Пт= 3600VKн /Тц Кр
бу ерда: V- чўмичнинг геометрик сиғими, м3; Kн- юмшатилган ҳолда ковшни грунт билан тўлдириш коэффициенти, Kн=0,6...1,2; Тц –иш циклининг давом этиш вақти,с
Циклнинг давом этиши қуйидагиларни ўз ичига олади: қазиш t1 чўмични кўтариш t2 стрелани чўмич билан бирга буриш t3 чўмични бўшатиш t4 стрелани қазимага буриш t5 чўмични тушириш t6.
Тажрибали машинистлар цикл вақтини камайтириш мақсадида юкли чўмични кўтарётган вақтда бўшатилаётган томонга кўтаришни бошлайди ва чўмични грунтни бўшатгандан сўнг қазимага бураётганда туширишни бошлайди.
Экскаваторларнинг эксплуатацион иш унумдорлигини ҳисоблашда машинадан вақт бўйича фойдаланиш ва машинистнинг чарчашини ҳисобга олувчи коэффицитлар ҳисобга олинади.
Пэ = Пт Кв Ку,
Бу ерда: Кв –иш вақтидан фойдаланишни ҳисобга олувчи коэффициент, Кв =0,8...0,85; Ку - экскаваторларнинг бошқариш системаси сифатига боғлиқ ҳолда машинистнинг чарчашини ҳисобга олувчи коэффициент.
Экскаваторларниг иш унумдорлигини ошириш мақсадида қуйидаги чоралар кўрилади: чўмични грунт билан тўлдириш ҳажмини ошириш,циклнинг давом этиш вақтини камайтириш, қазимада экскаватордан фойдаланишни рационал ташкил этиш. Енгил ва ўртача грунтларда чўмичнинг катталаштириган ҳажмлиларидан фойдаланиш, зич грунтларда зарбий емириш усулларидан фойдаланишга эътибор қаратилади. Чўмични бўшатишда стрелани буриш бурчагини 900дан 700 гача қисқартириш цикл вақтини 10% гача камайтириш имконини беради.
7.2.1.Гидравлик юритмали экскаваторлар. Гидравлик юритмали бир чумичли экскаваторлар куп моторли, тула буриладиган ва бурилмайдиган, иш жихозлар бикр килиб осилган машиналар булиб, двигателнинг кувватини ижрочи механизмларга узатиш учун гидравлик хажмли юритма кулланилади. Бу турдаги экскаваторлар механик экскаваторларга нисбатан кенгрок хилдаги алмашинувчи иш жихозларига эга ва иш жихозларининг асосий хамда ёрдамчи харакат турлари нисбатан кўп, бу эса уларни технологик имкониятларини кенгайтиради ва шахар, саноат хамда гидроиншоотлар курилишида бажариладиган ер казиш ишларини, айникса тор шароитларда курилиш ишларини механизациялаш даражасини оширишга имкон беради.
Гидравлик экскаваторлар шарнир-ричагли 7.1-расм) ва телескопик иш жихозли булади, уларни ушлаб туриш ва ҳаракатга келтириш учун бикр богланишлар – гидроцилиндрлар қулланилади. Шарнир-пишангли жихозларнинг иш харакатлари стреланинг қиялик бурчагини ўзгартириш, дастани чўмич билан бирга стрелага нисбатан буриш ва чўмични дастага нисбатан буриш, телескопикли турида эса – телескопик стрелани чиқариш ва ичига тортиб олишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |