Якка тросли яшинқочиргич 19. Якка тросли яшинқочиргичнинг ҳимоя зонаси 11-расмда кўрсатилган, бунда h – осилган тросни энг паст нуқтасининг баландлиги. Таянч баландлиги маълум бўлганда тросни эгилиш стрелкасини ҳисобга олган ҳолда, кўндаланг кесими 35-50 мм2 бўлган пўлат троснинг баландлиги таянчлар орасидаги узунлиги L<120 м бўлса м бўйича, L=120 -150 м бўлса м бўйича аниқланади.
Якка тросли яшинқочиргич ҳимоя зонасининг ўлчамлари қуйидагича:
,
,
. (5)
Икки тросли яшинқочиргич
20. Икки тросли яшинқочиргичнинг ҳимоя зонаси 12-расмда кўрсатилган. Мазкур Йўриқномадаги формулалар (5) бўйича r0, h0, rx ўлчамлар аниқланади. Қолган габаритлар қуйидаги формулалар бўйича аниқланади:
при , , , (6)
при (7)
бўлганда ҳимоя зонаси мавжуд.
Яшинқочиргичларнинг конструктив бажарилиши Таянчлар, яшин қабул қилгичлар ва токқочиргичлар
21. Яшинқочиргичларнинг таянчларини пўлатнинг ихтиёрий маркаси, темир-бетон ва ёгочдан (13-расм) бажариш зарур. Трубасимон металл таянчларни нокондицион металл қувурлардан тайёрлашга йўл қўйилади. Металл таянчлар коррозиядан ҳимояланган бўлиши керак.. Бирикмаларнинг контакт юзаларини бўяшга йўл қўйилмайди, чиришдан ёғоч таянчлар ва улама қисмларни антисептик билан тўйинтириш билан чиришдан сақлаш керак.
22. Стерженли яшинқочиргичларнинг таянчлари эркин турган конструкция сифатида, тросли яшинқочиргичлар эса трос таранглиги ва шамолдан юкланишни ҳисобга олган ҳолда, механик мустаҳкамлликка ҳисобланади, бу икки ҳолатда яшин токининг динамик таъсири ҳисобга олинмайди.
23. Таянчнинг (1) юқори учига, ундан камида 1,5 м баланд турадиган қилиб, яшин қабул қилгич (2) маҳкамланади (13-расм). Яшин қабул қилгич заминлагичли (4) токқочиргичга (3) уланади ва қозиқ (5) билан устунга маҳкамланади. Катта иморатлар учун мураккаб таянчлар қўлланилади.
Хизмат муддатини ошириш учун ёғоч таянчлар рельс ёки темир-бетон таглик билан қўйилади.
Ёғоч таянчларни ўлчамлари
Яшинқочиргични баландлиги, м
|
9
|
11
|
13
|
14
|
16
|
18
|
20
|
22
|
Таянчни таркибий ёғоч қисм-ларини баландлиги, м:
|
|
|
|
|
|
|
|
|
юқори қисми а
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
11
|
12
|
13
|
пастги қисми б
|
5,5
|
6,5
|
7,5
|
8,5
|
9,5
|
10,5
|
11,5
|
12,5
|
24. Яшин қабул қилгич учун таянч сифатида дарахтдан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
25. Стерженли яшинқочиргични пўлат яшин қабул қилгичнинг кўндаланг кесими юзаси камида 100 мм2 бўлиши керак (14-расм). Яшин қабул қилгичнинг узунлиги камида 200 мм бўлиши керак. Яшин қабул қилгични коррозидан ҳимоялаш учун рух коплаш, оқартириш ёки бўяш зарур.
26. Тросли яшинқочиргичларнинг яшин қабул қилгичлари кўндаланг кесими камида 35 мм2 пўлат кўп толали рух копланган тросдан тайёрланиши зарур.
27. Яшин қабул қилгичларни токқочиригичга пайвандлаб бириктириш, пайвандлашнинг иложи бўлмаса, ўтишли электр қаршилиги 0,05 Ом бўлган болтли бирикмалар билан маҳкамлаш керак.
Тунука (пўлат) томга токқочиргичларни бириктиришни қисқичлар билан бажариш мумкин (15-расм). Бирикмаларда контакт юзанинг майдони токқочиргичлар кўндаланг кесими юзасидан камида икки баробар катта бўлиши керак.
28. Токқочиргич, тўташтиргич ва заминлагич шаклли пўлатдан тайёрланиши ва элементларининг ўлчамлари қуйида кўрсатилганларидан кам бўлмаслиги керак.
Тури
|
Токқочиргич жойлашган жой
|
Бино ташқарисидан ҳавода
|
ерда
|
Чивиқ токқочиргичлар ва тўташтиргич диаметри, мм
|
6
|
-
|
Доиравий вертикал электродлар диаметри, мм
|
-
|
10
|
Доиравий горизонтал электродлар диаметри, мм7
|
-
|
10
|
Тўғрибурчакли ( квадрат и ясси пўлатдан):
кўндаланг кесими майдони, мм2
қалинлиги, мм
|
48
4
|
160
4
|
Бурчакли пўлатдан:
кўндаланг кесими юзаси, мм2
токчасини қалинлиги, мм
|
-
-
|
160
4
|
Пўлат қувурлар деворинингқалинлиги, мм
|
-
|
3,5
| 120>
Do'stlaringiz bilan baham: |