2. Механизациялаштирилган зарядлаш § 166. Механизациялаштирилган зарядлашда “Саноатконтехназорат” ДИ томонидан шу мақсад учун ижозат этилган зарядлаш-ташиш жиҳози ва портловчи моддалардан фойдаланишга рухсат берилади.
Зарядлаш жиҳози дозаловчи ва намловчи қурилмаларга, шунингдек иш хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, зарядлаш жараёнини бошқаришнинг қулай ва ишончли тизимига эга бўлиши керак.
§ 167. Механизациялаштирилган зарядлашни бажариш учун, махсус дастур бўйича ўқиган, корхонанинг “Саноатконтехназорат” ДИ органи вакили раислигидаги малака комиссиясига имтиҳон топширишган ва тегишли зарядлаш (аралаштиргич –зарядлаш) автомобиллари ва механизмларида иш бажариш ҳуқуқини олган портлатувчиларга рухсат этилади.
§ 168. Механизациялаштирилган зарядлаш “Саноатконтехназорат” ДИ органи билан келишилган мазкур Қоидалар талабларини ҳисобга олган ҳолда корхонада ишлаб чиқилган йўриқнома, зарядлаш (аралаштиргич –зарядлаш) жиҳозидан фойдаланиш бўйича йўриқнома ва тегишли ПМдан фойдалниш бўйича қўлланмага мувофиқ амалга оширилиши керак.
§ 169. Таркибида алюмин ва тротил бўлган ўрамланмаган донадор портловчи моддалар билан пневматик зарядлашда ПМга сув ёки намловчи эритмаларни қўшиш ПМдан фойдалниш бўйича қўлланма ва зарядлаш жиҳозидан фойдаланиш бўйича йўриқнома билан белгиланган миқдорда бўлиши керак.
Ўрамланмаган донадор ПМни сиғимларига (бункерлар, вагончалар ва бошқаларига) пневматик ташиш портловчи моддаларни ҳўлламасдан ёки намламасдан, аммо ПМ чангига қарши курашиш, портлаш ва одамлар заҳарланишига йўл қўймаслик чораларини мажбурий равишда амалга оширилгандагина бажарилиши мумкин.
§ 170. ПМни механизациялаштирилган зарядлашда қувурйўллар (шланглар) материалининг солиштирма электр қаршилиги камида 104 Ом*м бўлган ажратиш белгиларига эга бўлиши керак. Зарядлаш қувур-йўллар сифатида узунлиги 5 м гача бўлган зарб ва ишқаланиш пайтида учқун бермайдиган коррозияга бардош металлдан тайёрланган қувурдан фойдаланишга рухсат этилади. ПМни пневматик зарядлашда (пневматик ташишда) барча зарядлаш (пневматик ташиш) тизими ўрнатилган талабларга мувофиқ равишда заминлаштирилиши (ерга уланиши) керак. Қувур-йўлларни 0,6 м дан кам радуис билан эгишга йўл қўйилмайди.
§ 171. Қурилма оператори ва порлатувчи орасидаги масофа 20 м дан ортиқ ёки икки томонлама алоқа, улар орасида тўғридан-тўғри кўриш йўқ бўлса, ўрамланмаган донадор ПМни сиғимларига (бункерларга), шунингдек шпур ва қудуқларга пневматик ташишни бажариш ман этилади. Пневматик зарядлаш ва пневматик ташиш жараёнида аввалдан шартлашилган командалар қабул қилинган бўлиши керак.
§ 172. Тўкилган, шунингдек чангтутгич билан ушланган портловчи моддалар тўпланиши ва йўқ қилиниши керак.
§ 173. Ҳимояланмаган ЭДлардан фойдалниб портлатилганда шай-патронларни киритишга, фақат механизациялаш-тирилган зарядлаш тугатилганидан ва зарядлаш жиҳози олиб кетилганидан кейин рухсат этилади.
Статик электр зарядларидан етарли даражада ҳимояланган электродетонаторлардан фойдаланилганда, шай-патронлар қудуқ (шпур) забойидан биринчи бўлиб ўрнатилиши мумкин ва механизациялаштирилган зарядлашда ПМ таъсиридан камида битта патрон билан ҳимояланиши мумкин.
§ 174. Зарядлаш тугалланиши бўйича зарядлаш қурилмаси ва қувур-йўлларни портловчи моддалар қолдиқларидан тозалаш, аралаштиргич–зарядлаш жиҳозидан фойдаланиш бўйича йўриқнома билан қўзда тутилган усуллар билан бажарилиши керак.
§ 175. Зарядлаш (аралаштиргич – зарядлаш) машинасининг автомобиль шассиси “Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича портловчи моддаларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари”ни тегишли талабларига жавоб берадиган бўлиши керак.
§ 176. Зарядлаш (аралаштиргич –зарядлаш) жиҳози, етказгич- зарядлаш (аралаштиргич –зарядлаш) машинаси, зарядлагичлар ва бошқа зарядни механизациялаш воситаларини таъминлаш, шу мақсадлар учун жиҳозланган хоналарда (кон иншоотларида) ўтказилиши зарур. Зарядлаш жойларида бундай ишларни бажариш йўл қўйилмайди.
§ 177. Порталтиш тармоғи монтажини бошлашдан олдин барча зарядлаш (аралаштиргич –зарядлаш), тиқинлаш ва бошқа машиналар ва механизмлар тақиқланган зона чегарасидан чиқарилган бўлиши керак.