадистларнинг иш тажрибаларини оммалаш-тириш, назарий ва методик ишларларни ташкил этиш бўйича методик тавсиялар яратиш.
Мақсадига кўра
- Мактабгача таълим тизимига оид янгиликларни ўрганиш бўйича назарий ва методик ишлар
- Мактабгача таълим ташкилотида аниқланган бўшлиқларни бартараф этишга йўналтирилган назарий ва методик ишлар
Do'stlaringiz bilan baham: |