2.3 Ўқ ва валлар.
Қурилиш машиналарининг айланиб ишлайдиган деталлари ўқ ёки валларга ўрнатилади. Валлар ўрнатилган деталлар билан бирга айланиб буровчи момент узатади, ўқлар эса ўрнатилган деталлар билан айланишидан ёки айланмаслигидан қатъий назар, буровчи момент узатмайди, улар фақат деталларни ушлаб туриш учун хизмат қилади. Поғонали валлар энг кўп ишлатилади. Улар кўпинча червяк ва тишли шестернялар билан биргаликда бир хил материалдан тайёрланади.
Тирсакли валлар асосан илгариланма ҳаракатни айланма ҳаракатга айлантириб бериш учун хизмат қилади ёки аксинча. (ички ёнув двигателлари, қоришма насослари). Эгилувчан валлар иш вақтида вазиятларни ўзгартириб туриши мумкин бўлган (масалан,титратгич валлари, дастаки машиналар ва ҳоказолар) машина қисмлари ўртасида айланма ҳаракатни узатиш учун хизмат қилади.Уларни диаметрлари турлича бўлган пўлат симларни қаватлаб ўзакка ўраш йўли билан ҳосил қилинади.Поғонали вал ва ўқлар ҳар қайсисчи ўз ўрнида эркин харакатланадиган турли деталларни ўрнатиш учун қулайдир.Деталлар билан бириктириш учун ўқлар ва валларда шпонка ариқчалари, шлицлар, резьбалар ўйилади, баъзан эса улар профилли қилиб тайёрланади. Ўқ ва валларнинг участкалари таянч (подшипниклар учун), кўтариб турувчи ва ўтувчи деб юритилади.Радиал юкларни қабул қилувчи участкалар цапфалар деб, ўқий юкларни қабул қилувчилар эса товонлар деб аталади.Оралиқ участкалар бўйин деб аталади. Цапфалар шаклан цилиндрик, конуссимон,ва сферик турларга бўлинади. Ўқ ва валларни мустахкамликка ҳисоблашда уларни икки таянчга ўрнатилиб, устига юк қўйилган тўсин сифатида қаралади
2.4 Подшипниклар
айланадиган валлар ва ўқларнинг таянчи ҳисобланади. Ишқаланиш тури бўйича улар думалаб ишқаланиш ва сирпаниб ишқаланиш турларига бўлинади.
2.4- расм . Думалаш подшипникларининг асосий турлари.
а) шарикли золдир. б) золдир-сферик. в) золдирли радиал-тирак. г) роликли –радиал. е) роликли-сферик. ж) игнали- радиал. з) золдирли. и) радиал
2.5-Расм. 2.6 – расм.
Думалаш подшипникларининг Сирпаниш подшипникларининг
шартли белгилари. шартли белгилари.
а) радиал а) радиал
б) радиал-роликли б) радиал ўзи ўрнашувчи
в) радиал ўзи ўрнашувчи в) радиал-таянч
г) радиал-таянч г) таянч
д) радиал-таянч роликли
е) таянч
Думалаш подшипниклари ички ва ташқи таянч халқалардан иборат бўлиб, халқаларда турли шаклдаги золдирлар ёки роликлар думалайдиган йўлчалар бўлади. Подшипникларнинг нормал ишлашини таъминлаш учун золдирлар ва роликлар сепараторлар ёрдамида йўлчалар бўйлаб бир текис тақсимланади ва йўналтирилади.баъзи подшипникларда сепараторлар бўлмайди. Думалаш подшипникларида ишқаланиш кучлариниг моменти жуда кам миқдорда бўлади, камроқ қизийди, мой кам сарф бўлади, хизмат қилиш қулай ва содда. Подшипник халқалари тузилиши жихатидан берк ёки очиқ турларга бўлинади.
Роликли подшипниклар қисқа цилиндрик роликли, узун роликли, бочкасимон роликли, конуссимон роликли игнасимон роликли, қилиб тайёрланади.Думалаш йўлчалари сонига қараб бир ва икки қаторли ва кўп қаторли бўлади. Кўп қаторли подшипникларда золдирлар ёки роликлар шахмат тарзида жойлаштирилади. Подшипниклар ўзи қабул қиладиган кучнинг йўналиши бўйича радиал, радиал-тирак, ва тирак подшипникларга бўлинади. Золдирли подшипниклар кичик ва ўртача куч билан ишлайдиган узатмаларда, роликли подшипниклар эса катта куч билан ишлайдиган узатмаларда қўлланилади, чунки уларнинг куч қабул қабул қилиш қобилияти золдирли подшипникларига қараганда икки баробар кўп. Роликли подшипниклар катта айланишлар жойида ёмон ишлайди.Улардаги рухсат этилган айланишлар сони золдирли подшипникларга нисбатан икки баробар кам.
Сирпаниш подшипниклари умумий ҳолда корпус 2 ва унинг ичига ўрнатилган вкладиш 1 дан иборат бўлиб, унга ўқ ва валнинг цапфаси таяниб туради.Подшипник иш сиртларининг шакли вал цапфасининг шаклига мос келади.Подшипник корпуслари қўяндан ва камдан кам ҳолларда пўлатдан тайёрланади. Вкладишлар антифрикцион материаллар баббит, қўрғошинли бронза чўян ёки бронзадан тайёрланган асосларга қуйилади ёки уларга суюқлантириб қопланади.Тузилиши жиҳатидан сирпаниш подшипниклари ажраладиган ва ажралмайдиган турларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |