Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


Чанги бўйича хавфли, ёки қазилаётган қатлами портлаш чанги бўйича хавфли бўлган кўмир шахталарида портлатиш ишларини олиб боришнинг хусусиятлари



Download 2,15 Mb.
bet27/79
Sana27.05.2022
Hajmi2,15 Mb.
#611313
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   79
Bog'liq
ЕПБ при ВР узб печат

5. Чанги бўйича хавфли, ёки қазилаётган қатлами портлаш чанги бўйича хавфли бўлган кўмир шахталарида портлатиш ишларини олиб боришнинг хусусиятлари


5.1. Умумий қоидалар
§ 235. Газ ёки чанг бўйича хавфли кўмир шахталарда портлатиш ишларини олиб боришда, шпурларни ҳар бир зарядлаш, уларни портлатишдан олдин ва портлатишдан кейин забойни кўрикдан ўтказишда уста-портлатувчининг метан миқдорини ўлчаши забойнинг барча кесими бўйича, хусусан уни юқори қисмида бажарилиши шарт. Забойларда ва уларга 20 м кўламда туташ бўлган иншоотларда, шунингдек уста-портлатувчи яширинадиган жойда метан миқдори 1% ва ундан ортиқ портлатиш ишларини бажариш ман этилади.
Уста-портлатувчи яширинадиган жойдаги метан миқдори электрпортлатиш тармоғини портлатиш асбобига ҳар бир улашда ўлчаниши керак.
§ 236. Фақат қуйидагиларда портлатиш ишларига рухсат этилади:
а) Кўмир ва сланец шахталарида хавфсизлик қоидаларига мувофиқ равишда тинимсиз ва турғун шамоллатиладиган иншоотларнинг забойларида ва портловчи кўмир чангига қарши курашиш бўйича зарурий чораларни амалга оширишда;
б) сақланмас ЭДлардан фойдаланилганда, бунда метан юқори даражада ажраладиган иншоотларда ток манбаси сифатида фақат учқунга хавфсиз портлатиш асбобларини қўллаш керак.
Изоҳ.
1. Зарур сондаги электродетонаторларни бир вақтда портлатишни таъминлайдиган учқунга хавфсиз портлатиш асбобларини ишлаб чиқарилганга қадар, “Саноатконтехназорат” ДИ органи билан келишувга кўра истисно тариқасида “Саноатконтехназорат” ДИ томонидан рухсат этилган “РВ” туридаги импульси узлуксизлигини илгарилаб чегарлайдиган портлатиш асбобларини вақтинча қўллашга рухсат этилади.
2. Шахта стволларининг забойларида электродетонаторларни портлатишга мўлжалланган махсус портлатиш асбобларини ишлаб чиқарилганга қадар, ишлар хавфсизлиги бўйича ташкилот–эксперт билан келишилган хавфсизликнинг қўшимча чораларини амалга оширган ҳолда, “Саноатконтехназорат” ДИ органи билан келишувга кўра портлатишни ўзгарувчан ток тармоғидан ишга туширгични улаш билан бажаришга рухсат этилади;
3. Метан юқори даражада ажраладиган иншоотларга қуйидагиларни киритиш лозим:
а) нисбий серметанлилиги 10 м3/т ва удан ортиқ, ҳамда абсолют сергазлиги 3 м3/мин ва удан ортиқ бўлган чанг бўйича хавфли қатламларда қазилаётган участкалардаги барча иншоотлар;
б) нисбий серметанлилиги 10 м3/т ва удан ортиқ, ҳамда абсолют сергазлиги 3 м3/мин ва удан ортиқ бўлган чанг бўйича хавфли бўлмаган қатламларни камгак (қазилаётган) участкалардаги барча иншоотлар;
в) уста-портлатувчи томонидан, энг мураккаб шароитларда (ларзали портлатиш, кўмир оқиб ўтадиган иншоотлардаги тиқилиб қолган жинсни кеткизиш, жинснинг ногабарит бўлакларини майдалашда, маъдан олинаётган забойда томни портлатиб ўтқазишда, камгак участкалардаги қулаши қийин бўлган томни юмшатиш бўйича еростида портлатиш, қайтиқларни тугатиш ва шу кабиларда) - сменада (участкада) ишларни хавфсиз олиб бориш юзасидан масъул бўлган техник назорати шахси иштирокида.
г) метан юқори даражада ажраладиган иншоотларда портлаш маҳсулотларини ҳаракатланиш йўлида одамлар бўлмаганда.
§ 237. Газ ажралиши ёки портловчи чанг мавжуд бўлган иншоотларни маъдан олиш (олинадиган), тайёрлов (тайёрланадиган) забойларида ва алоҳида участкаларида портлатиш ишларини, “Саноатконтехназорат” ДИ органи билан келишувга кўра, корхона томонидан ишлаб чиқилган ҳар бир забой (иншоот) учун аниқланган тартиботга риоя қилганда бажаришга йўл қўйилади.
Тартиботда (режимда) забойни номи (кўмир, жинсли), портловчи модда ва портлатиш воситаларининг тури, зарядлашни бошлашни ҳисобга олган ҳолда портлатиш ишларини олиб боришнинг белгиланган вақти, забойни шамоллатиш, кўрикдан ўтказиш вақти, одамларни чиқариш жойлари ва уста-портлатувчининг яширинадиган жой, чиқиб кетадиган ҳаво оқимининг ҳаракат йўлида одамларни мавжудлиги кўрсатилади.
Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish