10. Шай-патронлар, ёндирувчи ва назорат найчаларини ясаш
10.1. Шай-патронлар (оралиқ детонаторларни) ясаш
§ 126. Шай-патронларни ясаш (тайёрлаш) ишлар бажариладиган жойларда ёки корхона (шахта, кон, карьер ва шу кабилар) раҳбари томонидан белгиланган бошқа жойда, бир ҳаракатда зарядни портлатиш учун талаб қилинадиган миқдорда бажарилиши керак.
Шахта стволлари юзасини ковлаб ўтишда шай-патронлар, ствол қирғоғидан камида 50 м узоқликда жойлашган шай-панронлар махсус жиҳозланган будкаларда (хоналарда) тайёрланиши керак.
Стволлар чуқурлаштирилганда шай-патронларни амалдаги горизонтни махсус ажратилган жойида (чуқурида) тайёрланишга рухсат этилади.
§ 127. Детонатор шай-панронга тўла чуқурликда киритилиши ва ишончли ўрнашиши керак. Бунда чуқур ясовчи игна учқун чиқармайдиган ва ПМ таъсиридан коррозияланмаган материаллардан тайёрланиши керак.
§ 128. Прессланган ёки қуйма ПМ дан тайёрланган шай-патронларни, фақат чуқурчалари заводда тайёрланган патронлардан (шашкалардан) ясашга рухсат этилади. Чуқурчаларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш ман этилади.
§ 129. ДШни қўллаб патронлаштирилган кукунсимон ва эмульсион ПМдан оралиқ детонаторларни ясашда, детонацион шнурнинг патрондаги учи тугунланиб боғланиши ёки камида икки қаватлаб тахланиши керак; детонацион шнурни ПМ патрони атрофида ўрашга рухсат этилади.
ПМ патронли (шашкали) ноэлектрик детонаторни бириктириш ноэлектрик детонаторлардан фойдаланишга оид йўриқномада кўрсатилган усуллар билан бажарилиши керак.
§ 130. Ишлатилмаган шай-патронлар корхона (шахта, кон, карьер ва шу кабилар) раҳбари томонидан белгиланган тартибда портлатиш йули билан йўқотилиши лозим.
10.2. Ёндирувчи ва назорат найчаларини ясаш
§ 131. Ёндирувчи ва назорат найчалари ПМни портлатувчи ва тарқатувчи томонидан портловчи материаллар ясаладиган бинонинг алоҳида хонасида; ерости омборларида эса ёндирувчи найчалари ясаладиган камерада тайёрланади.
Давомийлиги олти ойдан ортиқ бўлган портлатиш ишларида корхона (шахта, кон, карьер ва шу кабилар) раҳбарининг рухсати билан ёндирувчи ва назорат найчаларини ясашни, шуни учун алоҳида мослаштирилган хона, чодир, айвон ёки очиқ ҳавода бажаришга рухсат этилади.
§ 132. Найчаларни ясашга оид амаллар столлар устида бажарилиш, столларда бўртиклар бўлиши ва юмшоқ қистирма устидан брезент ёки қалинлиги камида 3 мм бўлган резина билан қопланиш керак.
§ 133. Ёндирувчи ва назорат найчаларини ясашда, шу иш ижрочисининг столида кўпи билан бир қути капсюль-детонаторлар, уларга мос бўлган миқдордаги оловўтар шнур кесмалари бўлиши мумкин.
Оловўтар шнур кесиш стол устида капсюль-детонаторлари бўлмаганда амалга оширилиши керак.
Ясалган ёндирувчи найчаларни узунлиги бўйича саралаш, айлана қилиб бураш ва токчаларга қўйиш керак. Назорат найчаларини каноп иплар билан боғлаш зарур; уларни ҳам ўша токчаларга қўйиш мумкин.
Ҳар бир назорат найчаси кўзга аниқ ташланадиган ажратувчи белгига эга бўлиши керак.
§ 134. Ёндирувчи (назорат) найчани ясашдан олдин, гильзасининг ички юзаси тозалаги ва ичида бирорта нарса йўқлиги бўйича ҳар бир капсюль-детонатор кўрикдан ўтиши керак. Заррачалар мавжуд бўлса, капсюль-детонатор оғзининг очиқ томони билан, уни бармоқ тирноғи устига енгил таққилатиб кеткиш керак
Капсюль-детонатор гильзасиан гардни бирорта мослама билан, шунингдек пуфлаб чиқариш ман этилади.
§ 135. Капсюль-детонаторга оловўтар шнурни киритишда бурамасдан тўғри ҳаракт билан уни косачасига етганигача тикиш лозим.
§ 136. Металл гильзали капсюль-детонаторга ОШни маҳкамлаш, махсус асбоб (тамғалаш каллаги) билан оғзи ёнидан гильза чети бир хилда қисиш йўли билан амалга оширилиши керак.
Қисиш пайтида капсюль-детонаторни портловчи таркиб жойлашган қисмига босим бериш ман этилади.
Оловўтар шнурни қоғоз гильзага маҳкамлаш, шунга мўлжалланган асбоблардан фойдаланиб ёки ОШни учини капсюль-детонаторни ички диаметри ўлчамигача кесилган тасма (ип ёки қоғоз тасма) билан капсюль-детонаторни ички диаметри ўлчамигача даражада ўраб, кейин копсюль оғзига киритиш ёки детонатор гильзаси оғзини ип (каноп) билан сиқиб боғлаш керак.
§ 137. Капсюль-детонаторга маҳкамланган ОШни суғуриб ёки тортиб олиш ман этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |