Глоссарий



Download 115,89 Mb.
bet6/133
Sana23.04.2022
Hajmi115,89 Mb.
#576022
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   133
Bog'liq
2-курс 5340200 бахорги2-курс (Восстановлен)

Назорат саволлари:
1.Машина деталлари нима?
2.Бирикмаларни турлари ва вазифаси нимадан иборат?
3.Пайвандлаш усулларини гапириб беринг.
4.Узатмалар турлари ва кулланилиш сохаларини гапириб беринг.
5.Тишли занжирли узатмалар қаерларда қўлланилади
6.Фрикцион узатмалар қаерларда қўлланилади?
7.Канатларниннг қандай турларини биласиз?
8. Илмоқлар ва сиртмоқлар қандай турларга бўлинади?
Кейслар банки
Кейснинг мавзуси: Редуктор шестерняси ейилиши.
Кейснинг вазифаси- Редуктор шестерняси ейилиши сабабларини ўрганиш.
Муаммони ҳал қилиш йўлларини излаш керак
Кейсни бажариш босқчилари ва топшириқлар:
- Редуктор шестерняси ейилиш сабабларни ўрганиш
- шестерняларнинг ейилмаслигини олдини олишга қаратилганусулларни ишлаб чиқиш (индивидуал ишлаш)
- кейс ечимини шакллантириш ва асослаш, тақдимот. (индивидуал
ишлаш)
Адабиётлар
2.3.4.5.6.7.

2-мавзу.


Машина деталлари ва иш жиҳозлари.
Режа:

    1. Канатлар (йўғон арқонлар).

    2. Блоклар

    3. Ўқ ва валлар.

    4. Подшипниклар.

    5. Муфталар.

    6. Блок ва полиспастлар

    7. Тўхтатгичлар ва тормозлар.

Таянч сўзлар: канат, ўзак, ўрим, мустаҳкамлик чегараси, эҳтиёт коэффициенти, блок, ўқ, вал, золдир, сирпанувчи подшипник, золдирли подшипник, накладка, пружина, хроповик, сеператор, эгилувчан муфта, шарнирли муфта, карралик, якка полиспаст.
2.1 Канатлар (йўғон арқонлар).
Кўп марта чўзилиб, сўнг термик ва кимѐвий ишлов берилган ялтироқ ѐки рухланган пўлат симлардан (диаметри 0,2 дан 0,3 мм) эшилган арқон, пўлат симли арқон дейилади. Бу арқонларнинг мустаҳкамлик чегараси 1600…2600 МПа бўлади. Пўлат симли арқонлар (2.1-расм, а) ҳар бири пўлат симлар 2 дан таркиб топган ўримлар 1 дан тўқилган. ўримлар каноп ўзак 3 атрофига ѐки ўримларнинг ўзидан юмшоқроқ пўлат симдан қилинган ўзак атрофига ўралади.
Юк кўтарувчи машиналарда кўпинча қўш ўримли арқонлар ишлатилади: аввал пўлат симлар марказий сим атрофида эшилади, сўнгра ўрим ўзак атрофида эшилиб, пўлат симли арқон ҳосил қилинади.





2.1-расм. Пўлат арқонлар конструкцияси:


Арқондаги пўлат симлар ва ўримлар сони ҳар хил бўлади. Аммо юк кўтарувчи машиналарда асосан олти ўримли арқонлар ишлатилади. Ўримлар ичидаги пўлат симлар сони 19 тадан 37 тагача бўлади. Саккиз ўримли пўлат арқонлар кранларда ва кўтаргичларда кичик диаметрли барабанлар ва шкивлар ишлатилганда қўлланилади. Кўп қават арқон ўраладиган барабанларда улар ишлатилмайди. Пўлат арқонлар бир томонлама (2.1-расм, а) ва айқаш (2.1-расм, б) қилиб эшилиши мумкин. Бир томонлама эшилганда ҳар қайси тола ва арқонни эшиш йўналиши бир хил бўлади. Бундай пўлат арқонлар кам ейилади ва эгилувчанроқ бўлади, аммо куч (нагрузка) остида осонгина бўшалади. Айқаш эшилган пўлат арқонда ўримдаги симлар ва арқондаги ўримлар йўналиши қарама-қарши бўлади, бундай арқонлар тезда бўшаб кетмайди. Арқонларнинг ўримлари бир хил диаметрли (кесими нормал структурали) ѐки ҳар хил диаметрли (кесими аралаш структурали) симлардан эшилиши мумкин, бунда катта диаметрли симлар арқоннинг сиртида жойлашади. Кесими аралаш структурали арқонларни тайѐрлаш анча мураккаб, лекин улар эгилувчанроқ ва ташқи қатламлари ишқаланишга чидамлироқ бўлади.
Арқон симлар тўпламидаги симларнинг бир-бирига уриниши хилига қараб: чизиқли-уринмали – ЛК (ЧУ) (7.3-расм, в), нуқтали-уринмали – ТК (НУ), (2.1-расм, г), нуқтали ва чизиқли уринмали – ТЛК (НЧУ) (7.3-расм, д) арқонларга бўлинади.
Арқон тайѐрлашда ўримнинг алоҳида қатламлари учун бир хил диаметрли симлар (Б ҳарфи билан белгиланади, чунончи, ЧУ – Б; ЛК – О) (1.18-расм, в) қатламларининг устки қатлами учун икки хил диаметрли симлар (Х ҳарфи билан белгиланади, жумладан (ЧУ – Х), ЛК – Р, 1.18расм, е) ўримнинг алоҳида қатламлари учун ҳар хил ва бир хил диаметрли симлар (ХБ ҳарфлари билан белгиланади, масалан, ЧУ – ХБ) ЛК – РО танланади.

Download 115,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish