Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


§ 55. Битта одамга этаж катаги полининг 1 м



Download 2,15 Mb.
bet11/79
Sana27.05.2022
Hajmi2,15 Mb.
#611313
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   79
Bog'liq
ЕПБ при ВР узб печат


§ 55. Битта одамга этаж катаги полининг 1 м2 ҳисобида бир вақтда битта катакда бир неча портлатувчиларни ПА жойланган сумка билан ва етказиб турувчиларни ПМ жойланган сумка билан тушириш ёки кўтаришга рухсат этилади. Кўрсатилган шахсларнинг ҳар бирида кўпи билан мазкур Қоидаларнинг § 48 да айтилганларига тенг бўлган миқдорда ПА бўлишига рухсат этилади.
Портлатувчиларни ПА билан ва етказиб турувчиларни ПМ билан тушириш-кўтариш навбатдан ташқари бажарилиши керак.
§ 56. Ерости иншоотларида ПА ни транспорт билан ташиш кўпи билан 5 м/с тезликда бажарилиши керак. Машинистнинг кўтариш машинасини, лебедкани, тепловозни ва шу кабиларни силкитмасдан ишга тушириши ва тўхтатиши мажбурийдир.
§ 57. Ерости иншоотларида ПА ни транспорт билан ташиш (етказиб бериш) қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда бажарилиши керак:
а) ПА ни юклаш-тушириш ишлари фақат белгиланган жойларда бажарилишига рухсат этилади;
б) ПМ ва ТВ ни битта темир йўл таркибида ташишда, оралари бўш вагончалар билан ажратилган бошқа-бошқа вагончаларда бўлиши, бунда ПМ жойланган вагонча ва ТВ жойланган вагонча орасидаги масофа, шунингдек бу вагончалар ва электровоз орасидаги масофа 3 м дан кам бўлмаслиги лозим. Таркибда ПА дан ташқари бошқа юклар ортилган вагончалар бўлмаслиги керак;
в) детонаторларни ташиш, ички ёғоч билан қопланган ва томи ёнмайдиган материал билан бутунлай ёпилган траспорт воситаларида бажарилиши керак. Шундай ТВ жойланган қути, шунингдек сумка ва кассетлар юмшоқ материалларга қўйилиши ва баландлигини бир қатор қилиб терилиши керак. Бошқа ПА ни одатдаги транспорт воситаларида, уларни бортигача юклаб ташишга рухсат этилади;
г) контактли электровозлар билан ПМ ташиш, томи ёнмайдиган материал билан бутунлай ёпилган вагончаларда бажрилиши мумкин. Донадор ПМ ни ёнмайдиган мато билан ёпишга рухсат этилади;
д) ПА жойланган транспорт воситалари (таркиб) олди ва орқа томонидан нурли танитувчи махсус белгиларга эга бўлиши керак, бу белгиларнинг мазмуни билан шахта (кон, карьер ва шу кабилар) ходимлари таништирилиши лозим;
е) ПА ни кон иншоотлари бўйлаб ташишда, қарама-қарши томондан шу иншоотлар бўйлаб келаётган транспорт ва одамлар тўхташлари, ҳамда ПА жойланган транспорт воситаларини ўтказиб юборишлари мажбурийдир;
ж) ПА ни ташиш (етказиб бериш) билан боғлиқ бўлган транспорта воситалари ҳайдовчилари ва барча шахслар хавфсизлик талаблари бўйича йўриқдан ўтган бўлишлари керак;
з) ПА ни рельсли транспортлар билан ташишда, электровоз машинисти, портлатувчи ёки тарқатувчи, шунингдек ПА ни ташиш билан боғлиқ бўлган ишчилардан ташқари поездда ҳеч ким бўлмаслиги керак; кузатувчи шахслар одамларга мўлжалланган вагонларда поезднинг охирида бўлишлари керак. Поездни тезлиги кузатувчи шахснинг ҳаракатланиш тезлигидан катта бўлмаса, уни пиёда кузатишга рухсат этилади;
и) ПА ни махсус жиҳозланган, қулф билан қулфланган ва ПА омборида тамғаланган вагончалар, контейнерлар, бошқа сиғимларда кузатувчи шахсларсиз ташишга рухсат этилади;
к) ички ёнув двигателли транспорта воситалари билан ПА ни ташиш (етказиб бериш) юзасидан, уларни техник ҳолатига бўлган талаблар қисмида Портловчи моддаларни автомобиль транспорти билан ташишда хавфсизлик қоидалари мувофиқ равишда амалга оширилиши керак. “Саноатконтехназорат” ДИ органлари билан келишилган хавфсизликнинг қўшимча чораларини амалга оширган ҳолда, ПМ ни (таркибида гексоген ва нитроэфирлар бўлганларидан бошқаларини) участка сақлаш пунктларидан портлатиш ишлари жойиларигача юклаш-етказиш машинасини чўмичида етказиб беришга рухсат этилади;
л) ПА ни ташишда бевосита иштирок этаётган шахслар, изоляцияловчи ўз-ўзини қутқаргич билан таъминланишлари шарт.
§ 58. Дастаки вороток ва лебедкалар билан жиҳозланган шурфларни қазиб ўтишда ПА ни тушириш-кўтариш қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда бажарилиши лозим:
а) забойда портлатиш ишларига алоқадор бўлмаган шахслар бўлмаслиги керак;
б) ПА ни тушириш-кўтариш камида икки киши томонидан бажарилиши керак;
в) вороток ва лебедкани храповикли қурилма ёки автоматик ҳарактланувчи тормоз, тиркама илгакни эса сақловчи қулф билан жиҳозлаш керак;
г) ПМ ни тушириш-кўтариш ТВ дан алоҳида бажарилиши керак;
§ 59. Лебедка қўллаган ҳолда, юқорига қараб ўтилувчи иншоотлар (печлар) бўйлаб ПА ни тушириш-кўтариш шахта (кон) раҳбари томонидан тасдиқланган лебедкани ўрнатишга оид паспорти ва ишларни ташкил этишга мувофиқ амалга оширилиши керак.



Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish