8.3.Конвейерлар
8.3.1. Лентали конвейерлар. Лентали конвейерлар сочилувчан, кукунсимон, донали ва ўрта донали материалларни горизонтал, қия (22° гача ва айрим махсус ленталар учун 30-35° гача) ва аралашма (горизонтал ва қия) йўналишда ташиш учун хизмат қилади.потокли ишлаб чиқаришда юкларни бир ўэрациядан иккинчи ўэрация жойига ташишда лентали конвеерлар кенг ишлатилмоқда. Уларнинг иш унумдорлиги 20000 т/соат гача, тезлиги 3. . .5 м/с гача ва ташиш узунлиги 5 дан 15000 м гача бўлади. Лентали конвейерлар (68-расм) этакловчи барабан тарангловчи барабан 3, лента 2, юкловчи мослама 4, иш ва салт роликлар 5, 6- қўзғалмас станина 7 ва туширувчи (бўшатувчи) мослама 8 дан иборат.
8.1-расм. Лентали конвейерлар схемалари
Лентали конвейерларнинг айрим схемалари 68-расмда кўрсатилган. Афзаллиги: конструкцияси содда, ишончли, унумдорлиги юқори, кам энергия сарфланади ва хизмат қилувчи ишчилар сони кам.
Камчилиги: лентаси узоқ вақт иш ишлашга чидамли эмас ва таннархи қиммат.
Лентали конвейерларнинг асосий қисмлари. Лента. У айни вақтнинг ўзида ҳам тортувчи, ҳам кўтарувчи орган вазифасини бажаради. Ишлатиладиган лента ташилаёгган материалнинг характери ва холатига боғлиқ бўлади. Лентали конвейерларда резиналанган ип газлама ленталар (69-расм) копроқ қўлланилади. Бундай резина элимланган лентали ип газламали қистирма 1, устки 2 ва пастки 3 қўламалардан ташкил тўади. ИП газлама ленталар пишиқ, узоққа чидайди, эгилувчан, унча чўзилмайди, уларни монтаж қилиш жуда қулай. Ишлаб чиқариладиган резиналанган ленталарнинг қўлама қатламлари сони 3, 4; эни З00, 400, 500, 650, 800 1000, 1200, 1400, 1600, 1800, 2000, 2200 ва айрим махсус ишларда 3000 м гача бўлади. Қистирмалар сифатида, ипак, шиша тола, асбест ва ип газламалардан фойдаланилади.
8.2- расм. Лента схемалари:
а) резиналанган ип газламали, б) резина тросли: 1 – газламали қистирма; 2, 3 - устки ва пастки қўлама; 4-пўлат арқонлар.
Лентадаги керакли қистирмалар сони қуйидагича аниқланади:
бу эрда Skel-лентанинг келувчи тармоғидаги таранглик, N;
п-мустаҳкамлик заҳираси коэффициэнти (лента коп тортилиши учунъқ10 қабул қилинади).
Кр-битта қистирманинг чўзилишдаги мустаҳкамлиги, Н/мм2
8.3.2 Барабан ва юритиш мосламалари. Барабанлар.
Лентали конвейерларда ҳаракатлантирувчи четки, тарангловчи ва ағдарувчи барабанлар мавжуд. Оғдирувчи барабанлар лентанинг ҳаракат йўналишин ўзгартириш учун ишлатилади. Лентанинг узоқ вақт ишлаш муддати барабан диаметрига боғлиқ бўлади. Барабан диаметрининг катталашуви лентага таъсир этаётган эгилиш кучланишини камайтиради.
Ҳаракатлантирувчи ва тарангловчи барабаннинг диаметри Д қистирмалар сони и га қараб аниқланади:
бу эрда k1-лента таркибини ҳисобга олувчи коэффициэнт;
k2-лентадаги куч ва қамраш бурчагини ҳисобга олувчи коэффициэнт.
Уш бу формула билан ҳисоблангандан сўнг ГОСТ 44644-70 бўйича қуйидаги қатордан барабан диаметри танлаб олинади: 250, 320, 400, 500, 650, 800, 1000, 1250 ва 1600 мм. Резина газламали ленталар учун барабанлар қуйиб ёки пайвандлаб тайёрланади
8.3 -расм. Пайванд усулида тайёрланган барабан
Юритиш (ҳаракатлантириш) мосламалари лентали конвейерларда асосий тортувчи орган лентани ҳаракатга келтиради. Бу мослама (8.3-расм) барабан 1, узатиш механизми 2 ва электр двигатели 3 дан иборат бўлади. Уларнинг ҳаммаси рама 4 га ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |