§ 192. Қайтишган шпур зарядларини тугатишга қуйидагиларда:
а) қайтишган зарядни портлатиш билан, қачонки ташқи портлатиш тармоғининг (агар қайтишган заряднинг ЭКҚЛ қисқармаган бўлса) бутунлиги бузилиш натижасида қайтиқ бўлган бўлса рухсат этилади. Агар портлаш пайтида кон массаси бўлакларининг хавфли сочилиб кетиши ёки зарбий ҳаво тўлқин таъсири мумкинлиги текширишда аниқланса, қайтишган зарядни портлатиш ман этилади;
б) қайтишган зарядли қудуқ турган жойдаги жинсни ажратиб, қайтиқни кўл билан олишга рухсат этилади. Таркибида порохлар, нитроэфирлар ёки гексоген бўлмаган, аммиак асосидаги портловчи моддалардан тайёрланган зарядни ДШдан фойдаланиб портлатилганда, қайтишган заряд олдидаги жинсни ажратишни экскаватордан фойдаланган ҳолда, лекин ПАга уни чўмичи бевосита таъсир этмайдиган қилиб бажаришга рухсат этилади.
Жинсни ажратишнинг иложи бўлмаганда, қайта бурғилаш ва қудуқ деворидан камида 1 м узоқда ўрнатилган қайтишган шпур зарядларини портлатиш билан қудуқни очишга рухсат этилади. Шпурларни сони ва йўналиши, уларни чуқурлиги ва айрим зарядларни массаси § 139 га мувофиқ схема билан белгиланади;
в) қайтишган зарядли қудуқдан камида 3 м масофада параллель бурғиланган қудуқдаги зарядни портлатиш билан;
г) мослик гуруҳи D (тутунли порохлардан ташқари) бўлган ПМни детонацияловчи шнурдан фойдадниб портлатишда эса зарядни қудуқдан ювиб чиқариш билан;
д) санаб ўтилган усуллар билан қайтиқни тугатишнинг иложи бўлмаса, унда корхона раҳбари томонидан тасдиқланган лойиҳа бўйича бажаришга рухсат этилади.
§ 193. Қайтишган зарядларни калтақудуқларда тугатиш қайтишган зарядли калтақудуқ узунлигининг 1/3 қисмига тенг масофада қазилган ёрдамчи калтақудуқда зарядни портлатиш, шунингдек мазкур Қоидаларнинг § 192 да кўрсатилган усуллар билан бажарилиши керак.
§ 194. Қайтишган камералар зарядларни тугатиш тиқинни ажратиб олиш, кейин янги шай-патронларни киритиш, тиқинлаш ва одатдаги тартиб билан (агар қайтишган заряднинг ЭКҚЛ қисқармаган бўлса) портлатиш керак.
Агар ЭКҚЛни текширишда портлаш билан кон массаси бўлакларининг хавфли сочилиб кетиши ёки зарбий ҳаво тўлқин таъсири мумкинлиги текширишда аниқланса, қайтишган зарядни портлатиш ман этилади.
Бундай ҳолатда кейинчалик ПМ олиб қўйиш билан тиқинни ажратиб олишни амалга ошириш зарур.
Қайтиқни тугатишгача бундай зарядлар қўриқланиши керак.
Бундай ҳолларда, қайтишган камерал зарядларни тугатиш учун, қўшимча иншоотларни тайёрлаш зарур, бу ишлар корхона раҳбари томонидан тасдиқланган лойиҳа бўйича амалга оширилиши керак.
§ 195. Қайтиқни тугатишга мўлжалланган заряд портлатилганидан кейин, шунингдек кўл билан ажратиб олишда, портлаган массани пухта текшириш ва портламаган ПМни йиғиб олиш керак. Фақат шундан кейин ишчиларнинг ишни давом эттиришига йўл қўйилади. Топилган ва йиғиб олинган ПМлар қайтиқни тугатишга раҳбар бўлган техник назорат шахси раҳбарлигида йўқ қилиниши керак.
§ 196. Ялпи портлатишда қайтишган зарядларни тугатиш, корхона раҳбари томонидан тасдиқланган ва “Саноатконтехназорат” ДИ маҳаллий органи билан келишилган Йўриқномалар, мазукр Қоидаларни § 192 да санаб ўтилган усуллар билан амалга оширилиши керак.
§ 197. Сейсмоқидириш ишлари пайтида қудуқдаги (шпурдаги) қайтишган заряд, чиқариб олиниши ва қайтиш сабаби бартараф этилганидан кейин, яна белгиланган чуқурликка туширилиши керак. Агар қайтишган зарядни чиқариб олишнинг иложи бўлмаса, уни қўшимча туширилган ёпиштирма зарядни портлатиш билан тугатиш зарур. Бошқа ҳолларда қайтиқни тугатиш аниқ шароитларни ҳисобга олган ҳолда махсус лойиҳа билан амалга оширилиши керак.
§ 198. Нимпортлатиш (портлатиш) аппарати ишламай қолганда, уни чиқариб олгандан кейин портлатиш симларини портлатиш магистралидан ажратиш ва қисқа туташтириш зарур.
Қудуқдан чиқариб олинган нимпортлатиш (портлатиш) аппарати портлатувчи томонидан кўрикдан ўтказилиши керак. Бунда тезлатиш воситаларини чиқариб олиш ва уларни симларини қисқа туташтириш, аппаратни эса зарядлаш устахонасига етказиб бериш керак. Нотўла портлаш натижасида аппаратда бўлган ПМни қолдиқларини белгиланган тартибда йиғиб олиш ва йўқ қилиш керак.
Қудуқда (ПВА “прострелочного взрывного аппарат”) НПА қисилиб қолган ҳолларда жиҳозланган аппаратни йўқ қилиш ёки уни юзага чиқариб олиш билан боғлиқ ишлар буюртмачи билан келишилган режа (тадбирлар) бўйича бажарилиши керак.
§ 199. Музни портлатиш ва сувости портлатиш ишларида қайтишган зарядларни чиқариб олишга, портлатиш бажарилганидан камида 15 минут ўтганидан сўнг рухсат этилади.
Қайтишган зарядни портлатиш билан тугатиш учун, унга қайтиқ массасини камида 25 % га тенг массадаги янги заряд боғлаш, кейин сувда портлатиш керак.
Қайтишган зарядни зарядсизлантириш ман этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |