12.Музлаган маъдан ва маъдан концентратлари, сланец, кўмир, меиалл қириндилар ва шу кабиларни юмшатиш бўйича портлатиш ишларини олиб боришнинг хусусиятлари
§ 394. Таркибида суюқ нитроэфир бўлган ПМни музлаган маъдан ва маъдан концентратлари, сланец, кўмир, меиалл қириндилар ва шу кабиларни юмшатишда қўллаш ман этилади.
Металл қириндиларни юмшатишда электр усулида портлатишга рухсат берилмайди.
Асоси аммияк селитрасидан иборат бўлган минерал ўғитларни портлатиб юмшатишга йўл қўйилмайди.
§ 395. Тузларни юмшатиш детонацияловчи шнурдан фойдаланилган ҳолда портлатиш усули билан бажарилиши мумкин.
13.Баланд тоғли ҳудудлар ва нотекис (ўнқир-чўнқир) жойларда портлатиш ишларини олиб боришнинг хусусиятлари
§ 396. Баланд тоғли ҳудудлар ва нотекис (ўнқир-чўнқир) жойлардаги портлатиш ишлари «Саноатконтехназорат» ДИ органлари билан келишув бўйича корхона раҳбари томонидан тасдиқланган йўриқномаларга мувофиқ амалага ошириш керак.
14. Магистрал қувур-йўллар қўриқланадиган зонада портлатиш ишларини олиб боришнинг хусусиятлари
§ 397. Очиқ ёки ёпиқ (кўмилаган) магистрал қувур-йўллар қўриқланадиган зонада портлатиш ишлари, қувур-йўллардан фойдаланувчи корхонани (ташкилотни) ёзма розилиги мавжуд бўлгандагина бажарилиши мумкин. Уларни бажаришга розилик олиш учун, портлатиш ишларини бажарувчи келишиш учун қувур-йўллардан фойдаланувчи корхонага (ташкилотга) портлатиш ишларига оид лойиҳани тақдим этиши керак. Бундай лойиҳа мазкур Қоидалар талабларига жавоб бериши ва қувур-йўллар, қурилишлар (қайта ҳайдаш станциялари ва шу кабилар) бутлигини, шунингдек қувур-йўллардан фойдаланувчи корхона томонидан ўрнатилган бошқа шартларга риоя этишни таъминлаш керак.
V БОБ. ПОРТЛАТИШ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШДА ХАВФСИЗЛИКНИНГ ЯГОНА ҚОИДАЛАРИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ЖАВОБГАРЛИК
§ 398. Портлатиш ишларини олиб борадиган корхона ва ташкилотларни мансабдор шахслар ва портлатиш ишларини олиб борадиган ходимлари, шу корхона ва ташкилотлар учун лойиҳа, конструкциялаш, тадқиқот ва бошқа ишларни амалга оширадиган муассасаларнинг муҳандис-техник ходимлари, мазкур қоидалар ва уларга мувофиқ равишда ишлаб чиқилган меҳнат муҳофазаси бўйича ва ишларни хавфсиз усуллари бўйича йўриқномалар талаблари бузилишида айбдор бўлсалар, бу бузиш аварияга ёки бахтсиз ҳодисага олиб келиши ёки келмаслигидан қатъий назар, шахсан жавобгар бўладилар.
Мансабдор шахслар томонидан бўйсунувчиларни мазкур қоидаларни бузишга, Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Давлат меҳнат техник инспекцияси органлари, ҳамда бошқа назорат органлари томонидан тўхтатиб қўйилган ишларни ўзбошимчалик билан янгидан бошлашга мажбур этадиган кўрсатма ёки фармойишларни бериши, шунингдек улар борлигида бўйсунувчи мансабдор шахслар ва ишчилар томонидан йўл қўйилган бузишларни бартараф этиш юзасидан шу шахсларнинг чора кўрмаслиги, кўпол тартиб бузиш ҳисобланади.
Йўл қўйилган бузишларнинг тавсифи ва оқибатларига кўра барча мансабдор шахслар интизомий, маъмурий ёки суд тартибида жавобгар бўладилар.
Ишчилар меҳнат муҳофазасига оид қоидалар ва йўриқномаларда айтилган хавфсизлик талабларини бузса, улар бузган қоидаларини тавсифига кўра интизомий, маъмурий ёки суд тартибида жавобгар бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |