Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


ПА сақландиган устки ва яримчуқур доимий омборлар



Download 2,17 Mb.
bet43/74
Sana24.02.2022
Hajmi2,17 Mb.
#200443
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   74
Bog'liq
2 5413406994973329047

2. ПА сақландиган устки ва яримчуқур доимий омборлар


Ҳудуд

    1. Устки доимий омборлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • оқова сув ариғига (кўп йиллик музли жинслардан иборат шароитларда ариқларни зарурлиги лойиҳа билан белгиланади) эга бўлиши;

  • йўллар ва ўтиш шохобларини тоза ва соз ҳолатда тутиш зарур;

  • иморатларни жойлаштиришда, қийинчиликсиз уларга бориш ва ҳар бирига ўтишни таъминлаш керак;

  • алоҳида иморатлар орасидаги, шунингдек иморатлар билан омбор ҳудуди ва ундан ташқаридаги бошқа бинолар ва иншоотлар орасидаги масофалар мазкур Қоидаларни 8-Иловаси талабларига мувофиқ бўлиши ва ўрнатилган ёнғинга қарши масофалардан кам бўлмаслиги керак.

  • омборлар тўсилган бўлиши ва эни тўсиқдан камида 50 м бўлган тақиқланган зонага эга бўлиши керак.

Тақиқланган зона чегаралари ва ундан фойдаланиш тартиби корхона маъмурияти томонидан ички ишлар органлари иштирокида аниқланади. Тақиқланган зона чегараларига огоҳлантирувчи белгилар қўйилади.
2.2. Омбор ҳудудида фақат қуйидаги бино ва иншоотлар жойлашишига рухсат этилади: ПМ, ТВ ва НПА сақланадиган иморатлар, контейнерлардаги ПМ, ТВ ва НПА учун майдончалар; ПА бериш учун бино (хона); ёрдамчи бинолар (иморатлар, майдончалар); ПА тайёрланадиган бино; қабул қилиш рампалари ва ПАни қабул қилиш, сақлаш ва юклаб жўнатиш билан боғлиқ бошқа объектлар; донадор ва таркибида сув бўлган оддий ПМ тайёрланадиган пунктлари, шунингдек заводда ишлаб чиқарилган ПМларни механизацияланган зарядлашга тайёрлаш пунктлари; лаборатория; соқчилар минораси, қуриқчи итлар учун будка; фонарлар, прожекторлар ва шу кабилар ўрнатиладиган миноралар (мачталар, столбалар); ёнғинга қарши воситаларучун сарой; ёнғинга қарши сардобалар; ўтказиш будкалари.
2.3. Мазкур Қоидаларни 6-Иловаси билан аниқланадиган хавфли зона чегарасидаги тақиқланган зонадан кейин, ПАни синаш ва йўқотиш, идишларни ёқиш учун полигон, соқчилар хонаси, омборга хизмат кўрсатувчи ходимлар учун маъмурий-маиший хона; механизация воситаларига хизмат кўрсатиш ва ёқилғи қуйиш пунктлари; қозонхона, ёқилғи омборлари (нефть маҳсулотлари учун сиғимлар); сувқувулари ва канализациянинг насос станциялари; трансформаторли нимстанциялар; хожатхона.
Идишлар сақланадиган сарой ёки айвонни омбор тўсиғидан камида 25 м узоқлик билан тақиқланган зона чегараларида жойлаштиришга рухсат этилади.
Соқчилик хизмати бинолари ва иншоотларини ички ишлар органлари талабларига мувофиқ кўзда тутиш ва жойлаштириш зарур.
2.4. Тўсиқдан энг яқин иморатгача бўлган масофа камида 40 м бўлиши керак. Тоғли жойларда бу масофа ички ишлар органлари билан келишувга кўра камайтирилиши мумкин.
Тўсиқни тиконли сим, дарахт, ғишт, тош, металлдан қилиш зарур. Тўсиқни баландлиги камида 2 м бўлиши керак. Дарахт, ғишт, тош, металлдан қилинган тўсиқларни тепасига баландлиги камида 0,5 м бўлган металл стержнларга тўрт қатор (тола) қилиб тиконли сим тортилиши керак.
Тўсиққа қулф билан бекитиладиган эшик ва дарвоза ўрнатилиши зарур.
2.5. Омбор ҳудуди ва тақиқланган зона, уни атрофидаги дарахтларва бутазорлар кесилган, қуриқ ўсимликлар, ўтлар, шох-шаббалар ва бошқа осон алангаланувчи нарсалар йиғиб олган бўлиши керак.



Download 2,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish