Глоссарий



Download 115,89 Mb.
bet3/133
Sana23.04.2022
Hajmi115,89 Mb.
#576022
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   133
Bog'liq
2-курс 5340200 бахорги2-курс (Восстановлен)

Жоиз ўлчам ва ўтказишлар.

Деталларни ҳатто уларнинг ўлчамлари бир хил бўлган ҳолларда ҳам мутлақ бир хил қилиб тайёрлаб бўлмайди. Деталларни ўзаро алмаштириш ва уларни йиғиш пайтида қўшимча турли тўғрилаш ишларини бажармаслик учун уларнинг номинал ўлчамларига нисбатан маълум миқдорда четга чиққан ҳолда тайерланиши мумкинлиги олдиндан белгилаб қўйилади. Деталларнинг энг катта ва энг кичик ўлчамлари ўртасидаги айирма допуст (жоиз ўлчам) дет аталади.
Деталь бирикмаларига қўйиладиган талабларга қараб, аниқлик классини характерловчи допускларнинг турли қийматлари белгиланади. Ҳаммаси бўлиб 10 та аниқлик класси белгиланган.
Деталларнинг ишлаш шароитига қараб, улар бир-бирига турли даражадаги кўзғалувчанлик билан бирикиши керак. Деталлар зазор ҳосил қилиб бириктирилса, тешик ва вал ўлчамлари ўртасидаги айирма уларнинг ўзаро ҳаракатланишига имкон беради. Деталлар сириб ўтқазиладиган бўлса, вал диаметри тешик диаметридан катта бўлади ва вал тешикка куч билан ўтқазилади.
Деталларнинг бирикиш характери ўтқазиш тури билан аниқланади. Ўтқазишлар пресслаб ўтқазиладиган,ўтувчан ва қўзғалувчан туларга бўлинади. Пресслаб ўтқазишда деталларни сириб бириктириш кўзда тутилади. Ўтувчан ўтқазишларда деталлар сириб ҳамда зазор билан бириктирилиши мумкин. Қўзғалувчан ўтқазишларда эса деталлар ўртасида зазор бўлиши шарт.



    1. Бирикмалар.

Ҳар қандай машина узеллардан, узеллар эса, ўз навбатида, деталлардан тузилган. Деталлардан узеллар, узеллардан эса машина бирикмалар воситасида йиғилади.
Бирикмалар ажралмайдиган ва ажраладиган бўлади. Агар узелларни ёки машинани айрим қисмларга ажратиш учун бирикма элементларини синдириш шарт бўлса, бундай бирикма ажралмайдиган, акс ҳолда ажраладиган бирикма дейилади. Ажралмайдиган бирикмаларга парчин михли ва пайванд бирикмалар киради, ажраладиган бирикмаларга понали, шпонкали, шлицли ва болтли бирикмалар киради.
1.3.1 Резьбали бирикмалар
Деталларни резьба воситасида бириктириш ажраладиган бирикмаларнинг энг кўп тарқалган ва муҳим туридир.(1.1-расм) Болт, винт, шпилька ердамида ажраладиган бирикма ҳосил қилиш резьбали бирикмаларнинг хусусий холи бўлиб, машиналарнинг улар воситасида йиғилган узеллари керак бўлган вақтда айрим деталларга ажратилиши ва зарур вақтда яна йиғилиши мумкин. Резьбали бирикмалар катта нагрузка таъсирида етарли даражада ишончли ишлайди; уларни йиғиш ва ажратиш қийинчилик туғдирмайди; нисбатан арзон туради; ҳамма ўлчамлари стандартлаштирилган.

а в с д
1.1- расм Резьба турлари
а) тўғри бурчакли в) трапециясимон с) тирак д) учбурчакли
Қурилиш машиналарида энг кўп тарқалган резьбалар қуйидагилар ҳисобланади.
Метрик резьбалар катта ва майда қадамли бўлиб, улар динамик кучлар таъсирида ишловчи деталларда ва винтларда қўлланилади. Катта қадамли резьбалар М ҳарфи билан белгиланиб, унинг енига резьбанинг ташқи диаметрини кўрсатувчи сон (мм ҳисобида) ёзиб қўйилади (масалан, М18). Бу турдаги резьбалар асосан маҳкамлаш деталлари учун қўлланилади.
Дюймли резьбаларда қадам ўрнига резьба узунлигининг бир дюймидаги (бир дюйм 25,4 мм га тенг) толалар сони кўрсатилади. Улар ҳам маҳкамлаш деталларида қўлланилади.
Труба резьбалар дюймли резьба профилига эга, аммо резьба учлари тик эмас. Улар газ ва водопровод арматураларида қўлланилади.
Трапециадал резьбалар винтли узатмаларда қўлланилади.
Ассимметрик трапециадал профилли тирак резьбалар бир томонлама ўқ бўйлаб йўналган кучлар таъсирида ишловчи винтларда қўлланилади.
Думалоқ профилли резьбалар катта динамик кучлар таъсирида ишлайдиган винтлар ва гидроарматура йиғиш бирликлари учун мўлжалланган.
Конуссимон резьбалар трубопроводларнинг зичловчи бирикмалари учун қўлланилади.
Резьбали элементларнинг элементлари углеродли ва юқори легирланган пўлатлардан тайёрланади. Муҳим йиғиш бирликлари учун резьбали бирикмаларнинг деталларига қўшимча термик ишлов бериб мустаҳкамланади булардан ташқари элементлари еғоч ва пластикадан тайерланган резьбали бирикмалар ҳам бўлади.
Резьбали бирикмаларнинг деталлари уларнинг юкланиш шароитига кўра қуйидагича ҳисобланади.
Шпонкали бирикмалар буровчи моментни валдан втулкага ва аксинча узатиш учун қўлланилади. Бу турдаги бирикма деталларнинг ўзаро аниқ жойлашувини таъминлай олмайди ва катта қийматга эга бўлган буровчи моментларни узата олмайди, бироқ уларнинг арзон тушуви ва тайерланиш технологияси осонлиги уларнинг кенг тарқалишига сабаб бўлди.
Шпонкалар тузилиши бўйича понасимон, призматик ва сегментли бўлади.
Шпонкали бирикмалар зўриқтирилган ва зўриқтирилмаган бўлиши мумкин. Зўриқтирилган бирикмаларда понасимон бирикмалар, зўриқтирилмаган бирикмаларда эса призматик шпонкалар ишлатилади.

Download 115,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish